Gulnoza Odilova. Farida Afro’zning «Tasbeh» kitobi haqida.

09

Етти шодага тизилган икки юз ўттиз бир тасбеҳ ҳамда тўқсон тўққиз фиқрани ўз ичига олган мазкур тўпламдаги таржималарни кузатар эканмиз рус ва инглиз таржимонлари асосан шоиранинг ботиний мазмунга эга учликларини таржима қилишда бироз оқсаётганликларининг гувоҳи бўламиз. Davomini o'qish

«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 2-soni.

345

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 2-сони босмадан чиқди. Журналнинг ушбу сони ҳам одатдагидек фойдали ва ўқимишли мақолалар, савол-жавоблар, ибратли ривоятлару ҳикматлар  берилгани билан  ажралиб туради. Сизга журнал мундарижаси ва айрим матнларни тақдим этаман. Davomini o'qish

«Sharq yulduzi» jurnalining 2013 yildagi 1-soni bosmadan chiqdi.

556
«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил 1 сонини шахсан мен  интизорлик кутаётган эдим. Чунки бу сонда анча йиллар аввал  ёзилган ва Мирзо Улуғбек ҳаётига бағишлаган пьесам босилиши режалаштрилган эди.  Шунинг учун ушбу сон қўлимга тегиши билан сизни ҳам журнал  мундарижаси билан таништиришни ўйладим. Бу  ўй асарим босилганини айтиб мақтанишдан эмас, балки  мазкур сонда мутолаа қилишга арзийдиган асарлар кўплигини сизга   айтиб қўйиш,ҳар доимгидек сизни хабардор қилиш истагидан пайдо бўлди… Davomini o'qish

«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 1-soni

999

Севиб мутолаа қиладиган журналларимдан бири:  Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 1-сони қўлимга тегди. Журнал мундарижаси ва унинг айрим саҳифалари билан сизни таништиришни истадим. Davomini o'qish

Gulnoza Odilova.Umida Mahmudova. O’zbek tarjimonlari va badiiy tarjimalar.

3345

Одилова Гулноза, Маҳмудова Умида.
Ўзбек таржимонлари ва бадиий таржималар.
“Янги аср авлоди”, Тошкент.2012. – 120 бет.

Таржима – юксак санъат, таржимон эса санъаткордир. Бу машаққатли, аммо хайрли ишга умрини, бутун ижодини, қалб қўрини сарфлаган устозларимизнинг ҳаёт йўли, амалга оширган таржималари билан танишиш ёш авлод вакилларида таржимонлик касбига меҳрни уйғотса ажаб эмас. Кези келганда айтиш жоизки, баъзан таниқли таржимонларимиз ҳақида зарур маълумотларни топиш қийин бўлади. Таниқли таржимашунос олим ва адиб Жуманиёз Шариповнинг “Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар” китоби ўз даврида ўзбек таржимонларининг ишларини ўрганишда, таржима тарихи билан танишишда муҳим манба бўлган. Бугунги кунда бадиий таржимадек машаққатли касбни танлаётган ёш таржимонлар учун устозлар босиб ўтган йўлга назар солиш кони фойдадир. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Hazrat Sayid Amir Kulol. Xo’ja Muhammad Parron.

kitob

Биринчи асар XIII-XIV асрларда яшаган   буюк шахс, машҳур тариқат арбоби  Ҳазрат Сайид Амир Кулол ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилади ва бу муборак зот  таҳсил олган устозлари, таълим берган шогирдлари – Ориф Деггароний, Шамсиддин Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлиқ воқеалар тасвирланади. Иккинчи асар  XII-XIII аср бошида яшаган бухоролик таниқли авлиё   Хўжа Муҳаммад Парронга  бағишланган. Бу асар  ҳам тарихий воқеаномалар тарзида ёзилган бўлиб, унда Хўжа Муҳаммад Парроннинг туғилганидан то вафотига қадар ҳаёт йўли, фаолияти, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги учун қилган хизматлари бадиий бўёқларда акс эттирилган.Ҳар икки китоб  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Bisot.Qissalar va hikoyalar.

