Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h38m15s_004_.png    Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XI. Ikkinchi devon. Asarlar. Astrabod & Shuhrat Sirojiddinov. Navoiy Astrobodga surgun qilinganmi?

Ashampoo_Snap_2016.12.26_21h00m54s_002_.png     Ушбу саҳифада Алишер Навоий тузган иккинчи расмий девони “Наводиру-н-ниҳоя” (“Беҳад нодирликлар”)га оид маълумот ва Султон Ҳусайн ҳижрий 892 йилнинг қишида (1486-1487) Амир Алишерни дор ул-фатҳ Астробод ҳокими этиб тайинлашга қарор қилгани сабаблари ҳақида билиб олишингиз мумкин. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. O’zbek mumtoz adabiyotining falsafiy sarchashmalari & Abdurasul Eshonboboyev. Navoiy ijodi va adabiy ta’sir

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_b.png   Шуҳрат Сирожиддинов монографиясида ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини таҳлил этиш, тушуниш, муаллифнинг ғоявий позициясини аниқлашда кўрсаткич вазифасини бажарувчи диний-фалсафий таълимотлар моҳияти ҳақида сўз борса, Абдурасул Эшонбобоев мақоласида Навоий ижодининг Шарқ адабиёти тараққиётига бўлган таъсири ҳақида маълумот беради.​ Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning yoshlik yillari: Oilasi, Bolaligi, Yigitlik davri

09    Манбалар хронологиясига риоя қилинадиган бўлса, Алишернинг болалик даври ҳақидаги дастлабки маълумот Давлатшоҳ Самарқандий қаламига мансуб. Бироқ у жуда қисқа бўлиб, бўлажак шоирнинг Абулқосим Бобур саройидаги турмуши ва султон билан ораларидаги яқин алоқалар таъкидидан иборат. Хондамир “Макорим ул-аҳлоқ” асарида шоирнинг болалик даврини муайян даражада ёритган. Davomini o'qish

So’fi Olloyor. Sabotul ojiziyn

012

Ойнинг бошида Сурхондарёда бўлиб, кўп азиз жойларни, шу жумладан, Олтинсой туманида тоғлар қуршовидаги Вахшиворда жойлашган улуғ тасаввуф алломаси ва беназир шоир Сўқи Оллоёр (Оллаҳёр) хоки туроби кўмилган мозорда бўлиб, пири комил ҳақига дуои фотиҳалар ўқидик. Бу зиёратдан кўнгилларимиз равшан тортиб, бу равшанлик ҳалигача қалбимизни тарк этгани йўқ. Ана шу равшанлик билан сизга улуғ бобомизнинг асарларига бағишланган биринчи саҳифани тайёрладик. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Navoiyning do’stlari.

032
Алишер Навоий асарларида содиқ дўстлар ҳақидаги нақл ва ривоятлар, дўстликни улуғловчи ўринлар кўплаб учрайди. Уларда инсон инсонни яхши кўриши, уни ардоқлаши зарур деган ғоя илгари сурилади. «Кимки инсондур анинг маҳбу­би ҳам инсон керак» дейди Навоий бир ўринда.
Бугун адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Навоий дўстлари» мақоласи ва «Навоий тазкираларда» рисоласини тақдим этмоқдамиз
Davomini o'qish

Damin Jumaqulov. Ikki hodisaning bir xil sababi.

012

Шуҳрат Сирожиддиновнинг мазкур асари Навоий ҳаётига оид энг пухта тадқиқотлардан бири бўлибди. Чунки олим бу асар устида жуда кўп вақт сабр-тоқат билан ишлаган, баъзи ўринларда бир сўзда ишлатилган ҳарфларни аниқлаш мақсадида ўнлаб қўлёзма манбаларни қиёсий ўрганган. Натижада, шу вақтга қадар биз тўғри деб ҳисоблаб келган ҳодисалар аслида бошқачароқ эканини аниқлашга, бизни асл маълумот билан таништиришга эришган. Китобнинг ҳар бир қисмида ўқувчини ҳайратга соладиган, баҳсга чорлайдиган мавзулар бисёр, биз эса ўшалардан айримларинигина танлаб олдик, холос Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy zamondoshlari e’tirofida.

