25 март — Таниқли шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни
Шоирнинг болалиги Нурота тизма тоғи орасида жойлашган бетакрор табиатли ана шу қишлоқ қўйнида кечди. «Гўё яшил майсазордан нур тараётгандек таассурот уйғотувчи майин кўклам ёмғирлари. Қирмиз гулхан чирмашган куз боғлари. «Мен буларни ҳануз унута олмайман, ҳануз соғиниб яшайман», — деб эслайди шоир болалик йилларини. Ана шу гўзал ва нафис табиат иси, ранги, борлиқ у яратган шеъриятнинг маъно ва мазмунига кирди. Davomini o'qish










Ўтган йилнинг охирида сайтда Муҳайёнинг шеърларини тақдим этар эканман, мухтасар сўз ёзгандим. Бугун ҳам ўша сўзимни илова қиламан: Муҳайёнинг шеърлари ҳам ҳаётийлиги, ҳам хаёлийлиги билан, ҳам шеър, ҳам ҳикоя бўлиб юрагимга кириб келди. Бу шоира исмини адашим — Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳайрати олиб келди. Анна Ахматованинг сокин шиддати, туғёнли шивирлари юрагимни сармаст этган олис йилларни эсладим 