Куни-кеча нишонланган Мирзо Бобур таваллуд куни муносабати билан телевидение каналларида жуда кўп кўрсатувлар, матбуот нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида «Бобурнома», хусусан, асарнинг тартиб берилган санаси билан боғлиқ чалкаш, нотўғри фикрлар билдирилди. Бу чалкашликларга диққатни қаратиш мақсадида айни шу масалани чуқур ўрганган олим Исмоил Бекжоновнинг илмий мақолаларига бир назар ташлашни таклиф қиламиз. Улар турли даврларда ва рад этиб бўлмас далиллар асосида ёзилиб, даврий матбуотда эълон қилинган. Бугун мазкур мақолаларнинг иккитасини тақдим этамиз, яқин кунларда эса яна айни шу мавзуда, шунингдек, «Бобур мирзо тақдирида муҳим ўрин тутган Жом жанги ҳақида, опаси Хонзодабегим ва жияни Хуррамшоҳ қисматига бағишланган мақолалар сайтимиздан жой олади. Davomini o'qish