Isajon Sulton. Tosh kelinchak

122

Таниқли ёзувчи Исажон Султоннинг шу кунларда қоғозга тушган яп-янги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳикояда севгининг кучи, унинг инсон тақдирини, характерини нечоғли ўзгартириб юбориши акс этган. Биламизки, ишқ-муҳаббат тоғларнинг белини букади, кўкка мағрур бўй чўзган азамат дарахтларни ерга энкайтириб қўяди, ишқ дардига чалинган дарё ўзанини ўзгартириб юборади. Хуллас, севгига дуч келган инсон гўё бошқатдан яралгандек бўлади (Раҳимжон Раҳматнинг FB саҳифасидаги ёзувдан). Davomini o'qish

Alisher Nazar. Vola. She’rlar kitobi

021

Алишер Назар. Вола. Шеърлар — Тошкент, Akademnasr, 2014 — 96 бет / Alisher Nazar. Vola. She’rlar — Toshkent, Akademnasr, 2014 — 96 bet

    Алишер Назарнинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У – оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор. Кўпчилик шеърларда ё туйғу, ё фикр босимлик қилади. Алишер Назар лирикаси ўйларнинг туйғулар, туйғуларнинг эса ўйлар билан уйғунлашуви натижасидир. У туйғунинг фикр етовида юришини истамаганидек, ўйнинг туйғулар ортида қолиб кетишини ҳам хоҳламайди . Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Tiriklik nafasi — betakror chog’lar

011

   Эътиборингизга атоқли шоир Абдулла Ориповнинг куни-кеча адабиёт ва санъат газетасида босилган «Тириклик нафаси — бетакрор чоғлар» номли туркум шеърларини ҳавола этамиз, устоз сиҳат-саломатлик, янги шеърлар ёзишда тўхтамасликни тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Odil Yoqubov. O’lmas siymo

021

 Ойбек таваллудининг 110 йиллиги олдидан

   Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гап бор. Ҳалқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири Устод Ойбекдур. Davomini o'qish

Dilorom Dilxoh. Kuyuktut

003

  Очликнинг азоби тутди, ҳар ким қўли-қўнжига илашганини ютди. Аввал кўкка етдик деб кўкарганнинг барисини ейишди, кейин, селдрбош ҳам қуриб қопти, энди ўлмаймиз, дейишди. Шунда ҳам арпа каплаб қанча одам шишиб ўлди. Тирик қолгани буғдой пишиғига етган бўлди. Davomini o'qish

Umarali Normatov: Oilaviy qiroatxonlik davri o’tdimi? Yo’q, o’zgardi

08

   Узоқ қиш кечалари танча атрофида оиламизнинг етти фарзанди ота-онамиз бошлиқ жам бўлиб пилтали қора чироқ ёруғида тун ярмига қадар гоҳ дадамиз ўқиган Саъдий, Яссавий, Навоий, Бобур, Машраб китобларини, акамиз мутолаасида эса Қодирий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор асарларини вужуд-вужудимиз билан тинглар эдик. Мени, айниқса, «Улоқда», «Жинлар базми», «Шум бола», «Анор», «Бемор», «Ўғри» асарлари мутолааси лол қолдирган. Уйқуда, тушларимда ўша тинглаган нодир китоблар оламида хаёлан сайр этардим. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Otaning duosi — o’q

033

Қадимда, аниқроғи ХIII асрда Тошкентда Эт емас эшон деб аталган нафаси ўткир авлиё яшаб ўтган. У халқ орасида катта ҳурматга ва эътиборга лойиқ инсон бўлган. Мен шу одам билан боғлиқ бир воқеани диққатингизга ҳавола қилмоқдаман. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Fattoh Abdullayevning fidoyiligi

022Адабиётшунос олим Фаттоҳ Абдуллаев таваллудининг 100 йиллигига

 Фаттоҳ Абдуллаев тўплаган, таққослаган, тадқиқ қилган илмий ишлари асосида “Хоразм шевалари” (1961), “Хоразм эртаклари” (1961), “Хоразм шевалари фонетикаси “ (1967), , “Ўқиш китоби” Эски ўзбек ёзуви намуналари” ( ҳаммуаллифлар: Т.Шермуҳаммедов, Л.Халилов)-1973), “Сўзлар ўзаро қандай боғланади?”(1974), “Ўзбек тилининг ўғиз лаҳжаси” (1978), “Ўзбек тилида бошқарув” ( ҳамуаллиф Ф.Иброҳимова) сингари илмий-оммабоп китобларини нашр этдиради. Davomini o'qish

Muhammad Siddiq (Rahmatov). She’rlar

077

Иброҳим Ғафуров домланинг ёзганларидек, Муҳаммад Сиддиқ шеърларида юрак шоири бўлиб кўринди.Унинг юраги табиат ва фалакка боғланган. Унинг шеъридаги ҳар бир фикр табиат билан боғланади, бир япроқни тулпор қилиб минади, терак учларига ой сирҳасидай илинади Шоир илдизлари осмонга қараб ўсаётган авлод вакили… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qish hikoyalari

087

…Энг яхши кўрганим — қиш фасли эди. Гап шундаки, мен қиш маҳалида, қиш бўлганда ҳам қирчиллама кунида, биринчи январга ўтар кечаси, Қорбобо келишидан сал олдин туғилган эканман. Шунинг учун мендан бирон киши, дунёга келиб, кўзингни очиб, илк бор кўрган нарсанг нима, деб сўраса, онамдан кейин қишни, қорни, Қорбобони кўрганман, дейман. Хуллас, бу тўртталасини ҳам яхши кўрардим. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar

045   Равшан Файз ижоди манзарали, ҳиссий-ишқий мавзудаги асарлардангина иборат эмас. Турли фалсафий кузатишлар, олам ва одам ҳақидаги ўйлар, болаларбоп мавзуларга ҳам шоир алоҳида эътибор берган. Унинг шеърларидаги умумий руҳ бироз ҳазиндек туюлади. Аслида, бу шеъриятга хос хусусият. Ижодкор дунёни ўзи истаганидек, тасаввур этганидек кўришни хоҳлайди. (Ориф Толибнинг «Соғинч қўшиқлари» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Anvar Namozov. Yangi yil hangomasi

092

Хона бурчагида телевизор кўриб ўтирган Зарнигорнинг кайфияти яхши эмасди. У қўлига телефонини олди-да, ботиниб-ботинмай рақам терди. Гудок кетар-кетмас, орқа томонида телефон жиринглаганини эшитиб, ортига ўгирилиб қаради. Кейин қорбобога синчиклаб тикилди. Отабек эса телефони жиринглаётганига эътибор бермас, ошналари каби қорин тўйғазиш билан овора эди. У телефонини олиб, экранига қаради-да, Зарнигорга билинтирмай кўз қисиб қўйди. Қиз бундай ташрифни кутмаганди, капалаги учди. Онасига имо қилиб, биргаликда чиқиб кетишди. Davomini o'qish