
“Лолазор” романи машҳур “Осмон мезонлардан йилтирар эди”, деган жумла билан бошланади. Шундан сўнг, қуйидаги жумлалар келади: “Йигирма йил аввал эди, куз эди, еру осмон тиниқ эди”. Ёзувчи дастлабки саҳифаданоқ вақтни аниқ белгилаб беради. Макон эса кейинчалик аниқлаштирилади: “Кейин дўстларига гапириб юрдики, э биродарлар, Булдуруққа бориб ғаройиб манзара кўрдим, шу десангиз, тиниқ куз осмони мезонлардан йилтираб ётарди”. Davomini o'qish











