Akmal Saidov. Qiyosiy Navoiyshunoslikka kirish.

0-13

Таниқли матншунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” (“Akademnashr” нашриёти, 2011 йил) номли асарини ана шу долзарб талабдан келиб чиққан ҳолда, ҳозиржавоблик билан яратилган муҳим фундаментал тадқиқот сифатида баҳолаш мумкин.
Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётгани, айниқса, истиқлол йилларида тубдан ортганини таъкидлаш жоиз. Табиийки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади..
Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Шу маънода, мазкур китобда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти бирламчи манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилгани, мавжуд талқинлар теран ва атрофлича таҳлил этилгани диққатга лойиқдир…
Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning yoshlik yillari.

902

   Бу яқин йилларда мен улуғ мутафаккир бобомиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга бағишланган Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик,текстологик таҳлили» китобидек мукаммал илмий ишни ўқимаган эдим. Мутолаа давомида  китоб узоқ йиллик меҳнат машаққати самараси сифатида дунёга келганини англадим. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Navoiy Astrobodga surgun qilinganmi?

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h26m53s_003_.png    Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида қанча кўп билсак, шунча камдай туюлаверади. Бу улуғ бобокалонимизга бўлган улкан қизиқиш ифодаси бўлса керак. Қолаверса,менинг назаримда,Алишер Навоий ҳаёти,шахсияти ҳали тўлиқ очилмаганча қолмоқда. Адабиётшунослар буюк мутафаккирнинг ижоди ва сиёсий фаолиятига кўпроқ эътибор берадилар. Аммо,бобомизнинг инсоний табиати, инсоний фазилатлари ,аниқроғи характери (феълу атвори) қандай бўлгани сирлигича қолиб кетмоқда. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Manba mantiqiy mushohadani talab qiladi.

02

“Ҳақиқат – нисбий” деган улуғ ҳикмат бор. Тасаввуфда мутлақ ҳақиқат фақат битта – ягона парвардигор борлиги ва борлиғидир, дейилади. Уни англаш ва идрок этиш ҳақиқатга эришувдир. Буни аксиома деб қабул қилсак, унда биз билган-билмаган барча мутафаккирларнинг ҳақиқатнинг нисбийлиги ҳақидаги қарашлари асос-эътибори билан изланиш босқичларидаги кайфиятларига тааллуқлилиги аён бўлади. Илм – инсон миясига жойланган “ирфон махзани”. Унинг тилсимлари илмий изланишлар, баҳслар, ўқиб-ўрганиш сирасида очилади. Шундай экан, “ҳақиқат – баҳсларда туғилади”, деган ҳикмат ҳам бежиз дунёга келмаган. Davomini o'qish