Eshqobil Shukur. Xalq va tarix tili & Abdunazar baxshi. «Alpomish» dostonidan

011    Халқ қалби, миллий руҳ деган тушунчар борки, улар мавҳум тушунчалар эмас. Уларни англамоқчи бўлган одам, бор бўйи билан кўрмоқни истаган одам халқимизнинг минг йиллар мобайнида сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, товушма-товуш бунёд этилган достонларини билиши керак. «Алпомиш» достонини бахшиларимиз ўн кечалаб айтишган, «Гўрўғли» туркуми ўзида 100га яқин достонни жамлаган. Худди шу достонлар ичига кирган одам халқ қалби билан, миллий руҳ билан юзма юз келади ва унинг нима эканлигини билади. Davomini o'qish

Shodmon Vohidov. Hakimxon to’ra va uning «Muntaxab at-tavorix» asari & Enver Xurshut. Abdulla Qodiriy va tarixchi Hakimxon to’ra

065    Ҳакимхон таниқли саййидлар ва хонлар авлодига мансуб оилада 1217/1802-03 таваллуд топган. У она томонидан Қўқон ҳокими Норбўтабийга (1770-1798) набира ва унинг вориси Олимхонга (1798-1810) жиян эди. У ёшлигида Қўқоннинг бўлғуси ҳокими Муҳаммадалихон (тав.1806 й. Ҳукмронлиги 1822-1842) билан бирга тарбияланади. Муҳаммадҳакимхоннинг бобоси Ҳакимхонтўра ўша даврнинг таниқли шахсларидан ҳисобланарди. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Shunday o’tayotir umr ham…

09      Гулчеҳранинг шеърларини таниқли файласуф олим «шеърларида бетакрор қиёслашлар соғинчга ички нидони сингдириб, сеҳрли олам яратади, ақл мантиқ измидан чиқиб нафис ва дардчил туйғулар кетидан эргашади», деб таърифлаган эди… Davomini o'qish

Avaz O’tar. G’azallar, muxammaslar, ruboiylar & Avaz Oʻtar. Saylanma

  02Авазнинг замондоши Матфанобобо Худойберганов шундай ҳикоя қилади: «Бир куни шаҳарда жуда катта тўй бўлди. Ўнта сурнай ва кишиларнинг шовқинидан қулоқлар кар бўлиш даражасига келган эди. Аваз шеър ёзишга тутинди. Мен ундан: «Шу қадар нотинч вазиятда сизга қандай шеърий идрок келади?» деганимда, у: «Менинг бошимда шу қадар ғалвалар тўфони мавж урмоқдаки, уларнинг олдида бу шовқин ҳеч нарса эмас. Юрак қон, дард биган тўлган… Дилимдаги сўз дурлари шу қадар бешуморки, лабимни сўзга очсам, юз мисрани хат қилганимни билмай қоламан», деб менга ўқиш учун етти ғазал узатди.  Бу характерли хотира Авазнинг нақадар сермаҳсул ижод эгаси бўлганлигидан далолат беради. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ahmad Kalla & Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола & Ahmad Donish haqidagi filmdan parcha

22   «Аҳмад Калла», «Аҳмад махдум» номлари билан замонасида шуҳрат қозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли таъсир кўрсатган Аҳмад Дониш ХIХ аср Бухоронинг қомусий илм эгаларидан эди. У Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилди. Отаси мадрасасида ўқиди. Ёшлигида наққошлик, рассомлик, ҳаттотлик ҳунарларини ўрганди. Davomini o'qish

Azim Suyun. Ey do’st yoxud Azimnoma & Azim Suyun «Uyga qaytib» teleloyihasida

07Азим Суюн. Эй дўст ёхуд Азимнома. Шеърий ва насрий қайирмалар. Тўлдирилган ва қайта ишланган тўртинчи нашри – Тошкент: Akademnashr, 2018.448 б. / Azim Suyun. Ey doʻst yoxud Azimnoma. Sheʼriy va nasriy qayirmalar. Toʻldirilgan va qayta ishlangan toʻrtinchi nashri – Toshkent: Akademnashr, 2018.448 b. Davomini o'qish

Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida

0328 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ

   Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).

04422 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

     Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish

Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana (1994)

099    22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

  Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (3).

045    Бу сафар ҳам Амир Темур Хитойга эмас, мағрибга қараб юриш бошлашининг ўзига хос сабаблари бор эди. Аввало, Ҳиндистон юриши арафасида забт этилган ғарбий вилоятларнинг ҳокими бўлмиш ўғли Мироншоҳ мирзо ҳақида етиб келган миш-мишлар, юришдан сўнг эса унинг ҳузурига эрининг рухсатисиз қочиб келган келини, Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг набираси бўлгани шарафига Хонзодабегим деб улуғланган Севинбеканинг арзу-доди, ундан сўнг Ҳиндистон сафаридан қайтиб Боғи Дилкушода дам олаётганида Миср мамлуклари султони Барқуқ (Барқёруқ)нинг вафот қилгани, Қайсарий-Сивас мулкининг ҳукмдори Қози Бурҳониддин Аҳмаднинг ўлдирилгани ҳақида хабар олгани бу юришни кечиктириб бўлмаслигига сабаб бўлди. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Xotira kitoblar

022     Аввалига ҳеч нима эшитмадим, кейин эса аҳмоққа ўхшаб уларга қулоқ тутдим. Собиқ курсдошларим бундан ўн йил олдин бизга дарс берган профессор Обидов ҳақида хотира китоб ёзиш тўғрисида маслаҳатлашишарди… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. O’zini o’zi isloh qilish — najot yo’li & Jabbor Eshonqul. Ibrohim akaning haqiqatlari

022Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Иброҳим Ҳаққул ўз фикрларини ва қарашларини ошкора билдирадиган, менталитетимизга хос бўлган андишабозликдан бир қарич устунда турадиган 70-йиллар авлодига мансуб. Бу авлод адабиётда ҳам, маънавий-ижтимоий масалаларда ўзларининг қарашларини ва фикрларини журъат ҳамда жасорат билан ҳимоя қилди, ўзларининг хулосаларини маълум маънода ижтимоий фикрларга айлантира олди. Шахсан мен бу авлоднинг шу фазилатига – журъатига, якдиллигига, қатъиятлилигига ҳавас билан қарайман. Улар ўзларининг авлод эканини ана шу якдиллиги билан исботлаб беришди. Davomini o'qish