
Яқинда Душанбедаги ”Ирфон” нашриёти тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг ”Таҳайюр” номли китобини нашр этди. Қуйида шу китоб ҳақидаги шоир Одил Икромнинг мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Yangi kitoblar va asarlar taqdimoti
Yangi kitoblar taqdimoti, muallif va asar haqida qisqacha ma’lumot. Shuningdek adibning mutolaa uchun tavsiya qiladigan kitoblari haqida.
«Tafakkur» jurnalining 80-soni sahifalarida

Фикр аҳли суйиб мутолаа қиладиган «Тафаккур» журналининг жорий йилдаги 3-, умумий ҳисоб бўйича эса 80-сони нашрдан чиқди. Чоп этила бошлаганига йигирма йил тўлган журналнинг «тўёна» сонида ҳам муштарийларни теран мулоҳазага ундовчи материалларга кенг ўрин берилган. «Давлат қачон жамият назорати остида бўлишни хоҳлайди? Қачонки, у ўзининг тўғри йўлдан бораётганига, инсон манфаатларига хизмат этаётганига қатъий ишонса. Бугун давлатимизда ўзига ана шундай ишонч мавжуд ва бу юртимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлаётир». Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Endi kuz. She’rlar kitobi

Наби Жалолиддин. Энди куз… Шеърлар. Тошкент. «Adib» нашриёти, 2014 / Nabi Jaloliddin. Endi kuz… She’rlar. Toshkent. «Adib» nashriyoti, 2014
Истеъдодли шоир Наби Жалолиддин шеърият ихлосмандларига яхшигина таниш. Шоир ўзининг навбатдаги китобини ўз мухлисларига тақдим этди. Китобга киритилган ижод намуналари шоирнинг сўнгги йиллардаги кўнгил изланишларидир. Мавзулар ранг-баранглиги ва ташбеҳларнинг ўзига хослиги ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Фалсафий хулосалар ва теран тасвирлар кишини беихтиёр тафаккур қилишга чорлайди.
Davomini o'qish
Shahodat Ulug’ning «Jayhun epkinlari yohud Jaloliddin Manguberdi qissasi» romani nashrdan chiqdi.
Шаҳодат Улуғ. Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Манбуберди қиссаси. Тошкент,»Янги аср авлоди» нашриёти, 2014. 356 бет./ Shahodat Ulug’. Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manbuberdi qissasi. Toshkent, «Yangi asr avlodi» nashriyoti, 2014. 356 bet.
Шаҳодат Улуғнинг «Қайта туғилиш» (1997) ва «Ғаниматим» (2004) деб номланган насрий китоблари чоп этилган. Истеъдодли ёзувчи сўнгги йилларда Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» тарихий романи устида ишлади. Бир неча ой аввал асардан эълон қилинган парчалар адабиёт ихлосмандлари томонидан илиқ қарши олинди. Ва ниҳоят куни–кеча роман нашрдан чиқди. Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга китобга ёзилган сўзбошини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Talant Bek. She’rlar & Xurshid Davron. Feruza osmonlik shoir.
Ҳам содда, ҳам сирли, ҳам фалсафий теран бундай шеъру сатрлар «Феруза осмон»нинг ҳар бир саҳифасида маҳзун шивирлаб турибди. Айрим шеърлар мени ўсмирлигимга, ёшлигимга қайтарди. Унитилаёзган ҳисларимни уйғотди. Очиғи, ўша олис ёшлик фаслида юрагимда уйғонган (унитилаёзган) илк муҳаббат туйғуларимгача юрагимга қайтаргандай бўлди. Davomini o'qish
«Muhabbatnoma». To’plam. Muhabbat haqida eng sara she’rlar.
Муҳаббатнома. Муҳаббат ҳақида энг сара шеърлар. Сўзбоши муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тўпловчи — Алишер Шойимов. — Тошкент: Akademnashr,2014. — 216 бет./ Muhabbatnoma. Muhabbat haqida eng sara she’rlar. So’zboshi muallifi — O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron. To’plovchi — Alisher Shoyimov. — Toshkent: Akademnashr,2014. — 216 bet.
Қўлингиздаги китоб ўтган аср муқаддимасида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон нафаси билан жонланиб, шакллана бошлаган ва бугун тараққиёт палласига кирган янги давр шеъриятига таалуқли ўзбек шоирларининг муҳаббатга бағишланган шеърларидан тузилган. (Китоб мундарижаси билан саҳифанинг пастки қисмида танишинг) Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. “Yarim asr daftari” kitobidan.

