Nilufar Umarova. Tuyg’ular tilmochi & Gulnoz Mo’minova. O’lgan bulbul

065    Шоирнинг жасорати муҳаббатга уйғун, нафратдан баланддир. Қўрқув салтанати иншосига елимдай ёпишган ёлғон оҳангга жўр бўлишдан ўзликни асраш туйғуси Илоҳнинг қудратидан эканлигини қалбан англайсиз. Шу боис ҳам шоирлар Сўз оламининг сарвари сифатида асрлар оша биз билан ҳамнафас яшайди. Назар Шукур ҳам ана шундай мақомга эга шоирдир. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Ushalmagan orzu

099

   Улғайиб оқ-қорани ажратгунича “бий”, икки, уч деб санаб юрди. “Тўйт”, э-э, тўрт у учун гўё девор эди. Кейин-кейин уялиб тилини бураб гапира бошлади. Мактабда ўртоқлари “чуччи” деб масхара қилишга тушишганди. Ҳарқалай тақлидчилиги қолмаган экан. Жисмоний тарбия муаллими ириллаб гапирарди. Энди уям шуни ўрганди: қарр-ррға, арр-ррслон, арр-рра дерди. Айбини ювиши керак-ку! Устига устак “р”ни айта олишини ҳаммага исботлаш ўша пайт у учун кун тартибидаги бош масала эди. Хуллас кимни кўрса ирриллайди. Davomini o'qish

Otajon Norov. Millat kuychisi

022

  Ҳар доим Шавкат Раҳмон номини тилга олганимда беихтиёр «истеъдод» деган сўзни шоирнинг исмидан олдин талаффуз этгим келади. Унинг истеъдоди оддий сўзларга, шунчаки таърифларга сиғмайди. Ўзи айтганидек, «бахт — чексизлик» экан, шоирнинг истеъдоди ҳам чексиздир, дегим келади. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Oddiy ayriliq haqida ertak

Ashampoo_Snap_2017.11.06_18h00m08s_003_.png     Агар, Гоптай момо деган кампир ўнлаб йилларга чўзилган жудоликдан сўнг онасининг қабрини зиёратлаш ниятида Узумчи қишлоғини истаб келгани; хотирасида ўчмас ёлқинга дўнмиш Эртош отанинг тириклигидан қувониб, бир ойчадан бери уникида қўноқ бўлиб юргани; кампирнинг невараси уларни ўз машинада водий бўйлаб сайр қилдиргани; болаликнинг заҳматли, бироқ тотлидан тотли дамларини қайта жонлантирмоқ илинжида, тобора тароватли тус олаётган кўҳна чўлни икковлон яёв кезиб чиққани ҳақида одамлар шовшув кўтармаса; мен шовшувнинг тафсилотига чуқурроқ шўнғимоқдан эриниб, бу силсилали қисматни Ер кезғичида ҳар бир сония ичра юз бериб тургучи минглаб оддий айрилиқлардан бирига йўйиб қўяқолсам; кейинроқ эса, илоҳий ҳодисадек туюлуви ила бутун бошли қишлоқни ларзага солган маъракада қатнашмасам, оламда мунглигина янги бир эртак туғилганига шоҳид бўлолмай ўтиб кетаверар эканман. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. Tomchimiz & Gulsara Ismoilova. Butun shoir

084

Нодирда миллийлик кучли. Ўзбек миллатига хос анъаналарга кўп эътибор беради. “Ўз миллатининг урф-одатларини тарғиб қилган ёзувчи обрў-эътиборга эга бўлади”,– деб ўқиган эдим бир чет эллик ёзувчининг асарида. Нодир шу томондан ҳам ютган. Унинг шеърларида халқимизнинг урф-одатларига нисбатан чуқур эҳтиром ётади. Бу унинг хокисорлиги ва камтарлигидан далолат беради. “…Уйга қайтай десам–тўним йўқ; Қаердадир қоб кетган дўппим…” Davomini o'qish

Said Ahmad. Shu’la. Oybek domla haqida yodnomalar.

oybek
Ойбек ўша пайтларда болалари билан тор бир уйда яшарди. Ижод қилиш учун мутлақо шароит йўқ эди. Эр- хотин ўйлаб-ўйлаб яшаб турган хонанинг шифти билан поли оралиғида болахона қилишди. Ойбек унга нарвонда чиқар, то сахаргача мук тушиб ёзарди. Ёзиб чарчаган пайтларда қаддини ростласа боши шифтга тегарди. Кундузлари баъзан Эски Жўвадаги «Октябр» кутубхонасига бориб ёзарди. Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Yer hali ham yumaloq & Marhabo Qo’chqorova. Ikki hovuch nur

