
Шуҳрат Шокир мурожаатида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига диққатимизни қаратишга уринган. Фейсбукдаги “Профессионал ва ҳаваскор” таржимонлар гуруҳи томонидан бошланган жараёндан хабарим бор. Улар бундай ҳаракат мустақиллик арафасида ҳам бўлгани ва охир-оқибат яхши натижага олиб келмаганидан хабарлари бормикан?
Энг аввало,айтишим лозимки, ўшандаям,худди бугун эътироф этилаётганидек, бу иш тилимизни бегона,ёт сўзлар билан тўлиб кетганидан ташвишга тушган ёшлар томонидан бошланган ва «ноҳия» («район» ўрнига), «тайёрагоҳ» («аэропорт» ўрнига), «олийгоҳ» («институт» ўрнига), «куллиёт» (факультет» ўрнига) каби сўзлар пайдо бўлган эди. Бор-йўғи икки-уч йил ўтар-ўтмай бу сўзлардан тилимизни тозалаш жараёни бошлангани ҳам эсимда турибди. Davomini o'qish






