Анна Ахматова Тошкентда ижод қилган шеърларида Ҳалимахоним овози, Салор бўйлари, Тельман боғидаги дарахтлар узра мўралаган оймомаю ариқларнинг ёз жазирамасида ҳаётахш салқин таратиб оқишини унутилмас гўзаллик сифатида тасвирлаб, уларни бадиий ҳақиқатлар оламига олиб кирган бўлса, Ойбек “Шоира” шеърида фалакнинг гардиши билан уруш йилларида Тошкентга келиб қолган шеърият фариштаси образини шундай нафис бўёқлар билан яратганки, унда замон ва макон образларининг ҳам бўртиб туриши, шеърга ўчгача латофат бағишлагандек туюлади. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Erix Mariya Remark. Uch og’ayni.Roman

22 июнь — машҳур немис ёзувчиси Эрих Мария Ремарк таваллуд топган кун.
Таниқли немис адиби, Ғарбда «Йўқотилган авлод» деб аталган адабиётнинг йирик вакили Эрих Мария Ремаркнинг энг машҳур асари — «Уч оғайни» романи неча авлодлар учун севимли бўлиб келган. 70-йилларда Эрих Мария Ремаркнинг айни шу ва бошқа асарларини қўлга киритиш учун ашаддий китобхонлар китоб дўконларида ойлаб навбатда туришарди. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. «Chappi».

Бир сулувгина аёлнинг ортидан навбатга турдим. Аёл ё немис, ё инглиз… тағинам ким билади, балки француздир. Елкасида ёйилган қўнғироқ, сариқ сочлари, тик тушган калта бурни, гоҳо ярим қиялаб қолгувчи юзидаги ботиқ қовоқлардаги мовий кўзлари ёнидаги кучукчасига бир нималар деётгандек. Ишқилиб, шарқлик эмас ва меҳмон ҳам эмас. Қай бир аждодининг ризқи сочилиб, бизнинг юртларга келиб қолганмиям деб ўйладим. Davomini o'qish
Nargiza Odinayeva. Nigohimda gullar tuyg’ular izsiz.
Наргиза Одинаева навқирон шеъриятимизга ловуллаган бир даста гул билан кириб келди. Бу гулларнинг ўзига хос ифори, жилвалари ҳақида айтишди, айтишмоқда, насиб этса, яна айтишади ҳам. Шеърият осмонида, маълум бир баландликларда номи Қизириқ деб аталган тафтли макон фарзанди бўлмиш Наргиза шеър айтиб бораётир. Бугун у ёзган шеърлардан бир дастасини сизларга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
“Osmonimiz chaqmoqlarga to’la edi….” Yozuvchi Nodir Normatov bilan suhbat.
Ёзувчилик бирор бир косиблик ёки ҳунармандлик эмаски, уни устозлик йўли билан ўргатиб бўлса. Бу бир шундай сирки, унинг калити кўнгилда, кўнгил эса… Яратганга туташ йўлда бўлади. Унинг мақомини кўтариш ёки тушириш эса… ўз қўлингизда, яъни тинмай ўзликни топишда, кузатишда, англашда, таққослашда, минг бир хил йўллардан юриб-юриб, ўзингизга қайтиб келишда. Ёзувчининг ўз дастхати, ўз услуби, ўз овози ана шунда пайдо бўлади. Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. Uchar gilamga aylantirsam yetti olamni.

20 июн — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуди куни
Истеъдодли шоир Абдували Қутбиддин оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боис шоирнинг шеърий ифода услуби – фалсафий мушоҳада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди. Davomini o'qish
Jamol Sirojiddin. G’azallar.
20 июн — Шоир Жамол Сирожиддин (Хумий) таваллуд топган кун.
Жамол Сирожиддин 1955 йил 20 июнда Тайлоқ туман Қозихона қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини 1981 йилда битирган. Адабий тахаллуси Мавлоно Хумий. 1989 йилдан буён Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби китоблари чоп этилган. «Асрлар қаҳ-қаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлари саҳналаштирилган. Шеърлари кўплаб тилларга таржима этилиб, хорижий мамлакатларда чоп этилган. Davomini o'qish
Ibratli umr.Nosir Fozilov portretiga chizgilar & Nosir Fozilov. Mulla Shukur.

Таниқли адиб Носир Фозилов 85 ёшга тўлди.
Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган кўпдан-кўп ёш қаламкашлар аввал Носир аканинг оқ фотиҳасини олиб, сўнг Адабиёт остонасига қадам қўйганликларига ўзим гувоҳ бўлганман. Уларнинг аксарияти ҳозир таниқли адиблар бўлиб, эл-юрт ҳурматини қозонишган… Davomini o'qish
Lilion Ross. Xeminguey portreti.

Саҳифа ХХ аср адабиётининг ёрқин сиймоси Эрнест Хемингуэй таваллудининг 115 йиллигига бағишланади
Хемингуэй бутун умри давомида учратган турли-туман одамларни ёдида сақлаб қолишга уринар, бировлар ҳақида аввал айтган гапини нотўғри деб ҳисобласа, буни мардона тан олар эди. Мақтовлари ҳам астойдил ва чин юракдан бўлар, ҳар доим одамларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. У сизни истиқболи порлоқ ёзувчи деб атаб, Жо Пейжем ва Хью Кейси билан қиёслашдан таф тортмасди, айни замонда мақташ учун бу бейсбол юлдузлари тарихини билиш шарт эмас, деб ҳисобларди Хатларини ўқиганда ҳам у худди ёнингизда гаплашиб тургандек туюлар, бу эса жуда ажойиб ва ёқимли таассурот қолдирарди. У саҳий суҳбатдош эди. Davomini o'qish
Anvar Obidjon: Bolalar dunyosi o’sha-o’sha, faqat biz o’zgaryapmiz.

Замонга қараб инсон феъл-атвори ўзгариб борганидек, боланинг ўйин-кулгисию, характери ҳам туғилган даври, маконига мослашиб боради. Масалан, бизнинг болалигимизда телевизор бўлмаган. Ҳозирги болалардек телевизор олдида чўзилиб ётиб, кино томоша қилмаганмиз. Шунинг учун ҳам уларга тез-тез «Сенинг ёшингда биз китоб ўқирдик, меҳнат қилардик», дея таъкидлайверамиз. Аслида, телевизор, интернет, компьютер болани китобдан узоқлаштиргани бор гап, аммо боладаги иштиёқ, қизиқиш, истаган нарсасини қилишга интилиш ҳали ҳам ўша-ўша. Davomini o'qish
U.Livingston Larned. Otaning pushaymoni.

Сен лом-мим демадинг, бироқ бирдан чопиб келиб, бўйнимдан қучоқлаб олиб, мени ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, Худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йўл қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилган эди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудим даҳшатли, кўнгилни айнитадиган бир қўрқув қамраб олди. Davomini o'qish
Baxtiyor Nuriddinov. Onaizor.

Ўғлидан хушхабар келди-да. Неча йиллар интиқ бўлиб кутганди бу дамларни. Кеча қўшниси Турсиной қоранинг боласи унинг жигарбандини учратанлигини, шу жума онасини кўришга боришини айтганини суюнчилаб кирди. Аввало уч кун олдин худо дилига солиб, тушида аён қилганди ҳам: тиниқ булутлар сузиб юрган мусаффо осмон қаъридан бир оппоқ кабутар учиб чиқиб елкасига қўнувди. Davomini o'qish
