Бобуршоҳнинг жияни Хуррамшоҳ ҳақида И. Бекжоновнинг “Бобурподшоҳнинг жияни” номли мақоласи орқали ҳикоя қилган эдик (Мақола мана бу саҳифада). Исмоил Бекжонов бу борада яна ҳам чуқурроқ изланиш олиб бориб, гап ҳақиқатига етишган ва уни қуйидаги мақоласида баён этган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mirzo Kenjabek: She’riyat — haqiqat jarchisi
26 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймиз
Тасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov: Davlat tilini mensimaganlar jarimaga tortilsa, xazinalar to’lib ketar edi…
«Оила даврасида» газетасининг шахсан менга анча маъқул «Фикрбазм» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов мухлисларнинг саволларига очиқкўнгиллик ва дилкашлик билан жавоб берди. Махсус савол муаллифи таниқли муҳаррир ва журналист Маҳмуд Саъдий. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Otamzamon hangomalari
25 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз
Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Qo’l yetmas yulduz (Bobur va Jom jangi)
Сўнгги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, “Бобурнома”нинг биринчи босқич таҳрири 1528 йил май ойида ёзила бошлаб, унинг асосий қисми ўша йилнинг декабрь ойида ниҳоясига етган. Асар ўша давргача, яъни 1493 йилдан 1528 йил декабри воқеаларигача йилларни тўлиқ ўз ичига олган ҳолда пухта режа асосида бор ерида муаллиф кундаликларидаги қайдлар, йўқ жойида Бобурнинг кучли хотирасига суяниб битилган. “Бобурнома”да ёзилишича, Бобур ёзилиб турган бу асаридан нусха кўчиртириб, уни 1529 йилнинг 4 мартидаёқ Кобулга, аниқроғи ўша йилнинг 3 февралида Ҳиндистондан Бобур ёнидан ўз юрти Самарқанд сари йўлга чиқиб, Кобул шаҳрида тўхтаган Хожа Калон Хожа Яҳё набираси учун юборган.. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. «Boburnoma» tartib berilgan sana haqida ikki maqola
Куни-кеча нишонланган Мирзо Бобур таваллуд куни муносабати билан телевидение каналларида жуда кўп кўрсатувлар, матбуот нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида «Бобурнома», хусусан, асарнинг тартиб берилган санаси билан боғлиқ чалкаш, нотўғри фикрлар билдирилди. Бу чалкашликларга диққатни қаратиш мақсадида айни шу масалани чуқур ўрганган олим Исмоил Бекжоновнинг илмий мақолаларига бир назар ташлашни таклиф қиламиз. Улар турли даврларда ва рад этиб бўлмас далиллар асосида ёзилиб, даврий матбуотда эълон қилинган. Бугун мазкур мақолаларнинг иккитасини тақдим этамиз, яқин кунларда эса яна айни шу мавзуда, шунингдек, «Бобур мирзо тақдирида муҳим ўрин тутган Жом жанги ҳақида, опаси Хонзодабегим ва жияни Хуррамшоҳ қисматига бағишланган мақолалар сайтимиздан жой олади. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Uvaysiy suhbatlar (turkum)
Ҳалима Аҳмад бир неча йил аввал Ибодат Ражабованинг «Тафаккур» журналида босилган туркуми олдидан берилган мухтасар сўзбошида шундай ёзган эди: (Шоира) сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Бу шеърларни ўқиганингиз сари юрагингизда гуллаётган юлғунлар шивирини, кузак ботарида адашиб қолган шаббоданинг армонли нафасини туйгандек бўласиз. Сеҳрланасиз ва шеърдан топган янги манзараларингиз ичида яшагингиз келади… Davomini o'qish
Sanjar Tursunov. Ikki hikoya: Bir poy kovush & Otmagan tong
Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Ay, akam daryo ekan…(2)
Қамчибек Кенжа… Феъли-хўйи, таъб-тутуми, ҳис-туйғулари, муҳаббати, ҳаётга муносабати бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган, турфа тақдирли ажойиб қаҳрамонлари билан бизни ҳаяжонлантириб қалам тебратаётган бу ёзувчининг ўзи ким, қандай одам, не ўй-хаёллар билан яшайди, ижод қилади? Ана шу саволларга ушбу рисолачадан озми-кўпми жавоблар топсангиз ажаб эмас (Муаллифдан). Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Chashmalardan yig’iladigan nahrul hayot
21 феврал — Халқаро она тили куни
Ўзбек тили Марказий Осиёда катта бир ҳудудни қамраб олган, бугун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида сўзлашадилар; адабий тилнинг улардаги ривожи жуда кўп жиҳатдан бизга боғлиқ, бизда адабий тил давлат мақомида ҳамда қонун ҳимоясида ва шу боис бу тилни асраб-авайлаш, тоза сақлаш, чет тиллар таъсирини бир меъёрга келтириш зарурияти бизнинг, кўпроқ қалам аҳлининг зиммасида. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Ay, akam daryo ekan…(1)
Бу йил 70 ёшини нишонлайдиган Қамчибек Кенжа асарлари истаб-сўраб ўқилаётган ёзувчиларимиздан биридир. Адиб ажойиб сафарномалари билан ҳам адабиёт мухлислари қалбини қайтадан забт этди, десак хато бўлмайди. Феъли-хўйи, таъб-тутуми, ҳис-туйғулари, муҳаббати, ҳаётга муносабати бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган, турфа тақдирли ажойиб қаҳрамонлари билан бизни ҳаяжонлантириб қалам тебратаётган бу ёзувчининг ўзи ким, қандай одам, не ўй-хаёллар билан яшайди, ижод қилади? Ана шу саволларга ушбу рисолачадан озми-кўпми жавоблар топсангиз ажаб эмас (Муаллифдан). Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Ilohiy diydor yoki bir g’azal sharhi.
2016 йил — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Ҳазрат Навоийнинг бу машҳур ғазали ҳақида суҳбатлашишдан аввал, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб англаганликларини эслаб ўтишимиз жоиз. «Ошуб» — ғавғо, тўполон дегани. Хўш, нима учун шоир «Ўн саккиз минг олам ошуби» дейди? Davomini o'qish
