Odil Ikrom. «Qahraton qishlarga vidolar aytdim…» & Asqar Mahkam. She’rlar

098    Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан

    Асқарали ака тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Davomini o'qish

Madina Norchayeva. Dashtga maktublar

007    Бир мунча вақт аввал шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан бўлмиш Мадинанинг шеърларини катта мамнуният билан тақдим этган эдим. Бугун унинг бир бадиҳасини мутолаа қилишингизни истадим (Мадина Норчаева шеърларини мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Modern she’riyatda tasvir

003    ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Ф.Ницше, З.Фрейд, А.Бергсон, К.Юнг каби файласуф ва руҳшуносларнинг қарашларидан таъсирланган бир гуруҳ ижодкорлар янгича – модернизм йўналишига асос соладилар. Дастлаб Европа маданиятида кенг тарқалган мазкур йўналиш ХХ асрга келиб бутун дунёда оммалаша бошлади. Модернизм жаҳонда глобаллашув жараёнлари бошланаётган бир вақтда сиёсий, маданий, иқтисодий омиллар ўзаро кесишган нуқтада вужудга келади. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Kuz she’rlari

009    Рафиқ Сайдулло ўзбек шеъриятига кириб келган янги авлод вакилларидан. Унинг шеърларида бугунги ижодкор наслнинг изланишлари ва тажрибалари яққол намоён бўлмоқда. Бугунги саҳифамизда унинг янги шеърлари билан танишасиз. Davomini o'qish

Ergash Jumanbulbul o’g’li. Uch doston & Ibrohim Haqqul. Baxshilar bulbuli

021Эргаш Жуманбулбул ўғли таваллудининг 150 йиллигига

   Буюк бахши шоир, донишманд оқин Эргаш Жуманбулбулнинг ижодиёти нафақат ўзбек, балки туркий халқлар тафаккур тарихидаги мустасно ҳолатлардандир. Эргаш Жуманбулбул асарлари, энг аввало, миллий руҳ, дунёқараш, эътиқод ва ишончларнинг ҳам ҳаққоний, ҳам ҳаётий оҳангларда акс эттириши билан ибратлидир. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. Har lahzada tazarru…

055     Шоир ва таржимон Аскар Махкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан

Боғда шамол эсар, хаста шоир, гўё парво қилмагандай сўйларди. Шамол сарғайган япроқларни худди қасдлашгандай шоирнинг паришон боши узра сочар, сўнг оёқлари остига тўшарди. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Qanday gapirsam, shunday yozdim yoxud tanqidning yuzi yorug’, so’zi halol bo’lsa…

007  Қалам тутиб, қоғозга тўкилишни мақсад қилдингми, албатта, қоғозга тўкиб олгулик дил оғриқларинг, ҳайрату ҳаяжонларинг бўлсин. Инсоний дард, изтиробу қувончларга йўғрилмаган ёзув бир дуйсанба гап бўлади. Бошқа нарса эмас!.. Davomini o'qish

Abulg’oziy Bahodirxon. Shajarai turk & Shajarai tarokima & Umid Bekmuhammad. Gorkiyni hayratlantirgan Abulg’ozixon

007  Таниқли рус адиби Максим Горький доимий равишда Шарққа, хусусан, фольклорига доир китобларни тўплаб, ўқиб-ўрганган.Унинг шахсий кутубхонасидан ноёб асарлар қаторида ўзбек эртак, афсона, маталлар тўплами,Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарлари, «Записки Восточного отделения императорского археологического общестово» тўпламининг 1895 йилда нашр этилган 9-томи ҳам жой олган эди.Эътиборлиси шундаки, кейинги тўпламда Горькийнинг замондоши Муқимий (1850—1903) қаламига мансуб «Викторбой» деган ҳажвий шеърнинг русча насрий таржимаси ҳам келтирилган. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

00212 ноябрь — Озод Мўъмин Хўжа туғилган кун

    Севги – оташдир. У ҳар қандай ёш инсоннинг юрагини ёндиради. Севги – мажнунликдир. У ҳар қандай кимсани эс-хушидан айиради. Севги – буюк кучдир. У ҳар қандай йигитни қаҳрамонликка ундайди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Osiyo uzra, sahro va tog’lar oralab

03

Стокгольмлик меъморнинг ўғли Свен Гедин (1865-1952) болалигидан географияга ихлос қўйиб вояга етди.Бу қизиқиш сабаб Стокгольм университетида ўқиб юрганидаёқ Эронга саёҳат қилиб, туркий, форсий тилларни ўрганди. 1890-1891 ва 1893-1899 ҳамда 1902 йилларда шарқ давлатлари бўйлаб сафарга чиқди.Марв, Ашхобод, самарқанд,Бухоро,Тошкент, иссиқкўл, Қўқон,Марғилон,Туркистон, Қошғар ва Ҳиндистонда бўлди. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Bir badiha, uch suhbat

77    Китоб сиздан нон-ош сўрамайди. Уни ҳар қайдан топса бўлади. Беминнат суҳбатдош, беминнат маслаҳатгўй. Ёқмаса, ёпиб қўйишингиз мумкин, бир четга ташлаб қўйишингиз мумкин. Аммо мутолаа завқини татиб кўрган инсон кейин бир умр китобдан ажралолмайди, бир умр хумори бўлиб қолади. Турмуш ташвишлари ёки бошқа сабаб билан ҳадеганда қўлига китоб ололмас, бироқ ундан буткул кўнгил узмайди, имкон топилди дегунча яна мутолаага қайтаверади… Davomini o'qish