Бектемир Пирнафасов 1975 йилда Бухоро вилояти (Бугунги кунда Навоий вилояти таркибидаги) Навбаҳор туманидаги Кавоби қишлоғида туғилган. 1998 йили Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тугатган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясида,Жаҳон» матбуот агентлиги фаолият юритган.«Тонг ёқаси» (1996) номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида хизмат қилмоқда. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Ramiz Ravshan: Adabiyot insonni yolg’izlikdan qutqaradi.

Етмишинчи йилларнинг бошида машҳур турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа бир ёш шоир шеърларини ўқиб чиққач,ҳайратга тушиб,сўраган экан: «Бу одам тирикми,борми?». Айтибдиларки: «Бор,соғ-саломат». Турк шоири яна-да ҳайратланиб,айтган экан: «Сизларда (СССРни назарда тутган) асл шоирларни ё қатл,ё қатағон этадилар? Нега ўлдирмадилар,ахир,бу одам ҳақиқий шоир-ку!».
Фозил Ҳусни Доғларжа ўқиган шеърларнинг муаллифи озарбайжон шоири Рамиз Равшан эди. Davomini o'qish
«Muhabbatnoma». To’plam. Muhabbat haqida eng sara she’rlar.
Муҳаббатнома. Муҳаббат ҳақида энг сара шеърлар. Сўзбоши муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тўпловчи — Алишер Шойимов. — Тошкент: Akademnashr,2014. — 216 бет./ Muhabbatnoma. Muhabbat haqida eng sara she’rlar. So’zboshi muallifi — O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron. To’plovchi — Alisher Shoyimov. — Toshkent: Akademnashr,2014. — 216 bet.
Қўлингиздаги китоб ўтган аср муқаддимасида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон нафаси билан жонланиб, шакллана бошлаган ва бугун тараққиёт палласига кирган янги давр шеъриятига таалуқли ўзбек шоирларининг муҳаббатга бағишланган шеърларидан тузилган. (Китоб мундарижаси билан саҳифанинг пастки қисмида танишинг) Davomini o'qish
Ramiz Ravshan. Nafasimni daraxtdan mevaday teraman.

Рамиз Равшаннинг шеърияти ўзликни англаш сари йўлда туғилган шеърлардир. У дунёдан фожиавий тарзда зериккандир: “Ахир, бундоқ ким зерикар – Оғзимда тилим зерикар, Чўнтакда қўлим зерикар. Йўлимга қизлар чиқсалар, Ёқамга бир гул тақсалар, Ёқамда гулим зерикар… Бу қайғунинг борми чеки, Бу на ғамдир дунёдаки?! Биламан, менга кўз тикиб, Қайдадир ўлим зерикар”. У дунёга чизиқ тортади-да, кўз очиб кўрганларидан ториқа-ториқа онасига: “Мени қайтариб ичингга ол”, демоққача боради. Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshaeva. Siz nima deysiz, Hoji bobo?
Бугун нега яна ўша эски гапларни қўзғаяпсан, дерсиз. Албатта, маълум бир фикрга ўз-ўзидан келиб қолмайсан. Нега деганда, бугун газета-журнал ва телевидениедаги турли чиқишлар, санъат ҳақидаги айрим китоблар юқоридаги манзарани бот-бот эсга соляпти. Танқиднамо ёки танқид оҳангини эслатувчи неларнидир фаҳмлагудек бўласану, лекин ўша ҳавойи танқидни суяб тургувчи фикрга дуч келмайсан. Айниқса, санъат ва адабиёт ҳақида гап кетганда бу кемтикликлар яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish
Qosimjon Sodiqov. Mangu qumaru.

“Қутадғу билиг”мангуликка дахлдор ёдгорликдир. Баласағунлик Юсуф Хос Ҳожиб уни 1069/1070 йили Кошғарда ёзиб тугатган. Асар ўн уч минг мисрадан ортиқроқ бўлиб, туркий адабиёт тарихида маснавийда битилган илк йирик шеърий асардир.Асарнинг илк, ўз даври қўлёзмалари сақланмаган. Унинг кейинчалик кўчирилган учта йирик қўлёзмаси қолган, холос: бири уйғур, иккиси араб хатида. Davomini o'qish
Frans Kafka. Tush.

