Унинг кўз олдида ўша қишлоқ намоён бўлаверди. Қишлоқнинг мовий осмонида балиқлар тўдаси сокин сузишарди.У қишлоқнинг шовуллаб турган осмонўпар теракларини, пахса деворлару лойсувоқ томларини, кўча бошидаги кекса ёнғоқ, баққолнинг дўконини, ҳуштакчи чолнинг устахонасини, чақалоқлигида тарк этган ҳовлисини, лойсупа устига чодирдек шохларини ташлаган марвардак тутни, бари-барини кўрди, таниди…. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Xoldor Vulqon. She’rlar
3 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кун
Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish
So‘ylasin O’rxun xati (tilshunos olim, professor Ergash Umarov bilan suhbat)
Туркийлар милоднинг VII-VIII асрларида Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида яшаб, инсоният тарихида энг катта туркий давлатни яратган. Ҳоқонлар ўз қаҳрамонликлари ҳақида тошларда турли хил битиклар қолдирганлар. Бу тош битиклар фанда руна ёзуви, руник ёзув, Ўрхун ёки Урхун хати, Ўрхун-Енисей Ёзуви номи билан атаб келинмоқда. Davomini o'qish
Bayram Ali. Sabrning surati
Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish
Vosil Qobulov. Kundaliklardan & Qudrat Do’stmuhammad. Umr lahzalari
Академик Восил Қобулов таваллудининг 95 йиллиги олдидан
Мен одамлар билан қучоқлашиб кўришар эмишман. Бу менинг обрўйимга тўғги келмас эмиш. Жавоби: мен эмас, мен билан шундай кўришадилар… Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Qarz & Inson qalbidagi olam. Yozuvchi bilan suhbat
Масалан, носфурушни олайлик. Шу ҳам образ. Буни билиб, ҳис этиб ифодаласа, қизиқарли нарса чиқади. Носфуруш носкашга етаклайди. Ҳозир носкашлар кўп. Қишлоқларда девор тагида ўтирволиб, носвойни отиб ўтиришади. Булар ким? Нега шундай? Ижодкор ўйлаши керак, ўрганиши керак… Davomini o'qish
Mansurxon Toirov. Qora tuya hikmati
Афсуски, Қуръони каримни бошдан-охир ўқиб чиқмоқ ва уқиб олмоққа барчада ҳам бирдек лаёқату имконият йўқ. Биринчидан, аксар одамлар мудом катта-кичик турмуш ташвишларига кўмилиб яшайди. Шу сабаб Аллоҳ каломи ҳақида озгина ўқигану эшитганлари билан қаноатланади. Иккинчидан, дин илми вакиллари орасида ҳар хил муболағаларга йўл қўювчилар учрайди. Бу ҳол ҳам одамларнинг Қуръони каримни тўғри англашига халал бериши тайин. Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin: Muhabbatdan-da kuchli tuyg’u bor & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
Айни пайтда бутун ер юзида ақл бовар қилмас руҳий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий зиддиятлар бор шидцдати билан қалқиб чиққан. Эндиликда дунёни фақат раҳм-шафқат ва муҳаббат қутқариши мумкин. Худди шунингдек, кўнгилни ҳам шеър эмас, раҳм ва муҳаббат туйғуси юксалтира олади. Davomini o'qish
Asqad Muxtor. Fano va baqo & Barno Hasanova. “Fano va baqo” hikoyasi – falsafiy teranlik
Об-ҳаво нобоп кунлар Холхўжага таъсир қилмайди. Бироқ бугун шомданоқ негадир ичи хира, бекордан-бекор эзилиб кетяпти. Костюмини елкасига ташлаб, деразадан боқса, қора тун қўйнида нимадир бўғиқ гумбурлаб… йўқ, момақалдироқ эмас, самолёт ё вертолёт ҳам эмас, ер қаъридан ваҳимали, бўғиқ гувиллаш кўтарилаётгандай. Бир зумдан кейин бўлса, узоқ-яқинда итлар вовуллаб, тинчликни бузди. Холхўжа шаҳар жойда итнинг бундай чиябўридай хунук улишини эшитган эмасди. Машъум нишона… Davomini o'qish
Baxtiyor Omonov. Ustozning xizmatlari
26 апрел — Устоз Нажмиддин Комилов хотираси куни
Устоз Нажмиддин Комилов Шарқ шеъриятининг пешқадам вакиллари – Абдураҳмон Жомий, Фаридуддин Аттор, Жалолиддин Румийнинг бебаҳо асарларини ўзбек тилига маҳорат ила ўгирди. Қисқа муддатда “Ўлмас сатрлар қудрати”, “Ишқни оловлантирган сув”, “Жон ва жонон можароси”, “Тимсоллар тимсоли”, “Ахтарин ашк этдию…”, “Эрур кўнгилларга сафо ишқ”, “Аҳд қилдим…”, “Соқий, талх бўлди айшим” каби теран илмий-таҳлилий мақолалар “Ёшлик”, “Гулистон” журналларида бот-бот босилди-ю, олимни халқимиз кашф қилгандай бўлди… Davomini o'qish
Anvar Suyunov. Ota va o’g’il
Дарахтзор бошланадиган қирдан эниб келаётган қора кучук ана шу димиқ ҳароратнинг забтини менсимагандай дам искаланиб, дам тилини осилтириб бир маромда лўккилаб боради. Унинг ортидан, қир томонда қўнғир эшакка мингашиб олган икки кишининг қораси кўринади. Эшак илдам йўрғалагани сайин йўловчиларнинг жуссаси аниқлашиб боради: эгарда соч-соқолига оқ оралаган ўрта ёшли киши. Орқасида оёқларини ликкилатиб келаётган, қовурчини қотган болакай… Davomini o'qish
Ziyo Sadr. Sharifjon maxdumning shaxsiy kutubxonasi (02)
XIX аср охири – XX аср бошида Бухорода яшаб, Ўрта Осиё маданий-маърифий ҳаётига улкан ҳисса қўшган адиб, шоир ва олим ҳамда хушнавис хаттот Муҳаммад Шарифжон махдум садр Бухорий – Зиё (Зиё Садр)нинг ўз шахсий кутубхонаси тавсифига оид китоби давомини тақдим этамиз… Davomini o'qish
