Abdulhamid Cho’lpon.Vayronalar orasidan (Andijon — O’sh -Jalolobod).

065

   2014 йил буюк ватандошимиз, адабиётимизнинг бетакрор сиймоси Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб — 1919 йилда ёзилган «Тилимиз», 1924 йилда эълон қилинган «Адабиёт надир?», «Тарихнинг зарарли такаррури», «Вайроналар орасидан (Андижон-Ўш-Жалолобод)» каби бир қатор таниқли асарларнинг ўзига хос юбилейи йилидир. Бу йил «Тилимиз» ёзилганига 85 йил, «Адабиёт надир?», «Тарихнинг зарарли такаррури», «Вайроналар орасидан (Андижон-Ўш-Жалолобод)» ёзилганига 90 йил тўлади. Айни шу баҳонаи-сабаб уларга яна бир карра диққатимизни қаратмоғимиз керак деб ўйлайман. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Adabiyot haqida ikki maqola

04Бир неча кундан кейин — 10 апрелда замонавий ўзбек адабиёти асосчиларидан бири Абдулла Қодирий таваллуд топган кунга 102 йил тўлади.

«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада … туғилғонман», дейди у ўз таржимаи ҳолида, — Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar.

Ashampoo_Snap_2018.03.20_18h07m25s_002_.pngЭлимизга ва дилимизга ташриф буюрган Наврўзи олам — Йилбоши билан атоқли ва ардоқли шоиримизни чин дилдан муборакбод этиб, туғилган кунлари билан яна бир бор қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий безовталик тилаб, куни кеча «Китоб дунёси» ва ЎзАС» газеталарида эълон қилинган устознинг янги ёзилган шеърларини сиз азиз, саҳифадошларимизга, тақдим этамиз. Davomini o'qish

Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Roman.Birinchi kitob.

0012
Икки ҳафта аввал Саъдихон Мавлавихон ўғлининг «Таназзул» деб номланган тарихий романининг биринчи китоби нашрдан чиққанидан хабар бериб, асар ҳақидаги маълумотларни тақдимот саҳифамизда эълон қилган эдик. Бугун муаллифнинг розилиги билан асарни тўлиқ ҳолда сизга тақдим этишимизни маълум қиламиз.
Тарихий романда Қўқон хонлигининг инқироз даври ўзига хос йўсинда бадиий образлар воситасида тасвирлаб берилган. Асарда кўпгина тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳаққоний акс этганлигини таъкидлаш жоиз. Роман халқимиз тарихи, унинг яқин ўтмишдаги аҳволи билан қизиққан китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. Qirq bolaga qirq savol.

075
Мен ҳеч шеър ёзиш ҳақида ўйламасдим. Бир ора 6-синфда ўқирканман, ўпка касалига учраб, олти ой даволаниш учун Санаторий-Ўрмон Мактабига ўтдим, у ерда Саидов фамилияли бир ўқитувчи ҳам адабиётдан дарс берар, ҳам адабиёт тўгарагига раҳбарлик қиларкан. Унинг таълимларидан сўнг баҳор ва май ойи тўғрисида бир-икки шеър ёзган эдим, улар деворий газетада чиқарилганди. Аммо ёзувчи одам ўз шеърларини матбуотда чиқаришга ҳаракат қилиши мумкин ва кераклиги тўғрисида ҳеч ўйлаган эмасман. Газеталарда фақат катта, жудаям таниқли одамларгина шеър чиқаради, деган тасаввурда эдим. Олти ой ичида шифоланиб, яна ўз мактабимга қайтганимда, шеър ёзиш хаёллари мендан йироқлашди. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Rauf Parfi bilan besh uchrashuv va yana bittasi.

012
Шоирнинг соч-соқоли нақ елкасига тушарди десам, бироз муболаға бўлар-у, лекин улар жуда ўсиб, бир бурда юзини янаям кичрайтириб қўйгани рост эди. Яна бу соч-соқолнинг денг қорасидан оқи кўпроқ эди. Эгнига ҳам, адашмасам, оқишга мойил плаш кийиб олганидан бутун қиёфаси худди оққушни ёдга соларди. Биз қадамларимизни беихтиёр секинлатдик. Ёш ва ғайратли эдик, бир ҳаракат билан улардан ўтиб кетардик, одатда шундай шиддат билан юрардик ҳам. Лекин ҳозир… ҳозир бундай қилиб бўлмасди, бу мумкин эмасди ўша пайтдаги бизга ўхшаган ёшлар учун. Рауф Парфи сингари шоир билан битта йўлакдан бир вақтнинг ўзида одим олиш шахсан мен учун унутилмас лаҳзалар, керак бўлса, ўзига хос бир омад, ҳатто бахту саодат бўлиб туюларди…

Davomini o'qish

Xosiat Bekmirzayeva. Olimlarning shoiri.

