Таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан табриклаймиз.
Менинг назаримда, сўнгги йилларда жилд-жилд “Танланган” ва “Сайланган” асарларнинг пайдо бўлишига аслида адабий танқиднинг оқсаб қолгани сабабчидек туюлади. Эндиликда истаган одам роман ёзиши, шеър ёзиши, китоб чиқариши мумкин бўлиб қолди. Ҳатто, бундай тасодифий китобларга катта-катта “Сўзбоши”лар ҳам илова қилинмоқдаки, беихтиёр ўқиётганинг ростдан ҳам “асар” эканига ишонгинг келади. Минг афсуски, бу ҳолатга бизнинг тайёр жавобларимиз бор: ҳаммасини вақт кўрсатади! Вақтнинг кўрсатишини кутиб ўтириш шартмикин? Ахир қачонгача адабий асарларни вақтга саралатамиз. Вақт асарларни саралагунча минглаб китобхоннинг бадиий диди нима бўлади? Davomini o'qish











Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир.