14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун
…Эсимда, қишлоғимизда чоллар, халфа кампирлар, кўпинча, туркман шоирлари: Мулланафас, Махтумқули шеърларини жуда кўп ўқишарди. Бизнинг уйимизда ҳам бу шоирлар шеърияти катта қизиқиш ва меҳр билан ўқиларди. Яна шундай кексалар бор эдики, улар кечқурунлари йиғилишиб, ашулалар айтишарди. Аёллар эса кечалари мойчироқ ёруғида кўрак чувишиб, эртаклар айтишарди, халқ қўшиқларини куйлашарди. Мен, мактаб ёшига кирмаган бола, бу сеҳрли куй, қўшиқ, эртакларнинг барисини ухламасдан, қизиқиш билан, қандайдир ҳайрат билан тинглардим. Балки болаликдаги мана шу қизиқиш ва ҳайрат менинг қалбимда шеъриятга бўлган улкан муҳаббат ҳиссининг илк куртакларини уйғотгандир…








9 феврал — Ўзбек шеъриятининг ёрқин шоираси Қутлибеканинг туғилган куни. 