034

Нодир Норматов.  «Бисот». Қиссалар ва ҳикоялар.
«Шарқ» НМАК Бош таҳририяти., 448 бет.
Тошкент — 2012

   Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди. Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Ulug’bek Hamdam. Yangi o’zbek she’riyati & Xursandbek To’liboyev. She’riyat munaqqid nigohida

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_ - копия.png     Ушбу тадқиқот (Улуғбек Ҳамдам  — «Янги ўзбек шеърияти». Тошкент,.»Adib» нашриёти. 2012 йил,304 бет)  ХХ аср ўзбек шеърияти тадқиқига бағишланган яхлит монографик иш ҳисобланади. Унда XIX аср адоғидан то Истиқлол давригача бўлган юз йилдан мўлроқ вақт мобайнидаги шеъриятимизнинг бадиий тадриж қирралари,бир-биридан фарқланиб турувчи авлодлар назмининг ўзига хос қиёфалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари каби қатор масалалар баҳоли қудрат ўрганилган. Сизга     монографиянинг қисқача мазмунини ўзида  жамлаган  муаллиф мақоласини тақдим этаман. Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.

Махдуми Аъзам Даҳбедий., “Рисолаи Бобурия”
Самарқанд,“Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий-тадқиқот Фонди”
2011. 100-бет.

Таржима,сўзбоши,тадқиқот ва изоҳлар муаллифи — Комилхон Каттаев

      Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи – Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис “Рисолаи Бобурия” деб номлаган. Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Komilxon Kattayev. Sayid Ota va yassaviya tariqati murshidlari tarixi.

Комилхон КАТТАЕВ, Сайид Ота ва Яссавия тариқати муршидлари тарихи.
Рисола; СамДУ. Самарқанд; 2011. 120 бет.

      XIII-асрда яшаб фаолият кўрсатган Сайид Ота Яссавия-жаҳрия тариқатининг буюк пиру-муршидларидан бири эди. У ҳақда юртимизда ҳозирги қадар бир туркум рисолалар эълон қилинган бўлиб, қўлингиздаги китоб илк монографик тадқиқотлардан биридир. Сайид Ота тўғрисида тарихий манбалар кам бўлсада, бизга қадар сақланган. Ул зотнинг авлодлари ҳозирга қадар юртимиз заминида яшаб келмоқдалар ҳамда улуғ аждодларида қолган меросий манба ҳисобланмиш тарихий ҳужжатларни асраб келмоқдалар.
Рисола авлодларда, давлат ва шахсий архивларда мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда ёзилган. Davomini o'qish

Mahmud As’ad Jo’shon. Buyuklar tuhfasi (Turkiy adabiyotning yuzaga kelishi haqida).


Ҳар замон-ҳар замон янги нашр этилган китоблар билан таништириб боришга уриняпман. Бугун куни-кеча босмадан чиққан ва атоқли тасаввуфшунос олим Маҳмуд Асъад Жўшоннинг 12 мақоласидан тузилган «Буюклар туҳфаси» китоби билан сизни таништирмоқчиман.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшонннинг ота-боболари асли Бухоройи Шарифдан. У 1938 йилда Туркиянинг Чаноққалъа шаҳрида таваллуд топган ва 2001 йилда умрининг охир йилларида макон топган Австралияда вафот этган.
Ҳозиргача эътиборга молик муаллифнинг бир неча асари Ўзбекистонда чоп этилган. Янги нашр билан танишиш ҳам китобхоннинг маънавий оламини бойитади деб ўйлайман.
Асарни ўзбек тилига ёш олим Алимардон Ҳайитов ўгирган. Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ.Нашрга таёрловчи: Нодирхон Ҳасан. Китоб «Муҳаррир» нашриёти томонидан 2012 йилда нашр этилган.
Тўплам мундарижасидан ўрин олган «Буюклар туҳфаси» номли мақолани сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Taqdimot: Zebo Mirzoning «Ishq» kitobi nashrdan chiqdi

022

Зебо Мирзо. Ишқ. Шеърлар; Сўзбоши муаллифи:  Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.Тошкент —  Аkademnashr, 128   бет

Мен бу китобни ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида Зебонинг матбуотда эълон қилинган илк шеърий туркумларини, дастлабки китобларини эсладим. Унинг мураккаб ва сирли ҳаёти бу китобда жамланган шеърларда нечоғли акс этмасин,бари бир мен учун сирли бўлиб қолганини ҳам пайқадим. Шеърнинг ўзи,ижоднинг ўзи сирли бўлгандан кейин унинг одами ҳам сирли бўлиши керак деб ўйладим. Davomini o'qish