
Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish










