Nazar Eshonqul. Ma’naviyatimizni ko’z qorachig’imizdek asraylik

nazar-eshonqul

«Маърифат гулшани» газетасида адабиётдаги ахлоқсизликлар ҳақидаги мақола босилгандан кейин ўзбек матбуоти  ва  интернет тармоғи саҳифаларида бошланган баҳс-мунозара давом этмоқда. Ахлоқсизликни тарғиб этувчи китоблар муаллифларини ҳимоя қилувчилар ҳам пайдо бўлди. Бу ҳимоячиларнинг айримлари танқид қилинган муаллифларни юртдошлик,яъни бир тумандан ёки қўшни тумандан эканликлари сабаб уларнинг илтимосларини рад этолмай баҳсга киришга мажбур бўлган бўлсалар,яна бирлари ҳатто бир мунча муддат аввал ўзлари адабиёт газетасида ахлоқсиз китоблар кўпайиб боряпти деб бонг уриб мақола ёзганларини унутиб,узоқ йиллар ахлоқсиз китоблар муаллифи билан шахмат ўйнаб юргани учунгина «шатранждошлик» туйғусидан келиб чиқиб  ҳимоя қилмоқда. «Карвон қўнғироғи» газетаси эса «шов-шув»дан фойдаланиб тиражини кўпайтириш мақсадида ахлоқсиз китоблар муаллифларини ҳимоя қилаётганларга саҳифа ажратмоқда. Бу газетани ўртага ташланган масаланинг моҳияти умуман қизиқтирмайди. Davomini o'qish

Muyassar Tilovova. Olmazor

muyassar

Муяссар Тиловова

ОЛМАЗОР
Ҳикоя

− Келгинди.
− Сен кетмонсан, дастаси синган кетмон.
− Молбоқар.
− Дала кўрсичқони.
− Кўчманчи.
− Каламуш.
Бизнинг даҳанаки, аммо охири кўринмайдиган урушларимиз мана шундай бошланади. Чўпон болалар билан айни тушда бошланган жанжал то шомгача, кун ҳовуридан тушгунича давом этади. Чунки фақат шу пайтда сойда чўмилишни тўхтатиб уйга кетамиз. Аслида бир-биримизни нима деб сўксак ҳам эшитмаймиз, улар сойнинг нариги, биз эса бу қирғоғида бўламиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qultoy

003     Ҳикоя қаҳрамонининг номи Улжон. У мол изидан таёқ судраб, умри қиру адрларда ўтаётган барзанги бир йигит. Улжон шу қадар ҳайвонлашганки, одамга ҳам молдан паст назар билан қарайди. Хотин зотини ҳақоратлаш ва уришдан ич-ичдан мароқланади (Иброҳим Ҳаққулнинг «Эврилиш товуши» мақоласидан). Davomini o'qish

Mayev va uning «Buxoro xonligi ocherklari» kitobi haqida

buhara

Николай Александрович Маев (1835-1896 йй)-статист, ёзувчи, Ўрта Осиё тадқиқотчиси, 1855 йилда Санкт-Петербургдаги гимназияни тамомлагач, 1855-1863 йилларда Қримдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. Ҳарбий хизматдан сўнг Санкт-Петербург университетининг физика-математика факультетига ўқишга кириб, 1869 йилда тугатган.
1869 йилда Туркистонга келиб, гвардия пиёда қўшинлари хизматига кирган. «Туркестанские ведомости» газетасига асос солган ва унинг биринчи муҳаррири бўлган. Рус ҳукумати томонидан Хива ва Қўқонга уюштирилган ҳарбий юришларда қатнашган.
Davomini o'qish

Ivan Golovnya. Tanholik azobi

murtazo

Иван Головня – денгиз саргузаштлари, уммонлардаги ҳаёт ҳақида ижод қилувчи рус ёзувчиси, кўплаб асарлар муаллифи. “Танҳолик азоби” очерки “Знак вопроса” журналининг 1997 йилги 3-сонидан олиб таржима қилинди.
Davomini o'qish

Isajon Sulton. Boqiy darbadar. Roman & Ahmadjon Meliboyev. Rizq daraxti

Ashampoo_Snap_2016.11.25_18h08m51s_005_.png    Истеъдодли ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романини ўқишимга муаллифнинг яқинда эълон қилинган, дунё адабиётида бор, аммо миллий романчилигимизда унча урф бўлмаган мураккаб ифодали “Озод” асари туртки берди. Бадиий асарга баҳо беришда анча талабчан ёш танқидчи олдида “Озод”дан гап очган эдим, у мамнун оҳангда: “Сиз “Боқий дарбадар”ни ўқинг, жуда баланд, жуда. Уни Умарали ака қандай баҳолаганини эшитган бўлсангиз керак”, деди.  Ўша куниёқ муаллифнинг ўзига мурожаат қилиб, китобни дастхат билан олдим-да, ўқишни бошладим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. She’r qanday yoziladi?

