Taqdimot: Eshqobil Shukur. Ko’z yumib ko’rganlarim.

02
Eshqobil Shukur. Ko’z yumib ko’rganlarim. She’rlar.
Toshkent.,Akademnashr. 2013. — 104 bet
Эшқобил Шукур. Кўз юмиб кўрганларим.Шеърлар. Тошкент.,Akademnashr. 2013. — 104 бет

Ушбу китобга истеъдодли шоир Эшқобил Шукурнинг янги ва аллақачон ўқувчиларга ёд бўлиб кетган севимли шеърларидан намуналар жамланган. Улар – халқона оҳанг, сўфиёна нақллар – изтироб, ёруғ мушоҳада билан суғорилган. Муаллифнинг англаганлари – ҳаётбахш булоқ каби шоир қалбидан сизиб чиққан мисралар сизни янгариш сари етаклайди. Китоб атоқли шоир Абдулла Орипов сўзи билан очилади. Шунингдек, китоб якунида истеъдодли адабиётшунос олим Абдулла Улуғовнинг «Чорлов» деб номланган мақоласи билан танишасиз. Davomini o'qish

Taqdimot: Abdulla Ulug’ov. Qalb qandili.

01

Abdulla Ulug’ov. Qalb qandili: adabiy-tanqidiy maqolalar. Adabiy portret. Adabiy-tanqidiy ocherk. Toshkent.,Akademnashr. 2013. — 288 bet / Абдулла Улуғов. Қалб қандили: адабий-танқидий мақолалар. Адабий портрет. Адабий-танқидий очерк. Тошкент.,Akademnashr. 2013. — 288 бет. ISBN 978-9943-4118-1-4

Адабиётшунос Абдулла Улуғовнинг ушбу китобга жамланган мақолаларида истеъдодли ижодкорларнинг шеърлари,одам ва олам ҳақидаги фикрлари таҳлил этилади. Истеъдоднинг бошқалардан фарқи, тўғрироғи, устунлиги шундаки, у кўпчилик пайқамаган муаммоларни, бошқалар сезмаган оқибатни кўра билади. Davomini o'qish

Ibrohim Mo’minov. Amir Temurning O’rta Osiyo tarixida tutgan o’rni va roli.

105   Иброҳим Мўминов 1908 йил 7 сентябрда шу азиз юртда—Шофиркон туманига қарашли Тезгузар қишлоғида таваллуд топди. Болалигиданоқ дунё воқеаларидан хабардор бўлиб улғайди. Кўпроқ мутолаа ва мушоҳадага берилди. Бўлажак олимнинг биринчи ўқитувчиси тезгузарлик Мулла Обиднинг хотирлашича, Иброҳим ёшлигиданоқ арабчада ёзиш-чизишни эгаллаган, Ҳадиси шарифдан кўплаб намуналарни ёд билган (Аҳад Ҳасаннинг «Иброҳим Мўминов сабоқлари» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Taqdimot: Rauf Parfi. Sakina. Saylanma.

099

Рауф Парфи. Сакина.Сайланма. Шеърлар. Тошкент: «Муҳаррир» нашриёти. 2013. 376 бет.
Rauf Parfi. Sakina.Saylanma. She’rlar. Toshkent: «Muharrir» nashriyoti. 2013. 376 bet.

Мазкур «Сайланма» Рауф Парфининг ўзи томонидан тузилган. Унга турли йилларда босилиб чиққан «Карвон йўли», «Акс садо», «Тасвир», «Хотирот», «Кўзлар», «Қайтиш», «Сабр дарахти» ҳамда шоир тартиб берган, лекин нашр этилмай қолган «Қутлуғ Туркистон», «Сакина», «Иймон асири» сингари тўпламлари қўлёзмасидан олинган шеърлар киритилди. Davomini o'qish

Taqdimot: O’tkir Rahmat. O’tli ruh.

001

Ўткир Раҳмат.  Ўтли руҳ. Шеърлар. Тошкент:  Ўзбекистон, 2012. — 224 б.
O’tkir Rahmat.  O’tli ruh. She’rlar. Toshkent:  O’zbekiston, 2012. — 224 b.

Инсон руҳи гоҳ олов,гоҳ тизгинсиз денгиз,гоҳ юксак қояларда нурланиб дарбадар кезинади. Уни танага қамашнинг иложи йўқ. Чунки у Яратганнинг мўъжизасидир. Шу боис руҳ икки жаҳонники.
Ўткир Раҳмат янги китобининг ҳиссиётлари ҳам, тебранишлари ҳам шундай. Оловдай, тизгинсиздай,безовтадай. Лекин бу эврилишлар тубида инсон бунёд этган Умид акс этади.
Davomini o'qish

Akmal Saidov. Qiyosiy Navoiyshunoslikka kirish.

