1 январ — Шоир Турсунбой Адашбоев таваллуд топган кун
Болалар адабиётида Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб каби шоир ва ёзувчиларнинг болажонларга туҳфа этган асарлари адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Бу рўйхатни яқинда вафот этган атоқли шоир Турсунбой Адашбоевнинг номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Davomini o'qish


Таниқли ёзувчи Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Оллоҳи Карим Собир укамни, узоқ йиллик қўшнимни раҳматига олсин. Фарзандлари ва яқинларига сабр берсин. Биз ҳаммамиз Оллоҳникмиз ва Унга қайтгувчимиз.
Сукут сақлайлик, дедим ўзимга, ўзларимга. Хотира фақат сукунатдагина намоён бўлади. Унинг беш дақиқалик ёки беш соатлик замон кесимида зоҳирлиги ҳеч нимани ифода этмайди. Айтдимку, ўлим шундай чорасиз бир муаммо: замонни тан олмайди, маконсиз қолдиради сени… 
