
Улғайиб оқ-қорани ажратгунича “бий”, икки, уч деб санаб юрди. “Тўйт”, э-э, тўрт у учун гўё девор эди. Кейин-кейин уялиб тилини бураб гапира бошлади. Мактабда ўртоқлари “чуччи” деб масхара қилишга тушишганди. Ҳарқалай тақлидчилиги қолмаган экан. Жисмоний тарбия муаллими ириллаб гапирарди. Энди уям шуни ўрганди: қарр-ррға, арр-ррслон, арр-рра дерди. Айбини ювиши керак-ку! Устига устак “р”ни айта олишини ҳаммага исботлаш ўша пайт у учун кун тартибидаги бош масала эди. Хуллас кимни кўрса ирриллайди. Davomini o'qish











