Abduqayum Yo’ldoshev. «Parim bo’lsa…» & Mashhura Sheraliyeva. Hikoyani o’qib…

054

    “Парим бўлса…” ҳикоясининг муаллифи китобхонлик “установкам’’ни, юмшоқроқ айтганда, алдади. Ҳикоя давомида кимсан миллионер бой, фермер-тадбиркор Ғанибойваччанинг балеринани яхши кўриб қолиб, дарвеш-девона кепатасига тушиши одам ишонмайдиган воқеа экани икки гапнинг бирида таъкидланаверади… Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Bu — ming yillik ishqdir mukammal..;.

014    Шоира умр бўйи битта шеърни — “Ишқ” сарлавҳали шеърни ёзаётгандай.Ҳар бир шеър олдинги шеърнинг давомидек туюлади,уни тўлдиради,уни янада кучлироқ порлашига қувват беради… Минг йиллик муҳаббат Зебо юрагида янгиланади,унинг кўнгил мулкига айланади.Комил ишонч билан Ҳоди Тоқтошнинг “Муҳаббат эски нарсадир,ҳар бир юрак уни янгиртар” деган ҳикматини эслаган ҳолда шоиранинг ишқ дафтари ўзбек шеъриятининг кўҳна дафтарига янги саҳифалар қўшди деб айта оламан (Хуршид Давроннинг «Ишқ ёғдуси ёритган сатрлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Guljamol Asqarova. Men axir gullarning jamolidirman

034      Умрнинг гўзал ўтиши адабиётга ошуфталик билан белгиланади. «Кичкина шаҳзода» асарида «Феруза гулимизни асрайлик», деган сўзлар келади. Шу қаторда мен ҳам шеър мухлисларига ичимиздаги гулни, яъни кўнглимизни асрайлик, дегим келади ((Гулжамол Асқарова билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Javoharla’l Neru. “Dunyo tarixiga nazar” asaridan & Temur G’iyosov. O’zbek xalqining sodiq do’sti

09914 ноябрь – Ҳиндистон давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру таваллуд топган кун

    Жавоҳарлаъл Неру “Дунё тарихига назар” асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Yendirboy Rajabov. Hikoya va she’rlar

087   Ендирбой Ражабов ўтган давр мобайнида ўз ижоди намуналарини республиканинг бир қатор нашрларида чоп этдирди.Қуйида эътиборингизга ижодкорнинг наср ва назмда яратган айрим ижод намуналарини ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Har tong o’zni Qaqnusdek qaytadan etgum bunyod

034   Ҳазрат Навоийнинг “Назмда ҳам асл анга маъни дурур, /Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур” деган машҳур байти бор. Бунда олға сурилган мазмун шарқ-ислом адабиётининг туб моҳиятини ифода этади. Ушбу хайрли анъана ўзбек шеъриятида Навоийдан ҳам уч-тўрт аср олдинроқ бошланиб, ўтган асрга қадар изчил давом этиб келди. Аммо афсус-надомат билан таъкидлаш керакки, XX аср ўзбек шеърияти бундай анъаналардан анча узилиб қолди. Миллий шеъриятимизнинг тошқин дарёдек шиддатли ва улкан бадиий қуввати сон-саноқсиз бегона ўзанлар бўйлаб сочилиб кетди. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Qiron

067    Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқунлаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради…. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib

022   Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv

055    11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Yulg’un gullar dilni chimchilar

033     Ибодат Ражабова шеърларини ўқиган китобхон уларнинг ўзига хос тимсоллар силсиласини, фақат айни шу шоирага хос бўлган фикру мушоҳада тизимини сезади. Бир суҳбатда эътироф  этилганидек, бухоролик иқтидори баланд шоиранинг шеърлари  тил билан эмас дил билан ўқиладиган шеърлардир. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Istilo

006

     Гарчи далв ойининг охирларида кун тўсатдан қиш фаслига хос бўлмаган тарзда исиб жўнаган бўлса-да, унга деярли ҳеч ким эътибор бермасди ёки эътибор беришсалар ҳам ўлгудек ичиб олган бўлса керак, деган хаёлга боришарди: кийими, исқирти чиққан ёмғирпўшини айтмаса, иш излаб, дайдиб юрадиган қора ишчилардан фарқи йўқ эди; у негадир ҳеч кимга юзини кўрсатмасликка ёки биров билан дуч келмасликка ҳаракат қилар, агар қаршисидан йўловчи келаётган бўлса, юзини эълонлар тахтасига буриб ўзини худди ўқиётгандай кўрсатиб турар ва яна йўлга тушар, ўзини кимсасиз кўчаларга яширарди. Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. G’azallar, murabba’lar, muxammaslar

004   Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб» (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан). Davomini o'qish