20 октябрь — Хива куни.
Бу ҳаёт шиддаткор, унинг ҳар бир дақиқаси Амударё сувидек тез ва тўхтамай ўтади, аммо бунёдкор инсоннинг эзгу ишлари боқий яшайди. Ана шу боқий хотиралардан бири тенгсиз Хивадир.
ХИВА — Хоразм вилоятидаги шаҳар. Хива тумани маркази. Ўзбекистоннинг шим.ғарбида, вилоятнинг жан.да, Амуда- рёнинг чап соҳилида, дарёдан 40 км жан. да, 91 м баландликда жойлашган. Шаҳар ёнидан Полвонёп (қад. Хейканиқ) канали ўтган. Яқин т.й. станцияси — Урганч (30 км). Майд. 0,08 минг км2. Аҳолиси 51,2 минг киши (2004).
Xива — Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, шаҳар мил. ав. 5-а.да барпо этилган. Унинг номи шаҳарнинг қадимий қисмида жойлашган Хивақ (Хейвақ) қудуги билан боғлиқ.