033
9 феврал — Буюк ўзбек шоири,мутафаккири,давлат арбоби,туркий адабиётнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Алишербек тенги йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онга кўп ва хўб айтқон эмас. Олти маснавий китоб назм қилибтур, беши «Хамса» жавобида, яна бир «Мантиқ ут-тайр» вазнида «Лисот ут- тайр» отлиқ. Тўрт ғазалиёт девони тартиб қилибтур: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадойи ул-васат», «Фавойид ул-кибор» отлиқ. яхши рубоиёти ҳам бор. Яна баъзи мусаннафоти борким, бу мазкур бўлғонларга боқа пастроқ ва сустроқ воқи бўлубтур. Ул жумладин иншоларини мавлоно Абдураҳмон Жомийга тақлид қилиб жам қилибтур. Ҳосияи калом, ҳар кимга ҳар иш учун ҳар хатким битибдур, йиғиштурубтур («Бобурнома»дан).
Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy. Manbalarning qiyosiy-tipologik,tekstologik tahlili.

088

Сирожиддинов Шуҳрат
Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили – Т.Akademnashr, 2011.–326 б.

Даҳо шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётир. Аёнки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади. Бу қарашлар, аввало, ҳар бир даврда пайдо бўлган ғоявий-эстетик йўналишлар негизида туғилади. Тарихий шахслар фаолияти талқини ана шу ғоявий-бадиий ҳодисанинг мураккаб тафаккур мевасидир. Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Монографияда Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилган, мавжуд талқинлар таҳлил қилинган. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология ва тарих факультетлари талабалари, барча Навоий мухлисларига мўлжалланган. Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Shuhrat Sirojiddinovni yuksak mukofot bilan tabriklaymiz!

0223

Биз веб-сайтимизда таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили» ( Т.: Akademnashr, 2011. – 326 б.) номли китоби билан даставвал китоб тақдимоти саҳифасида таништирган, кейинчалик асарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этилгани муносабати билан Акмал Саидов ва Эшқобил Шукурнинг мақолаларини эълон қилган эдик.
Бугун эса Шуҳрат Сирожиддиновнинг асари Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳақида хушхабарни эшитиб, бошимиз кўкка етди. Ҳазрат Алишер Навоий набиралари номидан олимни бу олий мукофот билан чин қалбдан табриклаймиз ва унинг янги асарларини интизорлик билан кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Alisher Navoiy ruboiylari tahlili.

Ashampoo_Snap_2017.03.06_00h16m35s_001_.png    Навоий рубоийларида қўлланган бадиий санъатлар палитрасини чет тилида бор рангида қайта яратиш мушкул. Аммо шоир қўллаган сўз ва ибораларнинг таржима тилида ўқишли ва жарангдор эквивалентларини топиб ўгирилишида таржимонлар масъулдирлар. Зеро, аслиятдаги пурмаъно сўз таржима тилида жўн, сохта бирикма кўринишини олиши хеч гап эмас. Бу каби камчиликларга йўл қўймаслик учун Навоий асарларидаги сўзларнинг икки тиллик изоҳли луғатларини яратиш лозим кўринади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Navoiy shaxsini anglash.

013

Адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” номли китоби бизга буюк шоирнинг шахсини кенгроқ тасаввур қилишга имкон беради. Китобни мутолаа қила туриб, Навоий шахсининг маҳобатини ҳис этасиз. Бунинг учун муаллиф қанча қўлёзмалару, қанча манбалар ичида яшаган. Ўрта асрларнинг қанча ноаён ҳудудларига руҳан кириб чиққан. Навоий ва унинг замондошлари билан қадим Хуросон ва Моворауннаҳр манзилларида маънан бирга яшаб кўрган. Шунча манбаларни ўрганиб чиқишга, сўнг уларни қиёсий типологик, айниқса, текстологик таҳлил қилишга қанча куч, қанча чидам, қанча вақт керак бўлар экан, деб ўйланиб қолдим. Davomini o'qish