0-13

Таниқли матншунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” (“Akademnashr” нашриёти, 2011 йил) номли асарини ана шу долзарб талабдан келиб чиққан ҳолда, ҳозиржавоблик билан яратилган муҳим фундаментал тадқиқот сифатида баҳолаш мумкин.
Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётгани, айниқса, истиқлол йилларида тубдан ортганини таъкидлаш жоиз. Табиийки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади..
Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Шу маънода, мазкур китобда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти бирламчи манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилгани, мавжуд талқинлар теран ва атрофлича таҳлил этилгани диққатга лойиқдир…
Davomini o'qish

Yosh tarjimon taqdim etadi: Li Mie. So’nggi maktub. Hikoya.

0221
Эр рафиқаси ёзиб қолдирган мактубни бағрига босди ва кўз ёшларини артди. Бундан буён у ҳаётда қандай зарбага учрамасин, ҳеч қачон кўз ёш тўкмасликка қарор қилди. Фарзанд камоли, яқинларининг бахти ва қувончи нақадар муҳимлигини англаб етди. Зеро, рафиқасининг сўнгги мактуби унинг учун янги ҳаёт қуриш йўлида муқаддимага айланган эди. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Yangi «Bor» kitobidan she’rlar.

023     Абдували Қутбиддиннинг далли жунун, ғаройиб афсун булоқларидан сув ичган ман­зумаларидан иборат янги «Бор» китоби, ўзига хос  сайланмаси ҳам кўнглингизга беғубор фараҳлар индиражак, деган умиддамиз.  Унинг янги китобини сизга тақдим этиш билан бирга куни-кеча туғилган кунини нишонлаган севимли шоиримизга янги ижодий ютуқлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Salim Ashur. Muhabbat kitobi. She’rlar va doston.

salim-ashurСалим Ашур.Муҳаббат китоби: шеърлар ва достон. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012. 396 бет / Salim Ashur.Muhabbat kitobi: she’rlar va doston. Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi   nashriyot-matbaa ijodiy uyi. 2012. 396 bet

Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Муҳаббат» деб номланган янги китобига севги мавзуидаги сара шеърлари ва «Атиргул» достони жамланган. Бугун сизни ушбу китоб ҳақидаги маълумот ва тўпламга кирган айрим шеърлар билан таништирамиз.
Davomini o'qish

Rauf Parfi.Turkiston ruhi.Saylanma.2013

099

Rauf Parfi. Turkiston ruhi. Saylanma: she’rlar,tarjimalar. / Nashrga tayyorlovchi va so’zboshi muallifi Vafo Fayzulloh. Toshkent.,»Sharq», 2013. — 320 + 8 bet suratlar.
Рауф Парфи. Туркистон руҳи. Сайланма: шеърлар,таржималар. / Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Вафо Файзуллоҳ. Тошкент.,»Шарқ», 2013. — 320 + 8 бет суратлар.
Davomini o'qish

Yangi fotoko’rgazma, yangi kitoblar taqdimoti.

111

Яқинда Тошкент Фотосуратлар Уйида ёзувчи, санъатшунос, фоторассом Нодир Норматовнинг навбатдаги шахсий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазма 2013 йил “Обод турмуш”йилига бағишланган бўлиб, “Бу ижод бўстонида” деб аталади. Шу кунгача ижодкорнинг бу соҳада “Қишлоқ томон йўл” (2010 йил 21 декабрида Тошкент Фотосуратлар Уйида), “ Сурхон оҳанглари”( 2012 16 -21 май кунлари Термизда), “Ватан сенсан, Ватан мен” (5 -12 сентябрь кунлари Нукусда), “Ватан тимсоллари”( 10- 15 ноябрь Гулистон шаҳри) деб номланган шахсий кўргазмалари намойиш этилган бўлиб, фото санъати мухлислари олқишига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Odil Ikrom. Uzlat. She’rlar kitobi.

099

     Одил Икром  1960-йил, 26-январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти»(1991), «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул»(2012) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри» (И.Бекжон билан ҳамкорликда), Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда.
Истеъдодли шоирнинг 2012 йилда нашр этилган «Узлат» шеърлар китобини сизга тақдим этамиз. 
Davomini o'qish