
Устоз сўзи улуғ сўз. Мен домланинг ҳеч қайси адабиётшунос олимга ўхшамаган қаламини яъни аксарият олимлардаги совуққонлик билан силлиқ ва зерикарли усулда эмас, хиссиёт билан бир нафасда ўқиб чиқиладиган мақола ва эсселарини севаман. Биздаги, илмий мақолалар “илмий, зерикарли, ўлик тилда” ёзилиши керак деган мавжуд тассаввурни домланинг мақолалари бутунлай йўққа чиқаради. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdulla Oripov. She’rlar & Muhammad Ochil. Abdulla Oripov saboqlari.
Яширишнинг кераги йўқ, ҳатто баъзи катта адибларимиз асарларида ҳам она тилимизнинг руҳи синиқ. Аксарият сўзларимиз луғатлар “қабрига” кўмилиб қолмоқда. Луғатимиздан ўз ўрнини топган арабча, форсча сўзларни тобора камроқ қўллаяпмиз. Менимча улардан, албатта, фойдаланиш зарур, лекин меъёри билан. Шуни билингки, қайси тилда синоним кўп бўлса, ўша тил бой ҳисобланди. Тилимизда эса синонимлар беҳисоб. Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldosh. Tomoshabin hamisha haq (2013 yil fil`mlari haqida o’ylar).

Чуқурроқ мулоҳаза юритиб кўрсак, азалдан аён ҳақиқат яна бир бор ўз исботини топишини кўрамиз: томошабин ҳамиша ҳақ! Яъни, аслини олганда, томошабинларнинг юзлаб-минглаб тус, турдаги муносабатларини туркумлаб, таснифлаб, ўта содда ва ўнғай кўринишдаги “Бу кино бўмапти”, “Буниси зўр! Бўларкан-ку!”, “Буниси умуман расво, танқиддан ҳам тубан” сингари холис баҳоларга олиб келиш мумкин ва бунинг учун, ҳатто катта мутахассис бўлиш ҳам талаб этилмайди… Davomini o'qish
Faxriyor. She’rlar.

Фахриёр, ҳали кўп ўрганиладиган, атрофида баҳсу мунозаралар қўпайиб борадиган истеъдод, ўзлигини сақлагани ҳолда бугунги поэтик тафаккур изланишлари жуғрофиясини ҳам шаклий, ҳам мазмунан қамраб олган кўламли шоир (Аҳмад Аъзамнинг «Мени истаган шеърият» мақоласидан) Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Maishatman kayfu safo bir yoqda…

Дарҳақиқат, биз мозийга юзланганимизда, энг аввало, инсон ҳаётига, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳволи бир-бирига ўхшамайдиган, баъзан эса ниҳоятда кескин фарклангувчи шарт-шароитларда умр ўтказган инсонлар қисматига қизиқамиз. Ана шу қизиқиш қанча кучайса, мушоҳада ўлароқ қанча чуқурлашса, фақат биз тарихни эмас, балки тарих ҳам бизни ўшанча яхши тушунади. Тарихни билиш – бу энг муҳим ва энг асосий тарихий воқеа-ҳодисларни шакллантирган ва юзага чиқарган сабабларни билиш демак. Бунинг учун эса хар бир халқ ва миллат ўзининг реалистик тарихига соҳиб бўлмоғи лозим. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Umri uzun naqllar & Sa’dulla Hakim. She’rlar.
25 март — шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни
Шоир Саъдулла Ҳаким шеърларини мутолаа қила туриб, янги-янги рангларга, қуйма фикрларга дуч келасиз. Бетакрорлик, топқирлик, теран фикр эътиборингизни тортади. Булар, албатта, ижодкорнинг бой ички дунёсидан, нозик туйғулар эгаси эканидан, маҳоратидан далолат беради. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Maktabi betakror.

Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги олдидан
Ҳамма замонда ҳам амал атрофида алам ва адоват ўралашиб, эргашиб юрган. Мансаб ва мартаба учун олишув, тортишув, ҳасад ва маккорликлар ҳеч бир даврда тўхтаб қолмаган – ҳамиша фаол ҳаракатда бўлган. Энг ёмони, ҳасад ва адоват на истеъдод, на фазилат, на умумэътироф – ҳеч нарсани тан олмаган. Мана шу ҳақиқатни Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён” романида жуда ёрқин шаклда ёритиб берган.
Халқимизда “Ҳамма нарсага фаришта омин дейди”, – деган бир қараш бор. “Меҳробдан чаён”даги дастлабки лавҳалардан бирини хотирлаб, “Наҳотки, фаришта ҳазилга ҳам “Омин!” деса, наинки, самимий ва зариф бир ҳазилнинг таги ҳам зил бўлиб чиқса?” дейсиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Uch maqola

Навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг 65 ёшлиги олдидан.
Атоқли навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг сизга тақдим этилаётган мақолаларида Шарқ шеъриятининг уч буюк сиймоси: Фаридуддин Аттор, Бобораҳим Машраб ва Фурқат ҳаёти, шахсияти ва ижодининг айрим нуқталари ҳақида мулоҳаза юритилади. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev bilan suhbatlardan.

24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев (1940-2005) таваллуд топган кун.
Адабиётнинг ўлими — Инсоннинг ҳалокатига тўғри келади: илло, бу инсониятнинг тадрижий такомилидаги ақлий ва ҳиссий Ўсувининг ҳосиласидирки, Инсон ундан кечиб орқага — ибтидоий сезимлару фикрлаш тарзига қайтолмайди. Билъакс олға бориб, Адабиётнинг янгидан-янги имкониятларини очадики, Адабиёт, ўз навбатида, ана шу Инсон(ият)нинг ақлий ва ҳиссий такомили даражасини ойнадагидек кўрсатиб туради: булар — узангги-йўлдошдир. Davomini o'qish
Hojiakbar Shayxov. Ikki hikoya.

24 март — Илк ўзбек фантаст ёзувчиларидан Ҳожиакбар Шайхов таваллуд топган кун
Ўзбекистонда фантастика ўтган асрнинг иккинчи ярмида тараққий эта бошлади. Раҳматли устозларимиздан бири Ғани Жаҳонгиров ҳали биз хат танимаган пайтларимизда фантастика тарзидаги асарларини эълон қилганлар. Бу соҳада марҳум дўстим Ҳожиакбар Шайхов юқори чўққиларни эгаллади (Тоҳир Малик). Davomini o'qish
Xurshid Davron. Afrosiyob devoridagi ko’zlar. Doston

Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади (Абдулла Улуғовнинг «Ватанга муҳаббатдан пайдо» мақоласидан). Davomini o'qish
O’zbek folklorshunosligi asoschisi Hodi Zarifga bagishlanadi.

20 март — ўзбек фолклоршунослиги асосчиси Ҳоди Зариф таваллуд топган кун.
Ҳоди Зариф ўзбек халқ бахшиларидан «Юсуф билан Аҳмад», «Ёдгор», «Равшан», «Рустамхон», «Очилдов», «Малика айёр», «Жиззах қўзғолони» каби машҳур достонларни ёзиб олган, шунингдек, эртак, қўшиқ ва мақоллар, диалектология ва этнографияга оид материаллар, тарихга оид ҳужжат ва ёдномалар тўплаган. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Нурмон Абдувой ўғли, Абдулла Нурали ўғли, Холёр Абдукарим ўғли, Аҳмад бахши Матназар ўғли, Бола бахши каби халқ санъаткорлари, улар ижоди ҳақида илмий мақолалар ёзган. Davomini o'qish
