Усмон тун бўйи босинқираб чиқди. Тавба, милтиқ тутган аллақандай кийик Мунисани тинимсиз таъқиб қилармиш. Жон ҳовучлаб уларнинг ўртасига тушишга ҳаракат қилсаям, оёқларига тош боғлангандек, жойидан қимирлай олмас экан. Шу тушни бир кечанинг ўзида бир неча марта кўрди. Ҳатто ухлашга ҳам чўчиб қолди….. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
22 mart — buyuk mutafakkir olim,astronom va matematik,tarixchi va davlat arbobi Mirzo Ulug’bek tavalludi kuni.
Мирзо Улуғбек илмий меросининг энг асосийси, маълум ва машҳури унинг «Зиж»и бўлиб, бу асар «Зижи Улуғбек», «Зижи жадиди Гурагоний» деб ҳам аталади. «Зиж»дан ташқари унинг математик асари «Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола», астрономияга оид «Рисолайи Улуғбек» (ягона нусхаси Ҳиндистонда, Алигарҳ университета кутубхонасида сақланади) ва тарихга дойр «Тарихи арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») асаридир.
Davomini o'qish
Turkiston xalqlari qo’llagan taqvimlar.

Ўзбек халқи бой тарихий-илмий анъаналарга эга. Шу анъаналарнинг бири аждодларимиз қарийб уч минг йилдан буён қўллаб, фойдаланиб келган турли тақвимлардир. Улар хақида ўрта асрнинг буюк алломалари Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Умар Хайём, Мирзо Улуғбеклар ўз асарларида қимматли маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Ушбу рисолада мазкур алломаларнинг асарларига суяниб ва бошқа турли тарихий, илмий-адабий манбалардан фойдаланган ҳолда Туронзамин — Туркистон халқларининг йил ҳисоблари-тақвимлари ҳақида маълумот берилади. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. O’zim haqimda bir og’iz so’z.
21 март — Ўзбекнинг буюк шоири Абдулла Орипов туғилган кун. Устозни чин дилдан қутлаймиз!
Узоқ йиллар,қарайиб 18 йил нашриёт соҳасида ишлаганман. »Ёш гвардия» нашриётида бўлим мудири бўлиб ишлаган йилларим бир қатор китоб туркумларини пайдо бўлишига сабабчи бўлганимни ҳозир ҳам мақтаниб-фахрланиб айтаман. Жумладан «Машҳур кишилар ҳаёти» туркуми. Масквада ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб «Жизнь замечательных людей» cерияси нашр этила бошлаганини кўпчилик яхши билади. Бу туркумда ватандошларимиздан Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ғафур Ғулом ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар ҳам чоп қилинган эди. Аммо,бу китобларнинг асосан рус олимлари ёки адиблари ёзишганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бу туркумда китоблар нашри йўлга қўйилмаганини эслатиб ўтмоқчиман. Davomini o'qish
«Atvoqu-z-zahab» an’anasidagi asarlarning islom manbashunosligidagi o’rni

Яхшилик – кўриниши чиройли, соясида дам олса бўладиган, тепаларида қушлар товуши эшитилиб турадиган, шохлари йўлга эгилган бир дарахт. Унинг шохларида турфа қушлар жам бўлади, қушлар унга оҳиста қўниб дам оладилар ва яна ундан қийналмай аста-секин учиб кетишади, соясида одамлар роҳатланади, кетаётганларида Яратганга шукрона айтадилар… Бироқ, яхшиликка доимо яхшилик билан жавоб берилмаслиги махлуқотларга хослиги, билимли, комил инсонлар эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши зарурлигини таъкидлайди ва: “Инсонлар эса, унинг мевасига эҳтиёт бўлишмайди, унга яхши қарашмайди, илдизларини шафқатсизларча қўпорадилар, шохларини қаттиқ силкитадилар, калтак билан меваларини қоқадилар, тош отиб меваларини туширадилар ва уларни йиғиб олиб, дарахтнинг ўзини маломат қилишади. Меваларини териб ейдилар, ҳам урадилар, ҳам лаънатлайдилар, дарахтни эса ҳақорат қиладилар… Davomini o'qish
Uyg’ur bulbuli Dilbar Yunus kuylaydi.
Дилбар Юнус (Дилбар Юнусий) — ноёб лирик сопрано овозга эга машҳур уйғур хонандаси. У 1958 йилда Кошғарда туғилган. Дилбар Юнус бир қатор халқаро совринлар соҳиби, дунёнинг энг таниқли оркестлари билан ҳамкорлик қилган. Davomini o'qish
Nusrat Rahmat. Jadid. Romanning birinchi bobi.