Ashampoo_Snap_2017.07.15_17h21m04s_003_d.png   Тўғри,бугун сўз нималигини ҳали англамаган ва балки англамай узоқ вақт шеър ёзишга маҳкум этилган Зулфия номидаги мукофот билан қатор-қатор тақдирланаётган ўсмира қизлар ҳам шеър ҳақида шеър ёзадилар (тавталогия учун узр) дейишингиз мумкин.  Аммо,шеър туроқу қофиядан иборат эмас. Davomini o'qish

Xans Kristian Branner. Belning quvvati

branner

Баъзан шунақа бўладики, ишдан бўшатсалар парво қилмайсиз, қайтанга енгил тортасиз, ўзингизни қафасдан қутулган қушдай ҳис этасиз. Бизнинг маҳкамада ҳам ҳаёт-мамот жанги бирор зум тўхтаган эмас. Ана шундай жанглардан бирида қовун туширдим – оғзимдан бошлиққа ёқмайдиганроқ гап чиқиб кетди-да-ей! Хўш, кейин нима бўлди, дейсизми? Нима бўларди – ўша куниёқ кавушимни тўғрилаб қўйдилар. Тавба, ўзи йигирма киши ишлайдиган идора-ю, дағдағаси оламни бузади! Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. «Qaro ko’zum kelu…» Bir bayt tahlili

812
Навоийнинг ижод йўли, энг аввало, Кўнгул ва Руҳоният йўли. Навоий ҳаётга кўнгил нигоҳи билан назар ташлар экан, маъно, туйғу, таассурот, тасвир – ҳамма-ҳаммасини ё дард, ё изтироб ёки ҳолат орқали албатта кўнгилга боғлайди. Унинг “Не назмки ўтлуғ кўнгулдин чиқардим…” дейиши ҳам шунчаки гап эмасди. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. «Bizning bog’da'» turkumidan. She’rlar

a-muxtor

     Дўрмондаги ижод уйидаги чорбоғларнинг бирида 4 йилча яшадим, ижод қилдим. Кўнгил жўраларим Эркин Аъзам,Иброҳим Ҳаққул,Усмон Азим  билан тонготар суҳбатлар айни шу чорбоғда бўларди. Мен чорбоққа шунчаки бориб қолганим йўқ. Унда узоқ йиллар устоз Асқад Мухтор яшагани учун борганман. Ўн йилча аввал ўша пайтдаги  уюшма раисидан чорбоғ ажратишни сўраганимда, у «Мен билмайман, А.( А. ўша пайтдаги ижод боғининг маъмури эди) билади» дегани учун «Куним А.га қолдими» деб аразладиму чорбоғ ҳақидаги орзуни четга суриб қўйдим. Ҳатто орага Саид Аҳмад тушиб, «Аразлаб юраверасанми,Соибқирон, келиб ўтирсанг-чи», дейишига қарамай,бормадим. Саид Аҳмад мени «Соҳибқирон» сўзини «Соибқирон» дейишимдан кулиб, менга шу лақабни осиб қўйган эди. Davomini o'qish

Vaqif Səmədoğlu. Film & TVdə söhbətler

Vaqif Səmədoğlu

Vəkilov Vaqif Səməd oğlu (Vaqif Səmədoğlu) — şair, dramaturq, publisist, 1970-ci ildən Azərbaycan Yazıçılar Birliyinin üzvü, Əməkdar incəsənət xadimi (1989), Azərbaycanın Xalq şairi (1999), Azərbaycan Respublikası Milli Məclisinin deputatı (2000, 2005).
Vaqif Səmədoğlu 1939-cu il iyunun 5-də Bakı şəhərində, məşhur Azərbaycan şairi Səməd Vurğunun ailəsində anadan olmuşdur. Bülbül adına musiqi məktəbində, Üzeyir Hacıbəyov adına Azərbaycan Dövlət Konservatoriyasında təhsil almışdır. Azərbaycan Sovet Ensiklopediyası Baş redaksiyasında incəsənət redaksiyasının müdiri (1968-1971), «Oğuz eli» qəzetinin baş redaktoru (1992-1994) vəzifələrində çalışmışdır. «Humay» mükafatı laureatıdır (1998). Davomini o'qish