
Жузеппе Унгаретти шоир ва олим сифатида 1932 йилдан бошлаб бутун Оврўпога танилди, 1962 йилда Оврўпо Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлган. Унгаретти француз символизмидан илҳом олиб, ўз даврини тимсоллар орқали чуқур ифодалай олган шоирдир. Шеърият соҳасидаги учта маҳаллий ва халқаро мукофот билан тақдирланган. Асосий китоблари: “Юкка ботган лиман”, “Оқшомлар қувончи”, “Уруш», “Замон туйғуси”, “Изтироб”, “Ваъда қилинган дунё”, “Бир инсоннинг ҳаёти”. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Chig’atoy Ko’char: Abdulla Rajab Boysuniy kim bo’lgan?

1921 йилнинг эрта баҳорида Бухорога машҳур қўмондон Анвар пошо ташриф буюради. У Бухоро шаҳрида бир ойга яқин туриб, жумхурият раҳбарлари билан яширинча учрашиб, “нима қилмоқ керак?” деган саволга жавоб излайди. Охири русларнинг “мухтор элчиси” Юрьнев уни ҳузурига таклиф этиб: “Хўш, Анварбек, Бухорода яна қанча меҳмон бўлмоқчисиз?” деб сўрайди. Анвар пошо англайдики, Бухоронинг янги хўжайинлари уни бу ерда туришини истамайди. У ҳамроҳлари билан гўё “жайрон ови”га бориш баҳонасида шаҳарни тарк этиб, Шарқий Бухорога йўл олади. Davomini o'qish
Gulbahor Siddiq Abbos. Sog’inch

Дугонам Розия мен умуман танимаган, ғалатироқ ясаниб олган ўрта ёшлардаги бир хотинни бошлаб келибди. Меҳмонлар билан дастурхонга ўтирдик. Бир пайт қарасам, бояги хотиннинг ҳолати бошқача. Қош-қовоқларини сузиб, бўялган лабларини буриштириб, дастурхонга қия бўлиб ўтирибди. Ўнғайсизланган Розия уни дастурхонга таклиф қилди. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Shoir haqida hujjatli film
12 сентябрь — жасоратли шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги
Мазкур ҳужжатли фильм ўзбекнинг улуғ шоири Шавкат Раҳмон (1950-1996) ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Фильм шоирнинг оғир хасталикка учраган сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади ва шоирнинг оила аъзолари, ижодкор дўстлари хотиралари асосида тайёрланган. Davomini o'qish
Yosh 45 ga borganda (Shavkat Rahmon bilan suhbat. 1995) & Oqibat (Shavkat Rahmon xotirasi)
Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Оқибат» кўрсатуви машҳур ўзбек шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Унда шоирнинг яқин дўстлари ва шогирдлари — Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Асқар Маҳкам, Иқбол Мирзо иштирок этган. Шунингдек, саҳифада Раҳмон Қўчқорнинг 1995 йили Шавкат Раҳмон билан қилган суҳбати ҳам тақдим этилмоқда. Davomini o'qish
Umberto Eko. Olovga qarab ertak so’zlamoq.

Ҳақиқий таълим ўқитувчининг жонли муносабатда ўқувчига кўрсатадиган ўрнагидан иборат. Бу бошланғич мактаб билан бир қаторда университетга ҳам тааллуқлидир. Замонамизнинг муаммоси шундаки, ўқувчининг ўқитувчи билан бевосита муносабати сустлашиб бораётибдигина эмас, бутунлай йўққа чиқмоқда. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Endi kuz. She’rlar kitobi

Наби Жалолиддин. Энди куз… Шеърлар. Тошкент. «Adib» нашриёти, 2014 / Nabi Jaloliddin. Endi kuz… She’rlar. Toshkent. «Adib» nashriyoti, 2014
Истеъдодли шоир Наби Жалолиддин шеърият ихлосмандларига яхшигина таниш. Шоир ўзининг навбатдаги китобини ўз мухлисларига тақдим этди. Китобга киритилган ижод намуналари шоирнинг сўнгги йиллардаги кўнгил изланишларидир. Мавзулар ранг-баранглиги ва ташбеҳларнинг ўзига хослиги ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Фалсафий хулосалар ва теран тасвирлар кишини беихтиёр тафаккур қилишга чорлайди.
Davomini o'qish
Rasul Hamzatov: U e’tirof, yo isyon, yo tarsaki, yo o’pich

8 сентябрь – Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов таваллуд топган кун
Доимо меҳр уфуриб турадиган бу овоз шу қадар дағал эдики, ундан ижирғанишга монанд “оҳанг” тараларди. “Интервью-пентервью бермайман… Одаммисизлар ўзи, сиз ўзбеклар…” деди-да, шарт трубкани қўйиб қўйди Расул Ҳамзатов. Қулоқларимга ишонмасдим, наҳотки рост бўлса эшитганларим?! Ким, ким, аммо бизларни мудом биродаримиз деб таъкидлаб, ўзбеклар ҳақида гап борганида, тилидан бол томадиган Расул оғанинг шундай дейиши ҳатто, тасаввуримга сиғмасди. Davomini o'qish
Talant Bek. Mangu afsona
Талант Бек. Мангу афсона. Шеърлар ва достон.Тошкент,»Тезкор нашр маркази»,2014 йил,273 бет. Муҳаррир Ҳусан Мақсуд / Talant Bek. Mangu afsona. She’rlar va doston.Toshkent,»Tezkor nashr markazi»,2014 yil,273 bet. Muharrir Husan Maqsud
Талант Бек — муросасиз шоир. Унинг лирик қаҳрамони Замон ва Макон, Ҳаёт ва Мамот ўртасида чаппар уриб, саргардон кезинадиган одам. У доим бедор. Davomini o'qish
Hayot soqmoqlari. Bahodir Yo’ldoshev portretiga chizgilar. Videofilm
7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун.
Бугун — 7 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 69 ёшга тўлади. Гурунгдош жўралариму даврадош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’ri & Bahodir Mamajonov. Qumri

Қумри — Хуршид Даврон шеъри — Баҳодир Мамажонов ижро этган.
Qumri — Xurshid Davron she’ri — Bahodir Mamajonov ijro etgan.
Davomini o'qish
Shuhrat Matkarim. Avval va keyin
Баҳром эса қишлоқ мактабидаги ўқитувчининг ўғли эди. Аъло ўқир, ҳар йили тинмай фан олимпиадаларига қатнашар ва албатта, уларнинг кўпчилигида ғолиб бўлар эди. Шунинг учун мактабда унинг обрўси баланд, ўғил болаларнинг кўпчилиги унга ҳасад кўзи билан қарар, қизлар эса у билан дўстлашишга ҳаракат қиларди. “Ҳамма яхши нарсалар фақат меники бўлиши керак”, деб ўйлайдиган Каромат эса тезда Баҳромга ҳам эга чиқиб қолди. Davomini o'qish