“Мовароуннаҳр” нашриёти халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ярим аср дафтари” китобини чоп этди. Адибнинг ушбу китоби қарийб эллик йиллик кузатувлар маҳсулидир. Ундан адибнинг яқинлари – ота-она, оила аъзолари ҳақидаги мақолалари, сафдошлар, устозлар, замондош ижодкорлар билан боғлиқ хотира ва ўйлари, ҳаёт, адабиёт тўғрисидаги мулоҳазалари ўрин олган. Саҳифаларни варақлар экансиз, адиб атрофдагиларга чексиз меҳр, самимият, эътибор билан ёндашганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар бир сатрда ёзувчига хос бағрикенглик, одамлар қалбидаги эзгуликни ҳис этиш, атрофдагиларнинг қувончига шерик, дардига малҳам бўла олиш каби хислатларни кўрасиз… Davomini o'qish
Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Roman taqdimoti.

Эшонжонов,Саъдихон Мавлавихон ўғли. Таназзул. Тарихий роман. Биринчи китоб. Тошкент: «Muharrir» нашриёти, 2013,628 бет. Масъул муҳаррир: тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов / Eshonjonov,Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Tarixiy roman. Birinchi kitob. Toshkent: «Muharrir» nashriyoti, 2013,628 bet.Mas’ul muharrir: tarix fanlari doktori Shodmon Vohidov.
Бу романда Қўқон хонлигининг инқироз даври ўзига хос йўсинда бадиий образлар воситасида тасвирлаб берилган. Асарда кўпгина тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳаққоний акс этганлигини таъкидлаш жоиз. Асар халқимиз тарихи, унинг яқин ўтмишдаги аҳволи билан қизиққан китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Davomini o'qish
Ahmad A’zam.Til nomusi.

Аҳмад Аъзам. Тил номуси.Тошкент.,Akademnashr. 88 бет
Таниқли адиб, адабиётшунос Аҳмад Аъзам қаламига мансуб сўнгги китоб бугун босмахонадан қўлимизга келиб тегди. Афсуски, уни қўлга олиб кўриш муаллифнинг ўзига насиб этмади.
Мазкур рисолага жамланган мақолаларида она тилимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида муаллифнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари, узоқ йиллик изланишлари натижалари баён этилган. Китобни ўқиб ҳар бир миллатдошимизнинг руҳида тилимиз тақдирига нисбатан куюнчаклик, шуурида сергаклик ва жонсараклик, қалбида эса номус уйғонишидан умидвормиз. Зеро, тил номуси миллат номусидир. Davomini o'qish
Sergey Tolstov. Qadimiy Xorazm siviliztsiyasini izlab.

Сергей Толстов. Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб. Тошкент,»Янги аср авлоди», 2014, 380 бет. Таржимон: Анвар Муҳаммадқулов. Қайта нашрга тайёрловчи, сўзбоши муаллифи ва маъсул муҳаррир: Умид Бекмуҳаммад.
Сергей Павловия Толстовнинг фаолиятини кузатиб, уни бемалол Хоразм фарзанди дея аташ мумкин. Унинг Хоразм тарихини ўрганиш бўйича олиб борган изланишлари таҳсинга лойиқ. Толстовнинг ушбу китобини таржима қилган ва нашрга тайёрлаган ижодкорлар ҳаракатларини юқори баҳолаб, уни кенг ўқувчилар оммасига ҳавола этамиз.
Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Davomini o'qish
G’afur Shermuhammad. Quduq. Qissa.

Ғафур Шермуҳаммад «Қудуқ» қиссаси учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.
– Бир пайтлар отам раҳматли Каттақир тарафдаги томорқамиздан қирқ қулочлик қудуқ ковлаган эди, – деди Дониёр бува ўйчан қиёфада. – Ана унинг суви бошқача эди. Ичиб тўймасди одам. Бир йилча бутун қишлоқ шу қудуқдан сув ичди. Одамлар унга “ширинқудуқ” деб ном беришди. Бир куни Сарман чўпоннинг бўй қизи қовға тортаётиб, қудуққа тушиб кетибди… Davomini o'qish
Rauf Parfi.Saylanma.

Рауф Парфи наинки шеъри, балки шоирлик шахсини ҳам муҳокама, баҳсу мунозара, пасту баланд тортишувларга маҳкум этган ижодкор эди. Одатда бундай истеъдодларнинг шеърдан ўзга кўзлаган олий мақсади ва ўйлаган манфаати бўлмайди. Шунинг учун шахсиданми, шеъриданми камчилик топиб, уларни айблаш, камситиш мумкиндир, бироқ санъаткорлик сирларини фаҳмлайдиган ҳеч бир одам шеърга, шоирликка хиёнат қилишда айблай олмайди уларни. Davomini o'qish
