Таниқли бастакор, санъат арбоби Мустафо Бафоев Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида яратган «Бухоройи Шариф» филм-достонидан бир қўшиқ. Илк марта Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган тантанали маросимда намойиш этилган. Қўшиқни Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ижро этган. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Xurshid Davron & Salohiddin Azizboyev. Muhabbat o’lmagay, muhabbat o’lmas
MUHABBAT O’LMAGAY,MUHABBAT O’LMAS
Chеchaklar nish urgan bahoriy chog’lar,
Shamol ila kеtar,bahor to`xtamas,
Ko`zlarni yashnatib gullagan bog’lar,
Sarg’ayib to`kilar,zinhor to`xtamas.
Faqat yuraklarda muhabbat so`lmas,
Muhabbat o`lmagay,muhabbat o`lmas.
Улуғбек Ҳамдам. Шавкат Раҳмон шеъриятига бир назар

Чуқурроқ мушоҳада қилиб қарасак, миллатни ўз холига қўймаган истибдод ҳам ана шундай бир дардки, у туфайли пайдо бўлган бутун бошли халқ кўзидаги ёшни уммонлар ювса ҳам кетмайди. Уни бу дунёда ювиб тозалайдиган фақат битта — истиқлол суви бор, холос. Истиқлол сувига етгунга қадар эса шоирнинг дарди аримади, кўнгли тўлмади. Шунинг учун ҳам Шавкат Раҳмон «Шеърларингда бахт сўзи кам учрар деган дўстимга» деган шеърида. Davomini o'qish
Абдулла Орипов. Сен баҳорни соғинмадингми?
СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Davomini o'qish
Асқад Мухтор. Остонамдан таралган йўллар
ЙЎЛ
Остонамдан таралган йўллар
Эслатади қуёш нурини.
Узоқ-узоқларга кетиб, узайиб,
Узайтади менинг умримни.
Юрганларни дарё дейдилар,
Дарё — чексиз умр эртаги.
Бир кун уйда ўлтириб қолсам,
Ҳаёт гўё четлаб ўтади.
Davomini o'qish
Ойбек. Наъматак
НАЪМАТАК
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида,
Нафис чайқалади бир туп наъматак…
Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун.
Сўнмайди юзида ёрқин табассум,
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!
Xurshid Davron & Mustafo Bafoyev. Buxoroyi Sharif. Doston-opera. Lavhalar
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида таниқли бастакор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо Бафоев басталаган «Бухоройи Шариф» достон-операси қадимий Бухоронинг 2500 йиллигига бағишлаб тайёрлаган эди. Davomini o'qish
Ёшлигимиз қўшиқлари. Қурбон ўлам
Болалик қўшиқларимиз.Рашид Бейбутов. Бир қизни учратдим
Ёшлигимиз қўшиқлари. Ботир Зокиров. Араб тангоси
Ёшлигимиз қўшиқлари. Ботир Зокиров. Арабча қўшиқ
Abdug’afur Rasulov. Jasur qalam sohibi

Маълумки, ижодкор шахси, асарлари борасида фикр юритиш асносида, адабий портрет яратишнинг йўсинлари кўп. Биз Эркин Аъзам ижодини ёзган асарларига тақриз битиш йўлидан бориб ёритишни маъқул кўрдик. Davomini o'qish
