Ижод – инсон зотига дахлдор бўлган энг сирли ҳодисалардан бири. Ижоднинг асоси (мояси десак ҳам бўлади), моҳияти, намоён бўлишини тушуниш ва тушунтириш анча мушкул, чунки ижод ҳам илоҳий-табиий, ҳам ижтимоий жиҳатга эга. Ижоднинг ҳар икки жиҳати ҳақида ҳозирга қадар анча-мунча фикрлар, қарашлар баён қилинган; булар ичида унинг ижтимоий томони ҳақидаги фикрлар салмоқлироқдай назаримда… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Ikrom Otamurod. Balki
Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Бугун шоирнинг «Балки” деб номланмиш янги достонидан парча тақдим қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi
Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан
Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Ayol ovozi
Бу воқеа жануб шаҳарларининг бирида бўлган эди. Дарё бўйидаги касалхонанинг энг осойишта, энг чекка хонаси кўм-кўк экинзор рўпарасида жойлашганди. Бу хонада бир ҳафтадан бўён ёш, ориққина йигит ёлғиз ётар, ташқарига чиқмас, ҳеч ким билан гаплашмас, ҳаттоки, овқатга ҳам бормасди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Falsafa va madaniyat.

Бизнинг фикрларимиз, қарашларимиз, ўзимизни тутишимиз, ижтимоий фаолиятимиз, умуман, ўзимизни намоён қилишимиз маданиятимизнинг инъикосидир. Ички маданиятимизнинг моддий тарзда намоён бўлиши. Маданиятимиз қандай бўлса, биз ҳам шундаймиз. Ички маданият ички «мен»нинг намоён бўлиши, бу «мен» ўзини муносабат ва ҳолатлар, юриш- туриш, ўзини тутиш орқали, яъни бизнинг фаолиятимиз орқали ўзини намоён этади. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. «Saylanma»dan she’rlar
Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжонга тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти ҳаракатида аён бўлиб турарди (Устоз Эркин Воҳидовнинг «Сайланма»га ёзган сўзбошисидан). Davomini o'qish
«Adabiyot qalblarni birlashtiradi…» Yozuvchi Isajon Sulton va adabiyotshunos Gulnoz Sattorova suhbati
Ижод санъатгагина хос атама эмас. Яратилган ҳар қандай янгилик тафаккур меваси бўлиши билан бирга, ижод маҳсули ҳамдир. Мавзуга шу тарз ёндашсак, моҳиятга яқинлашиб борган бўламиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Oktyabr she’rlari
Хабарингиз бор, ҳар ойнинг якунида устоз Абдулла Ориповнинг янги ёзилган шеърларини эълон қилиб бормоқдамиз. Афсуски, бу гал интернет алоқаси билан боғлиқ муаммо туфайли уларни бироз кечикиб тақдим этмоқдамиз. Узр сўраб, атоқли шоирнинг октябрь ойида ёзган шеърлари мутолаасига даъват этамиз. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. «Ilk avval ko’zimni ishq bilan ochdim…»
Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида “Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим” дея фиғон чеккан хижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом “кўнгли янгилик қидириб” яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган “ишқ”, “ошиқ”, “ёр” образларига янгича маъно юклади: унинг талқинида “ёр” юрт озодлигию, “ошиқ” эркка ташна кўнгилдир… Davomini o'qish
Bahodir Karim. Bir tovush tashvishi
Бугунги адабиётшунослик адабий матнга жуда яқин келди. Бу мавзудаги муҳокамалар тиниқлик ва аниқлик томон ўзгарди: энди товуш ва ранглар, структура ва семиотик белгилар, матн ва интермант устида фикрлашиш даври-мавриди бошланди. Аслида, филолог мутахассис учун бағоят муҳташам объект саналган адабий матн майда унсурлар йиғиндисидан бино бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Kuz she’rlari
Куз шоирларнинг севган фасли. Кузни куйламаган шоир бўлмаса керак. Ўзбек шоирлари учун куз фақатгина илҳом манбаи эмас, шу билан бирга, бу мавсум пахта, пахтазор, эгатларга эгилган халқ тимсоллари билан боғланган. Бугун сизга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг куз билан боғлиқ шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Harakatdan to’xtagan jarayon qissasi. Frans Kafkaning «Jarayon. Otamga xat» kitobiga muqaddima
Франц Кафка, Жараён, Отамга хат: Роман ва хат. Таржимон Вафо Файзуллоҳ, — Сўзбоши муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад. Тошкент: «Шарқ», 2015. -416 б.
«Шарқ» нашриёт-матбаа концерни «Жаҳон адабиёти дурдоналари» туркумида XX аср Европа адабиётида фавқулодда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган, модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг «Жараён» романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликларидан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган «Отамга хат» биографик асарини нашр этди. Бугун китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб Хуршид Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Ҳаракатдан тўхтаган жараён қиссаси» эссе-муқаддимасини тақдим этамиз. Davomini o'qish
