
Рауф Парфи билан жуда кўп бор учрашиб, суҳбатларидан баҳраманд бўлганман. Устоз билан учрашган, суҳбатлашган инсон, аввало инсон эканлигини ҳис қиларди. Шу сабабдан, ижодкорларда Рауф Парфига нисбатан буюк талпиниш бор эди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Rauf Subhon. She’rlar.

Рауф Субҳон 1958 йил 13 мартда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. ТошДУнинг тарих факултетини тамомлаган (1985). Шоирнинг «Афсонанинг давоми» (1989), «Тадриж» (1993), «Алпомиш» (насрий баён, 2004), «Саломатлик алифбоси» (2007) каби китоблари нашр этилган. «Омон қайтган тулпорлар» (1995) номли достони ҳам бор. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Hammoldan chiqqan hukmdor.

Дониёлбийнинг 11 фарзанди ичида Шомурод бироз дарвешсифат бўлиб вояга етди.Бунинг устига шаҳзода сўфийлик йўлига ўтиб,Ўрта Осиёда донг таратган шайх Сафарга мурид бўлди.Олдинига шайх “сен подшоҳзода бўлсанг, тўпланган бойликларинг ҳаром йўл билан бунёд бўлган.Мурид ҳалол йўл билан ўзини боқиши керак.Сен нечук риёзат ва хизмати машойихга тоқат қиласан?” дея Шомуродни муридликка олмади.Аммо , қаътиятли шаҳзода қасам ичиб, “..бозорда ҳаммоллик қилиб бўлса ҳам, ўз кунимни ўзим кўрурман”, -деди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Mirkomilboyning qazo bo’lgan namozi

Хуршид Дўстмуҳаммаднинг услуби ўзига хос, у ҳар бир ҳикоясида ўзгача воқеликни акс еттириб, ундаги композицион воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ҳикоя мақсади, ёзувчи нима демоқчи эканлигини образлар тилидан ўз маромига етказиб гапиртира олади. Адиб ҳикояларида образларнинг юз-қиёфаси тасвири эмас, балки хареактерлар талқини юқори ўринда туради. Davomini o'qish
Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Roman taqdimoti.

Эшонжонов,Саъдихон Мавлавихон ўғли. Таназзул. Тарихий роман. Биринчи китоб. Тошкент: «Muharrir» нашриёти, 2013,628 бет. Масъул муҳаррир: тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов / Eshonjonov,Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Tarixiy roman. Birinchi kitob. Toshkent: «Muharrir» nashriyoti, 2013,628 bet.Mas’ul muharrir: tarix fanlari doktori Shodmon Vohidov.
Бу романда Қўқон хонлигининг инқироз даври ўзига хос йўсинда бадиий образлар воситасида тасвирлаб берилган. Асарда кўпгина тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳаққоний акс этганлигини таъкидлаш жоиз. Асар халқимиз тарихи, унинг яқин ўтмишдаги аҳволи билан қизиққан китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Davomini o'qish
Alberto Moravia. To’rt hikoya.

Альберто Моравиa адабий тахаллуси билан замонавий италян адабиётида ном қозонган ёзувчи Альберто Пинкерле 1907 йилнинг 28 ноябрида Римда таваллуд топди. Унинг 1929 йил ёзган «Иштиёқсиз» асари орадан бир неча йил ўтиб адибга шуҳрат келтирди. Моравиa асарларида замонавий шаҳар – севимли жойлар тасвири беқарор табиатли, ҳаётини инстинктлар: шаҳвоний нафс, очкўзлик, иззатталаблик бошқарадиган шаҳарликлар типидаги персонажлар ёрдамида тасвирланади. Davomini o'qish
Taras Shevchenko. She’rlar.
9 март — машҳур украин шоири Тарас Шевченко таваллудининг 200 йиллиги
Тарас Шевченко янги украин адабиётига халқнинг тарихий тақдири ва келажаги билан боғлиқ ғоя ва образларни олиб кирган, ундаги реалистик йўналишга янги ҳаёт бағишлаган. Айни пайтда украин тилининг миллий адабий тил сифатида шаклланиши ва камол топишида Шевченко ижоди катта роль ўйнаган. Davomini o'qish
Moris Ravel. Bolero.

