
Бугун Ойбек шеъриятига синчиклаб назар солсангиз, унда услуби, тили бир хил икки шоирни кўрасиз: бири – ўз даври ва жамияти талабларига мажбуран бўйсунган, шу жамият ичида ички исёнини бостириб яшаган ижодкор. У – бизга таниш ва машҳур Ойбек, “Товушим”, “Темир ҳақида”, “Йигирма ёшлилар билан суҳбат”, “Ватан қасидаси”, “Раиса” сингари замон руҳи билан суғорилган шеърлар муаллифи. Иккинчиси, уни ўраб турган воқеликни эмас, шоирона қалбни воқелик сифатида тақдим этган, ўз даври ва жамияти чегараларидан чиқиб кетиб, унга Коинот юксаклигидан, Коинот миқёсийлигидан туриб шеърий нигоҳ билан тикилган, бизга деярли нотаниш Ойбек. Davomini o'qish











