Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (2).

09Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680 ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 622 йиллиги олдидан

     Тасодифми ёки маросим шарофатими, худди ўша куни Амир Темур ҳузуридан ёш меҳмонга, Гавҳаршодбегимга ва уғруқдаги маликаларга тенги йўқ тортиқлар билан чақалоқнинг тоғаси – эндигина мўйлаби сабза ура бошлаган Муҳаммад Сўфи тархон етиб келди. У совғалар билан баробар Амир Темур мактубини Сароймулкхонимга топширди. Соҳибқирон ўз мактубида туғилган набирасига Муҳаммад Тарағай деб ном қўйганини, Аллоҳдан куну  тун унга омонлик тилаётганини маълум қилган эди.
Davomini o'qish

Abduqaodir Hayitmetov. Ibrohim Haqqul & Naim Karimov. Ibrohim Haqqul fenomeni & Baxtiyor Nazarov. O’zbek adabiyotshunosligining zabardast namoyandasi

02Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Иброҳим Ҳаққул  ўтган асрнинг 70-йилларида ёрқин асарлари билан кўзга кўрина бошлаган навқирон авлоднинг, янги адабий даврнинг, ўзгара бошлаган муҳитнинг меҳварида бўлди. Ўзи ана шу муҳит шароитида шаклланди, тарбия топди ва вояга етди. Айни вақтда принципиал қарашлари, мақола ва китобларида илгари сурган фикрлари билан шу авлод ижодининг эстетик принципларининг барқарорлана борувига ва ҳатто шу тенгқур шоир-ёзувчиларнинг шахс ва инсон сифатида қарор топишига таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Yoniq deraza & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ziyoli

01Таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

Деразаларимиз рўбарў: биримизники кўчанинг бериги бетида, биримизники нариги томонда. Кечалари ўқтин-ўқтин ўша ёққа кўз тушади. Деразада шуъла кўринса, кўнгилга бир илиқлик киради. Чироқ ёниқ, демак, домла уйда. Ишлаяпти. Домла уйдалик чоғлари тун-алламаҳалда ҳам, субҳи козибда ҳам чироғи ёниқ бўлади.
Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Bahramandlik & Shukur Xolmirzayev. Komil inson yo’lida

033Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Таниқли адабиётшунос ва навоийшунос олим,  филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги арафасида унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган тўпламга кирган айрим мақолаларни сизларга тақдим этишни режалаштирдик. Бугунги саҳифамизда икки забардаст устозимизнинг олим ҳақидаги мақолаларини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Chin olim yostug’in toshdin yaratdi. Ibrohim Haqqul bilan suhbat & Kun.uz muxbiri bilan videosuhbat

034    Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Биласизми, зоҳиран оддий, содда кўринган фактларни бадиий тахайюл кўмаги ила умумлаштира билиш илмга қанот бағишлайди, илм билан санъатнинг кучини бирлаштиради. Ана шунда тадқиқотчи-олим ўзини адабий факт ва далиллардан образ яратувчи санъаткордай ҳис этади. Мен эса адабиётшунос диди ўткир, савияси баланд, заҳматкаш, бугун эришган муваффақиятини эртага ихтиёрий тарзда эсдан чиқарадиган бир санъаткор бўлишини орзу қиламан. Davomini o'qish

Akmal Jumamurodov. Omonulla Madayev deganlari shu

044   46-автобуснинг орқа ўриндиғида ойнага бош суяб, Кўкчадан ўтиб Гулзорга, аниқроғи, Дегрезга – устоз билан суҳбат қургани бораяпман. Хаёлимда домла мени кўриши билан “Акмал!” деб кўзлари чақнаб кетадигандек. Қувончдан теримга сиғмай гоҳо кулиб қўяман… Davomini o'qish

Bayram Ali. «Siz yoqqansiz menga hamisha…»

067   Уни шифохонага эндигина жойлашган кунларимда, ёлғиз ўзим банд этган палатамнинг эшигини қоқишга тараддудланиб турган пайти илк марта учратгандим. Ўшанда орқа тарафдан етиб келиб тамоқ қирар эканман, у мен томонга ўгрилди-ю, хижолатдан дув қизарди… Davomini o'qish

Gulrux Xudoyorova. She’rlar

002    Юртимизга баҳор кириб келди. Шеърият майдонига кириб келаётган ёш шоир ҳам баҳор нафаси билан кириб келиши, адабиёт иқлимида ўзгаришлар олиб кириши керак. Гулрух Худоёрованинг «Қайғу билан бахт орасида» ёзилган шеърларида қишнинг даласини нафаси билан илитаётган эрта баҳор  нафасини илғагандай блдим. Юрагимни яшнатган шеърларни  ёш шоирага қаратилган энг эгу истаклар ила тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. “Goʻroʻgʻli yoxud Hayot suvi” romanidan parcha

011   Таниқли адиб Назар Эшонқулнинг «Гўрўғли» романининг журнал варианти бундан бир неча йил аввал эълон қилинган эди. Яқинда романнинг тўлиқ матни “Гўрўғли ёхуд Ҳаёт суви” (яна бир номи “Лаҳад”)номи билан нашр этилди. Қуйида ушбу романдан парчалар ўқийсиз. Davomini o'qish

Nuriddin Muhitdinov. Usmon Yusupov & Naim Karimov. Saboq & Umid Bekmuhammad. Nuriddin Muhitdinov merosidan

044   Куни-кеча, аниқроғи 1 март куни Усмон Юсупов таваллуд топган кунга 118 йил тўлди. Шу муносабат билан таниқли давлат арбоби ҳаёти, фаолиятига бағишланган хотира ва муносабатларни тақдим этмоқдамиз… Davomini o'qish

Gulchehra Asronova. Uch hikoya

021    Ғалати бир ҳис билан уйғониб, ним ёруғ хонада ётганимни кўрдим. Оппоқ пардалар, китоб терилган токчалар, жовон устига текис йиғилган қавима кўрпалар… Ўз уйимдаман! Қайтганимга икки ой бўлибди ҳамки, ҳар сафар уйғонганимда яна ўша манзарани кўришдан қўрқиб, кўзимни очгим келмайди… Davomini o'qish