Тўра Сулаймон ижодининг баҳоси аниқ, у катта шоир эди. Халқ оғзаки ижоди билан замонавий шеъриятни фавқулодда истеъдод билан омухта қила олган ва бу йўлда ҳар қандай ижодкор ҳавас қилса арзигулик асарлар ярата олган шоир эди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar
17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун
Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун. Адабиётимиз осмонининг ёрқин юлдузи, беназир истеъдод соҳибаси Ҳалима опага умри узунлик, ижодларига барака тилаймиз ва улардан «Буюк қушлар»га ўхшаган ҳажман ва мазмунан залворли китоблар кутиб қоламиз. (Шоира Гулноз Мўминова табригидан. Биз бу табрикка чин юракдан қўшиламиз). Davomini o'qish
Olim Otaxon. To’rtinchi qavatdagi sarg’ish deraza
Ҳаётда ҳеч нарса ўзидан-ўзи содир бўлмайди: беамр тикан ҳам кирмайди, деганлари бежиз эмас — рўй берган ҳар қандай ҳодисанинг сабаби мавжуд — бироқ кеч кузнинг замҳарир кунларидан бирида тасодифан учраб, хаёлингни алғов-далғов қилиб юборган нарсанинг сабабини сен ҳеч қачон топа олмайсан: қолаверса, бунга ҳатто қизиқиб ҳам кўрмайсан… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Sen fikrni shaxs bilgil…
2016 йил- Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Миллатнинг оғирини енгил, мушкулини осон айлашга куч бағишлаш адабиётнинг виждон иши. Чунки ҳеч бир адабиёт ҳеч бир шароитда миллат тақдирига тепадан қаролмайди. Ҳар бир адабиётнинг ўз халқи, ўзининг жонажон ватани бор. Шу боисдан ҳам улкан истеъдодлар «Санъат-санъат учун. Адабиётда адабиётдан бошқа бир ғоя ахтариш санъатни хароб этишдир» деган назарияларни қабул қилишмаган. Ва бундай назариялардан адабиёт номи ила миллатнинг номуси, ҳаёти, мавжудлигига қарши бетайин асарлар дунёга келади, аллақандай «бахтномалар» яратилади деб билишган. Davomini o'qish
Dilmurod Do’st. Izhorlar poyingda yotar sochilib
Дилмурод Дўстнинг шеърлари билан адабий матбуот, шу жумладан, сайтимиз орқали яхши танишсиз. Бугун ёш шоирнинг «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган шеърий туркумини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Halima Ahmad. Tun qalbida ma’yus kuy oqar edi
Шеър завқини, унинг юракда уйғотган ҳаяжонини шарҳлаш, тушунтириш ноилож ва қийин. Шеър — инсон руҳининг сирли жумбоғидир. Ўринли ўхшатиш, фавқулодда топилган таққослашлар дафъатан туйғу-ҳиссиётларни тўлқинлантириб, хаёл-тасаввур кенгликларини чақмоқ каби ёритади. Davomini o'qish
Barnobek Eshpo‘latov. She’rlar
1963 йили Бухоро вилоятининг (ҳозирги Навоий вилояти) Навоий туманидаги Кўҳнамачит қишлоғида туғилган Барнобекни, адашмасам, 1979 ёки 80 йилдан буён танийман. У ўрта мактабни тугатиш арафасида Тошкентга келган, ўша йиллари мен яшаган Спутник (Йўлдош шаҳарча) мавзесидаги уйимда меҳмон бўлган, юпқа дафтарчада олиб келган шеърлари менга анча маъқул келган эди. Ҳалигача бир шеъридаги мана бу сатр хотирамдан кетмайди: Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Ikki hikoya
Жамол қизга ёзган мактубларини мажруҳ кабутарларга менгзарди. У қизга ҳар куни мактуб ёзарди, бироқ бу мактубларнинг унга ҳеч қачон етиб бормаслигини билар, шунинг учун ҳам уларга шундай бир ном ўйлаб топганди. Жамол хатларида усиз ўтган онлари ҳақида тўлқинланиб, жўшиб, йиғлаб ёзар, юрагида селланиб ётган барча ҳис-кечинмаларини тўкиб солишга уринарди… Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Xayrlashuv
…Орадан тахминан етмиш йиллар чамаси вақт ўтди. Гавжум вокзал перронида барваста қоматли эркак (эсладингизми: ўтган асрнинг 41-йили ёзида эрини кузатган келинчакнинг тўнғич невараси эди бу) юз-кўзларидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган хушбичим, буниси ҳам етмагандек, ёшгина аёлига қайта-қайта тайинларди… Davomini o'qish
Shuhrat. She’rlar.

Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, ношир ва драматург Шуҳрат ҳам Иккинчи жаҳон урушида зобит сифатида иштирок этган. Адибнинг “Шинелли йиллар” (1947-1957) романи Иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида халқимизнинг жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардошлилиги, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилади.
Ashurali Jo’rayev. Daryodil inson edi.
Таниқли шоир ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Машраб ака қанчалар ватанпарвар бўлса, юртпарвар бўлса, шунчалар дўстпарвар, инсонпарвар ҳам эди. Дўсти жуда кўп эди. Машраб ака билан бир кўришган, суҳбатлашган ё даврада ўтирган инсон у кишининг дўстига айланарди. Мудом яхши одамлар билан дўст тутинарди, улар билан дўст бўлишга интиларди. У дўстнинг қайғусига шерик бўлар, яхши кунларидан қувончга тўларди. Дўстларга садоқатни, вафони, меҳр ва оқибатни Машраб Бобоевдан ўрганиш керак. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Yangi she’rlar & «Xayyom chodirinda». Ruboiylar turkumi
Таниқли шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг янги шеърларини тақдим этиш билан баробар сайтимизда эълон қилинган атоқли рус адиби Леонид Андреевнинг «Яҳудо Искариот» қиссасининг гўзал таржимаси учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Нодира келгусида ҳам айнан шундай бетакрор асарлар таржималари билан бизни мамнун этади. Сизга тақдим этилаётган янги шеърлар қаторида шоиранинг яна бир ҳаяжонли ва мумтоз нафасларга уланган «Хайём чодиринда» сарлавҳали рубоийлар туркуми алоҳида диққатга сазовордир. Davomini o'qish