7 март — машҳур француз композитори Мроис Равель таваллуд топган кун.
Морис Жозеф Равель (Ravel) (1875.7.3, Франциядаги Сибур ш. — 1937.28.12, Париж) — француз композитори. Париж консерваториясини тугатган (1905). Ижодида дастлаб мусиқий импрессионизм, 1917 й.дан неоклассицизм тамойилларини ривожлантирган. Асарлари колоритининг бойлиги, шакл ва ритмлар равшанлиги, мавзулар халқ (айниқса, испан) куйларига яқинлиги б-н ажралиб туради. «Сув ўйини», «Акс тасвирлар», «Кечки Гаспар» (1905—08) асарларида янги фортепиано услубини кашф этган. Рақс куйларига изчил мурожаат қилиб хореографик симфония («Дафнис ва Хлоя» балети, 1911), хореографик поэма («Вальс», симфоник оркестр учун, 1920) жанрларини яратган. Davomini o'qish
Bobomurod Erali. «Tungi sayr» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Tabiatga oshufta ko’ngil
Бобомурод Эралининг шеърларини ўқий бошлаганимда олисдаги ёшлигимга қайтгандай бўлдим, ўша хиралашган, аммо кўнгилнинг бир четида жимирлаб турган туйғулар қонимни иситганини сездим. Шоир ўзбек шоирларининг азалий, аниқроқ айтсам, ХХ асрнинг иккинчи ярмида устувор бўлган доирасида ижод қилса-да, ўз оҳангу рангини топа олган. Уларда “Сурхон билан боғлиқ армонлар”, “тунлар билдирмай ёғиб ўтган қор”, “кўзга сиғмас ям-яшил кундуз”, “олис Боботоғдан тушиб келади, ҳали севилмаган соҳибжамоллар” яшайди. Davomini o'qish
Ko’z yumib ko’rganlarim ( Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat).

«Кўз юмиб кўрганларим» болаликдан ҳозиргача яшалган умрнинг бир муддат кўз юмиб қилинган сарҳисоби. Аслида бу ҳаёт инсоннинг кўз очиб кўргани. Унда муюлишлар, довонлар, ютуқлар ва ютқизиқлар бор. Булар кўз юмиб ўйланганда теранроқ гавдаланади. Китобимда бола тилидан айтилган шеър бор. «Ўзим қалдирғоч бўлсам, Сўзим бўлса суюнчи» деб бошланади. Бу мурғак қалбнинг Ватан ҳақида ўйлари, деганлари. Дунёни ўз қаричида ўлчаб, ўз кўзларида кўрганлари. Аммо улғайиш ҳар бир бошда бор. Ўшанда ўтган йиллар ва йўлларни қалб чиғириғидан ўтказиш, юрак тарозусида тортиб кўриш керак бўлади. Кўз юмиб кўриш аслида шу меъзонларга асосланган.
Shermuhammad Amonov. Hamza she’riyatida matn tahriri masalasi.

Ҳамза шеърияти юзасидан шўро даврида кўплаб тадқиқий ишлар қилинган бўлса-да, уларнинг барчасини ҳам чинакам тадқиқот деб аташ қийин. Негаки, айни ўша даврда, Ҳамза шеърияти нотўғри талқин этилди, устоз Озод Шарафиддинов таъбири билан айтганда, шоир адабиёт ихлосмандларига ўзлигидан маҳрум қилинган ҳолда тақдим этилди. Шоир яшаган давр зиддиятлари, ижтимоий-сиёсий бўҳронлар, вафотидан сўнг унинг шахсияти ва ижодининг ҳукмрон мафкура ғоявий манфаатлари йўлида қурбон қилингани сингари омиллар, эндиликда, унинг шеърий асарларини асл манбалар билан муқояса этиш, уларнинг дастхат нусхалари, ҳеч бўлмаганда, муаллиф вариантига яқин матнларини тиклаш ва, шу асосда, хулоса чиқаришни тақозо қилади. Бу эса, бугунги мустақиллик даврида Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммоларини ҳал этиш вазифасини кун тартибига қўяди. Davomini o'qish
Omon qolsang, unutma, men seni yaxshi ko’raman, bolam!

Бу воқеа юз берганига 2 йил бўлди. Аммо, эсласам, ҳамон кўзёшимни тўхтатолмайман…
Инсоният тарихи битилган китоблар асосан халқларнинг шаклланиши,давлатларнинг таркиб топиши,урушлару бўҳронларни тасвиридан иборат бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.Менга қолса, мактабларда «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» фанини ўқитган бўлардим. Бу фан инсоннинг пайдо бўлиши,анатомияси,қобилиятлари ҳақида эмас,балки инсоннинг руҳияти,меҳру оқибати,унинг инсоний табиати ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлишини истардим. Худди юнон режиссёри Константин Пилавиоснинг «Бу нима?» номли митти фильмини илк марта кўрган чоғимда кўзларимдан ёш тирқирагандек,сизга тақдим этаётган оддий хабар юрагимни зирқиратиб юборди. Мен «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» китобини мана шундай воқеалардан тузиб чиққан бўлардим.