045
Устоз сўзи улуғ сўз. Мен домланинг ҳеч қайси адабиётшунос олимга ўхшамаган қаламини яъни аксарият олимлардаги совуққонлик билан силлиқ ва зерикарли усулда эмас, хиссиёт билан бир нафасда ўқиб чиқиладиган мақола ва эсселарини севаман. Биздаги, илмий мақолалар “илмий, зерикарли, ўлик тилда” ёзилиши керак деган мавжуд тассаввурни домланинг мақолалари бутунлай йўққа чиқаради. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. She’rlar & Muhammad Ochil. Abdulla Oripov saboqlari.

Ashampoo_Snap_2018.03.20_17h52m14s_001_.pngЯширишнинг кераги йўқ, ҳатто баъзи катта адибларимиз асарларида ҳам она тилимизнинг руҳи синиқ. Аксарият сўзларимиз луғатлар “қабрига” кўмилиб қолмоқда. Луғатимиздан ўз ўрнини топган арабча, форсча сўзларни тобора камроқ қўллаяпмиз. Менимча улардан, албатта, фойдаланиш зарур, лекин меъёри билан. Шуни билингки, қайси тилда синоним кўп бўлса, ўша тил бой ҳисобланди. Тилимизда эса синонимлар беҳисоб. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldosh. Tomoshabin hamisha haq (2013 yil fil`mlari haqida o’ylar).

0213
Чуқурроқ мулоҳаза юритиб кўрсак, азалдан аён ҳақиқат яна бир бор ўз исботини топишини кўрамиз: томошабин ҳамиша ҳақ! Яъни, аслини олганда, томошабинларнинг юзлаб-минглаб тус, турдаги муносабатларини туркумлаб, таснифлаб, ўта содда ва ўнғай кўринишдаги “Бу кино бўмапти”, “Буниси зўр! Бўларкан-ку!”, “Буниси умуман расво, танқиддан ҳам тубан” сингари холис баҳоларга олиб келиш мумкин ва бунинг учун, ҳатто катта мутахассис бўлиш ҳам талаб этилмайди… Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar.

07

Фахриёр, ҳали кўп ўрганиладиган, атрофида баҳсу мунозаралар қўпайиб борадиган истеъдод, ўзлигини сақлагани ҳолда бугунги поэтик тафаккур изланишлари жуғрофиясини ҳам шаклий, ҳам мазмунан қамраб олган кўламли шоир (Аҳмад Аъзамнинг «Мени истаган шеърият» мақоласидан) Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Maishatman kayfu safo bir yoqda…

033
Дарҳақиқат, биз мозийга юзланганимизда, энг аввало, инсон ҳаётига, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳволи бир-бирига ўхшамайдиган, баъзан эса ниҳоятда кескин фарклангувчи шарт-шароитларда умр ўтказган инсонлар қисматига қизиқамиз. Ана шу қизиқиш қанча кучайса, мушоҳада ўлароқ қанча чуқурлашса, фақат биз тарихни эмас, балки тарих ҳам бизни ўшанча яхши тушунади. Тарихни билиш – бу энг муҳим ва энг асосий тарихий воқеа-ҳодисларни шакллантирган ва юзага чиқарган сабабларни билиш демак. Бунинг учун эса хар бир халқ ва миллат ўзининг реалистик тарихига соҳиб бўлмоғи лозим. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Umri uzun naqllar & Sa’dulla Hakim. She’rlar.

04325 март —  шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни

   Шоир Саъдулла Ҳаким шеърларини мутолаа қила туриб, янги-янги рангларга, қуйма фикрларга дуч келасиз. Бетакрорлик, топқирлик, теран фикр эътиборингизни тортади. Булар, албатта, ижодкорнинг бой ички дунёсидан, нозик туйғулар эгаси эканидан, маҳоратидан далолат беради. Davomini o'qish