1868 йилнинг айни тут пишиғи маҳали, нақ саҳар чоғи кекса Самарқанд қаттол душман кўланкасидан сесканиб тушди; аниқроғи, титраб кетди. Манфур ёғий ҳарбийларининг бир қисми аллақачон Зарафшон дарёсидан ўтган, Чўпонота ёнбағирларида чодир тиккан эди. Ўзгалар қатори сокингина рўзгурзонлик қилиб келаётган аҳли Самарқанд дилига ғулғула-ю ваҳима солган ҳолда, ғайридинлар гармон чалишар, қийқириб рақсга тушишарди.
Илло, кўнгилхушлик ҳамда қон тўкиш истаги бир-бирига батамом зид, ғайри-ғайри тушунча бўлса ҳамки, бундай нохуш арафа, таассуфлар бўлғайким, рўй бериб бўлган эди. Davomini o'qish
Zamon eng buyuk sarmoyadir.

Агар бугун эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилган 330 минг кишига кўра омадли экансиз. Агар бу тонг касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз. Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқуву таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз, ёки музлатгичингизда егуликларингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бошпанангиз бор бўлса, демак сиз дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиардлик кишилари орасидасиз… Агар бирор нарсалар ўқий олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотинингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг! Davomini o'qish
75 yil avval — 1938 yilning 13 martida Fayzulla Xo’jayev bilan Akmal Ikromov otuvga hukm etilib,qatl etildi.

Бундан роппа-роса 75 йил аввал 1938 йилнинг 13 мартида СССР олий судининг ҳарбий коллегияси «Бухарин процесси», «Учинчи Масков процесси» деб ном олган суд жараёнига якун ясаб,ўз ҳукмини эълон қилди. Судга тортилган кўпчилик қатори Ўзбекистон раҳбарлари бўлмиш икки тарихий шахс — Файзулла Хўжаев билан Акмал Икромов суд қарори билан отувга ҳукм этилди ва бу ҳукм ўша куни Москва яқинидаги «Коммунарка» ҳарбий полигонида амалга оширилди (Баъзи маълумотларда қатл 15 мартда ижро этилган дейилади). Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. General bo’lgan xonlar.

Икки бошли қузғунни давлат рамзига айлантирган Россия ҳали Иван Грозний замонида Орол денгизи қуриса унинг атрофидаги давлатларнинг ҳам шўри қуриши мумкинлигини англаган экан, телба феъли билан машҳур рус ҳукмдори ўз яқинларига денгизни қуритиш чорасини топишни буюрган экан. Феъли ундан баттар Пётр эса кўп ўйлаб ҳам ўтирмасдан Бекович бошлиқ кичик қўшинни Хоразмга ва Бухорога йўл топиб боришга жўнатган эди. Чунки у бу ўлкаларда олтин кўплиги, ҳатто Каспий денгизи орқали Ҳиндистонга йўл борлиги ҳақидаги миш-мишларни эшитиб, тезроқ олтинлари мўл бу давлатларни, бойлиги билан инглизларнинг хазинасини тўлдлираётган Ҳиндистонни қўлга киритишни режалаган эди. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. Qalbimda siylaganim.
Шеър, менимча, ўз ичига инсонни, ҳаётни олади, ялтиратмасдан, ўз ҳолида, яхши ва ёмон жиҳатлари билан бирга акс эттиради. Шоир, модомики, атрофига, инсонларга, инсонларнинг ҳаётига боғлиқ яшар экан, бошқача бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Шеър инсоннинг қувончи, кўзёшлари, завқлари ва оғриқларини, озодлиги ва эрксизлиги, тирикчилик машаққатлари ва гўзал орзулари, умидларини куйлайди. Катта қайғуларга тасалли беради (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан) . Davomini o'qish
Rauf Parfi. Mikalanjelo sevgisi.

Петрарка сонетларидаги оташин муҳаббат, вафо, ҳижрон садолари,Пушкиннинг дўстга меҳри, яширин севгиси, Б.Бойқобиловнинг ҳаёт ҳодисалари мадҳидан фарқли ўлароқ, Рауф Парфи сонетларида изтироб,тириклик, ҳаёт зиддиятлари, қарама-қарши кечинмалар туғёни бетакрор ҳолатда намоён бўлади. «Ҳамлет», «Муҳаббат», «Микеланжело севгиси»,«Қора девор», “Муножот” каби сонет туркумларида дарднинг нечоғли улкан,изтиробнинг эса нақадар чуқур эканлиги ва бошқа хусусиятлар тадқиқотда кўрсатилди. Davomini o'qish
