Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy zamondoshlari e’tirofida.

033
9 феврал — Буюк ўзбек шоири,мутафаккири,давлат арбоби,туркий адабиётнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Алишербек тенги йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онга кўп ва хўб айтқон эмас. Олти маснавий китоб назм қилибтур, беши «Хамса» жавобида, яна бир «Мантиқ ут-тайр» вазнида «Лисот ут- тайр» отлиқ. Тўрт ғазалиёт девони тартиб қилибтур: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадойи ул-васат», «Фавойид ул-кибор» отлиқ. яхши рубоиёти ҳам бор. Яна баъзи мусаннафоти борким, бу мазкур бўлғонларга боқа пастроқ ва сустроқ воқи бўлубтур. Ул жумладин иншоларини мавлоно Абдураҳмон Жомийга тақлид қилиб жам қилибтур. Ҳосияи калом, ҳар кимга ҳар иш учун ҳар хатким битибдур, йиғиштурубтур («Бобурнома»дан).

09

* * *

Дўст билан агар топишса дўст-ёр,
Орзулар дарахти бўлур ҳосилдор.

Умид ганжинасин калидидир ёр,
Фароғатли ҳаёт хамдамидир ёр.

Яшамоқ мақсуди эрур ёр, бил,
Бу ишнинг ёрсиз бекор, бил.

Аввали ҳаётдан топгунга барҳам,
Парвоз эта олмас ёлғиз қуш бардам.

Хуллас, ошнолик, дўстлик боғида,
Навоий нағмасоз вафо шохида.

Яъники, Навоий лутф этгай
Шикасталар кўнглин овутгай.

Бундан соз иш бўлганми зинҳор?
Бу дўстнинг фидоси бўлсин дўсту ёр.

Абдураҳмон Жомий

Фалак мири жаноби Алишер улуғлигидир, Камолоти етуклигини фаҳмлашга ақл ожизлик қилади. Шаъбон ойи охирида дод-адл учун девонга ўлтурди, Бу унинг ҳаққи эди одил подшоҳ лутфидан. Замон султони давлатида муҳр босгани учун, «Мир Алишер муҳр зад» сўзи бунга тарих бўлди.

Бурҳониддин Атоуллоҳ

Бу улуғ амирнинг мақбул табиати ва мулойим унсури султон жанобларига яқинлик, мусулмонларнинг муҳим ишлари га кафиллик, шариату суннат, мулку миллат ишларини равнақ эттириш билан банд бўлса-да, ҳамма вақт фазилат орттириш, илм билан машғулдир. Унинг ҳамсуҳбатлари хуштаъб, фозил кишилардир. Унинг мақбул хотири аҳли дилдан бошқани истамас, оғир табиатлилар унинг ҳиммат назарига енгилтак бўлиб кўринар, балки ноаҳиллар унинг латиф мажлисларига киролмасдилар…

Улуғ амирнинг туркий девони султонлар, аслзодалар мажлиси безагидир. Навоси наво оҳангида ушшоқи бенаволарни тўғри йўлга солиб қўяди. Мухолифлар унинг қалами ғижирлашидан мағлуб, хусравоний оҳанги Султон Ҳусайнга маҳбубдир. Қандай яхшики, унинг овозаси турклар мамлакатидан Ҳижозгача… довруғи Нишопурдан Исфаҳонгача етди. Ажам мамлакати аҳли қулоғига бу садодан сирға тақиб, оламнинг ҳамма бурчаклари бу дарё гавҳари била тўлиб тошгандир. Тонг насими унинг хабарини Ироққа етказди ва Туби дарахти баргларини бу ниҳол шохчаларига ёпиштирди…

Давлатшоҳ Самарқандий

…Ўткир кўз эгаларининг ҳузурида махфий ва яширин қолмасинки, шараф ва улуғлик осмонининг қуёши, дунё буюкларининг пешвоси, яхши хулқлар манбаи… илм ва ирфон эгаларининг намояндаси, таҳқиқ ва ишонч аҳяларининг қибласи, ҳоқон давлатининг таянчи ва ҳазрати султоннинг яқини, фақирликка бою, ҳимматга ботир, олий ҳазрат низомулҳақ вал ҳақиқат ваддунё ваддин амир Алишернинг… узлуксиз меҳрибончиликлари шуъласи, илтифот ва ғамхўрликлари офтоби Хондамир деб шуҳрат қозонган бу фақир банда ва ҳақир зарра Ғиёсуддин ибн Ҳумомуддин бошига тобланди, балки вужудининг ниҳоли ёшчоғидан то йигитлик даврининг охирига қадар ул ҳазратнинг лутфу эҳсон ариқлари ёқасида ўсиб, унди.

Хондамир

Алишербек тенги йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онга кўп ва хўб айтқон эмас. Олти маснавий китоб назм қилибтур, беши «Хамса» жавобида, яна бир «Мантиқ ут-тайр» вазнида «Лисот ут- тайр» отлиқ. Тўрт ғазалиёт девони тартиб қилибтур: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадойи ул-васат», «Фавойид ул-кибор» отлиқ. яхши рубоиёти ҳам бор. Яна баъзи мусаннафоти борким, бу мазкур бўлғонларга боқа пастроқ ва сустроқ воқи бўлубтур. Ул жумладин иншоларини мавлоно Абдураҳмон Жомийга тақлид қилиб жам қилибтур. Ҳосияи калом, ҳар кимга ҳар иш учун ҳар хатким битибдур, йиғиштурубтур.

Бобур

«… Суханварлик мамлакатининг инсоф маснади, адолат байроғини баланд кўтарувчи ва зулм аломатларини йўқотувчи… Низомиддин Мир Алишернинг зоти безанди, билим арбобининг гулзори номуродлик тиканидан тозаланади, ақл ва фикр аҳилларининг тилак дарахтлари унинг (Алишернинг) инъом булути ёмғиридан яшнаб кетди, фазл эгаларининг иқбол ниҳоллари унинг ёрдам боғи шабадаси билан мева беришга киришди…»

Мирхонд

09

Шуҳрат Сирожиддинов
НАВОИЙ ЗАМОНДОШЛАРИ ЭЪТИРОФИДА
01
02
03
04

(Tashriflar: umumiy 3 905, bugungi 1)

Izoh qoldiring