ХХ аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франс Кафка дунёдаги энг ғаройиб ва тушунарсиз тақдир эгаси бўлган ижодкордир, дейиш мумкин. Асли яҳудий, немис тилида ижод қилган Кафка ўзи учун кўпроқ ёзган, дейишади. У ўз асарларини яхши кўрмас, уларни чоп эттиришга қизиқмас, ҳатто ўлими олдидан дўсти Макс Бродга ўзининг чоп этилмаган барча қўлёзмаларини тезда ёқиб ташлашни васият қилган эди. «Менда адабий қизиқишлар йўқ, мен ўзим адабиётдан иборатман», — деганди Франс Кафка дўстларидан бирига. У ўз асарлари ҳақида: «Мен уларни яратган онларнигина ҳурмат қиламан, холос — дерди. Кафканинг ёзганлари тамомила кутилмаган ва ўзига хосдир. Davomini o'qish
Besh daqiqaga sig’magan gaplar.

Минг афсуски, айрим журналистлар «Мендан кетгунча, эгасига еткунча» қабилида қоғоз қоралайдилар. Мустақил изланмайди. Кунора ўзгараётган ва журналистиканинг имкониятларини тобора кенгайтираётган ахборот технологияларини яхши ўзлаштирмайди, ҳатто билмайди ҳам. Улар ахборот ўрмонида адашиб юрган одамларга ўхшайди. Талабалик давридаги имконият бой берилса, ўқишни битиргач улар манзилини тополмай, сарсон-саргардон изсиз бўлиб қоладилар. Davomini o'qish
Ivan Turgenev. Ikki hikoya-naql (Nodon & Ablah).

Иван Сергеевич Тургенев [1818.28.10 (9.11), Орёл — 1883.22.8 (3.9), Париж яқинидаги Буживал қишлоғи] — рус ёзувчиси. Петербург университетининг фалсафа факултетини тугатган (1837). Тургеневнинг дастлабки романтик шеърлари ва «Стено» драматик достони (1834) талабалик йилларида ёзилган. Тургенев Петербургдаги ўқишни тугатгач, Берлинга бориб (1838), фалсафа ва классик филология бўйича маърузалар тинглаган. 1841 йил Москвага қайтиб келган, Н.В.Гоголь, С.Т.Аксаков сингари ёзувчилар билан танишиб, бадиий ижод билан шуғуллана бошлаган. Тургеневнинг шу кезларда ёзган «Параша» достони (1843) ёш ёзувчининг романтизмдан узоқлашиб, оддий халқ ҳаётига яқинлашганидан дарак беради. Davomini o'qish
Naim Karimov. «Xotirlash soati kelmoqda yana…»
Таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллудига 125 йил тўлиши олдидан
Бундан роппа-роса 125 йил аввал, 1889 йил эски тақвимга кўра 11 июнь, янги ҳисобда 23 июнь куни буюк рус шоираси Анна Ахматова дунёга келган эди. Ахматова мен беҳад севган шоиралардан биридир. Биз унинг туғилган кунини одатда 23 июнда нишонласак-да, шоира таваллудига 125 йил тўлиши муносабати билан бугун ҳам унга бағишланган саҳифа тайёрлашни маъқул кўрдик. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar ( 2014 yil, aprel-may).
Анча ойлардан буён Абдулла аканинг хасталигидан қайғуриб, сўнгги ҳафталарда соғайиб бораётганини эшитиб, шодланиб юрганларнинг бириман. Сўнгги ойларда ёзилган шеърлар устознинг биз каби шеърият ҳавасмандларига соғинчли саломлар битилган шеърий мактублари бўлса ажабмас. Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Bambuk sasi, shaftoli guli.
Буюк япон адиби Ясунари Кавабата таваллудининг 115 йиллиги олдидан
Жаҳон адабиётининг улуғ сиймолари томонидан яратилган буюк асарлар барча халқларга бирдай маънавий қудрат бахш эта олади. Атоқли япон ёзувчиси, Нобель мукофотининг лауреати Ясунари Кавабата (1899 — 1972) ҳикоялари бунинг ёрқин исботидир.Кавабата асарларида гўзаллик, нафосатнинг инсон қалбидаги акси, ҳаёт ва абадият ҳақида мушоҳада юритилади.Қуйида унинг ХХ аср жаҳон адабиётининг энг ёрқин ҳикояларидан бири сифатида тан олинган «Бамбук саси, шафтоли гули»ни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Ҳикоя интернет тармоғида илк марта эълон қилинмоқда Davomini o'qish