011

Самовот айвонида бу машваратни кузатиб турган икки малак, тубандаги гуруҳ музокараси, айтган гапига юзи қизармаётган бу сурбетларнинг алжирашлари, пинҳоний режаси яратганга етиб бормасин, дея жонҳалак қанот ёзиб тўсқинлик қилишар, ҳар иккиси самовотни кўкси билан тўсиб муаллақ турар, қанотлари ломакон қадар кенгайиб борар, тубсизлик қаъридан отилиб келаётган ёвузлик уруғидан униб чиққан макруҳ сўзлар эса курраи заминни қоқ иккига бўлиб ташлайдиган даражадаги улкан тиғга айланиб, самовотга кўтарилиб, шўрлик фаришталарнинг кўксига санчилар, қанотларига қадалиб азоб берар эди. Бироқ, Парвардигор ҳаммасидан воқиф эди. Davomini o'qish

Oybek. Adabiyot to’g’risida

022

Бугун таваллуд кунининг 110 йиллиги нишонланаётган Ойбекнинг бутун ҳаёти ва ижодиёти, қалби ва қалами сизга бағишланган эди. Атоқли адиб ўзининг ўлмас асарларини ижод этар экан, у қандай адабий фикр-ўйлар оғушида яшагани, қандай ижодий мезонлар ва эстетик принципларга амал қилгани, умуман у нафис сўз санъати тўғрисида, бу сеҳрли, бу ғаройиб, бу ажойиб олам тўғрисида қандай фикрда бўлганини сизга тақдим этилаётган фикр ва мулоҳазаларини ўқиб, билиб оласиз. Ҳассос ижодкорнинг адабиёт тўғрисидаги қимматли фикр- ўйлари ҳам олтин манбалардан нур олгандек жило бериб туради. Davomini o'qish

Barhayot Oybek. Videofilm (2005)

010

10 январ – Атоқли   адиб ва  тенгсиз  шоир  Ойбек   таваллудининг  100 йиллиги

   Устоз Ойбек ҳассос шоир ва донишманд адиб, халқнинг ор-номуси ва виждони бўлган зотлардан бири эди. Сизга тақдим этилаётган видеофильм мен раҳбарлик қилган йиллар, аниқроғи, 2005 йили «Ёшлар» телеканали томонидан, истеъдодли шоир Эшқобил Шукур ижодий гуруҳи томонидан устоз Ойбек таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб тайёрланган эди. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshaeva. Yaralangan qalb

07

  «Ойбек миллатчиликдан қайтдим дейди. Ўзини совет ёзувчисиман деган одам миллатчиликка қарши курашади, унинг кирдикорларини фош қилади. Ойбек эса, аксинча, ўзининг миллатчилик изларини бўямоқчи бўлади. У фақат статистика тариқасида палон йилдан палон йилгача ундай эдим, кейин эса совет позициясига ўтиб олдим, дейди. Албатта, бунинг билан ҳеч ким қаноатланмайди. 1929 йилда қандай нарсалар билан ўзингизни пантуркист деб айтар эдингиз, деб сўраганимизда, у: “пессимист бўлганлигим учун”, деб жавоб беради»  (Шўро адабиётининг йирик вакили сифатида Ҳамза сиймосини гавдалантирган драматургнинг ўша пленумда айтган  сўзидан). Davomini o'qish

Xayol kemasida suzar yolg’iz oy…

099

Уни илк таниганим — адабиёт китобимда раҳматли бобом (амакини биз томонларда шундай аташади)ники сингари маънодор йирик-йирик кўзларию дўпписи тагидан чиқиб турган жингалак сочлари, гўштдор юзию жилмайиб турган лаблари эди. Дарслигимдан унинг менга боқиб туришлари нима учун бошқа адибларнинг қарашларига сираям ўхшамаслигини ўша дамларда англаёлмасдим. Кейинчалик у ҳақдаги тасаввурларим бойида: шоир, ёзувчи, академик. У инсон эсланганида ҳар гал ёдимизга «лоп» этиб тушадиган ҳамма учун севимли ўша машҳур шеърининг биринчи бандини мактабда энг ёмон ўқийдиган бола ҳам биларди, сўрасангиз айтиб берарди: «Нафис чайқалади бир туп наъматак…» Davomini o'qish

Oybek haqida 4 xotira & «Oybek zamondoshlari xotirasida» kitobi

002

Домла ҳовли ўртасида оддийгина курсида, бошида қоракўл папаҳ, ёлғиз хаёл суриб ўтирган экан. Ичкарига таклиф этди. Ўша стол атрофида давра олиб ўтирдик. Носир ака ўзига хос чечанлик билан Ойбек домлани гапга соларди. Мен бўлсам, журъатсиз аҳволда мум тишлагандай жим эдим. Фавқулодда Ойбек домла менга қараб, чап қўли билан хитоб қилиб «Ўқи!» — деб қолди. Davomini o'qish