
Саҳифа атоқли турк шоири Тавфиқ Фикрат таваллудининг 145 йиллигига бағишланади.
Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915) Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир.
Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига киради. Иккинчи Машрутият (конститутция, 1908) эълони кунларида майдонлардаги нутқлари билан Истанбул халқига танилади, сайловда Эдирнадан миллат вакили этиб сайланади ва Миллат Мажлисида фаолият кўрсатади. Davomini o'qish








Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз йўлида ёниб яшаган инсонлардан бўлган…