Nozim Hikmatga bag’ishlovlar

Ashampoo_Snap_2017.12.16_00h58m22s_009_.pngСаҳифа буюк шоир Нозим Ҳикмат хотирасига бағишланади

   Бугун ўғлим билан Канада санъат галереясига боришни мўлжаллаган эдик. Икки соатча томоша қилдик. Бироз шаҳар айландик. Ўғлимнинг шаҳар четидаги уйига кечроқ қайтдик. Озгина дам олиб, интернетга кирдим. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Murod Muhammad Do’st haqida & Ikki qissa

001Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг қаҳрамонлари ўзи учун қадрдон маскан – киндик қони тўкилган юрт – Самарқанд вилоятига қарашли Жом қишлоғи одамлари. Бу юртни ёзувчи асарларида “Галатепа” деган чиройли адабий ном билан атайди. Бунинг боиси шуки, муаллиф туғилиб ўсган қишлоғи ҳақида ҳужжатли асар – очерклар туркуми ёзмоқчи эмас эди, балки ўша қадрдон масканда туриб таниш манзаралар, чеҳралар воситасида ўша кезлардаги миллат ҳаёти, ҳолати, руҳиятида кечаётган жараён – эврилишларни, шахсан ўзини қийнаётган ўй-кечинмаларни ифода этишга чоғланади… Davomini o'qish

Ja’far Muhammad (Xolmo’minov). Nitshening sharqona tushlari

009    Ғарб мутафаккирлари сир-синоатларга бой ва афсонавий Шарқдан ҳамиша узоқ ўтмишда қолиб кетган инсоний ўзликни, сохта ва риёкорона илтифотлар, ҳар қандай ғараз ва моддий манфаатдорликдан холи бўлган оддий инсоний муносабатларни, айниқса, самимият ва муҳаббатни излаганлар. Davomini o'qish

Ikki shoira: Dilorom Boyirova & Fotima Karomatova

07   Пойтахтнинг пасту баланд қалам эгаларигина эмас, бу димоғдор шаҳардан жуда узоқ манзилларда шоирлик шону шавкатига даъвогарлик қилмай, аммо ҳаётини адабиётсиз, шеърсиз тасаввур қилолмайдиган ижодкорлар борлиги, уларнинг таъсири аён кичик иқлимларнинг мавжудлиги ҳар қандай миллий маданиятнинг бардавомлигига кафолатдир. Бугун ана шундай қисматга эга икки шоира шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Alisher Navoiy: El netib topg’ay menikim… “Diydor” o’quv-teatr studiyasi musiqiy spektakl

04  Таниқли ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев раҳбарлик қилаётган Тошкентдаги “Дийдор” ўқув-театр студияси талабалари томонидан Шарқнинг буюк мутаффаккири, турк дунёсининг буюк шоири ва атоқли давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ғазаллари асосида сахналаштирилган «Эл нетиб топғай мениким, мен ўзумни топмасам» номли мусиқий спектаклни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Davr va ona tili ta’limi muammolari. Davra suhbati

07“Ma’rifat” газетаси мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлардан келиб чиқиб газетамиз саҳифаларида таълим муаммолари, уларнинг ечими, таълимни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича туркум давра суҳбатлари уюштиришни режалаштирди. Тақдим этилаётган илк суҳбат миллий онг ва тафаккур, миллий руҳ ва дунёқарашни шакллантирувчи она тили таълими масалаларига бағишланади. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Viktor Alimasov. Men hayotni suyib…

07    Гулчеҳрада азалий мавзуларга қизиқиш кучли, шу боисдан у замонавийлик байроғи остида таъмагирлик билан шеър битишдан қочади. Яратган, Ҳаёт, Севги, Соғинч, Дўст, Юрак, Моҳ, Тун, Изтироб каби умуминсоний ва умумназмий мавзуларга мурожаат қилади, уларни ўз кечинмалари билан тўлдириб, пардозлаб, ҳар бири ҳақида бетакрор фалсафий мушоҳадалар юритади. Davomini o'qish

Xudoyberdi To’xtaboev bilan ikki suhbat & Mashhur asarlari va ular asosidagi filmlar

02   «Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бердим» — деб ёзган эди олис  1971 йилда италиялик жаҳонга машҳур болалар ёзувчиси Жанни Родари. Davomini o'qish

Husan Maqsud. Adabiyot darsliklari pishiq va puxta bo‘lsa…

07    Бугун ҳам миллат зиёлилари таълим ва тарбия йўлида бир дам тўхтагани йўқ. Инновацион оқимлар инсон онгу шуурини забт этишга улгурган бир паллада ҳеч бир кишига осон тутиб бўлмайди. Аммо гап ўқув китоблари, хусусан, адабиёт дарсликлари ҳақида борар экан, арзимас кўринган заррадай камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev: Teatr tarbiyalamaydi, u hamdard bo’lishni o’rgatadi & Bahodir Yo’ldoshev «Men bilgan haqiqatlar» teleloyihasida

07   Баҳодир Йўлдошев! Бу инсоннинг истеъдоди томошабинни доим ҳайратлантирган. Ўзбек театри деганда кўз ўнгимдан Баҳодир Йўлдошевнинг комедиялари, драмалари ўтаверади. Ўз ишини севадиган, фидойи инсонлар билан суҳбатлашишни хушлаганим учунми, анчадан буён Баҳодир Йўлдошев билан учрашишни орзу қилиб юрардим… Узоқ кутилган учрашув насиб этганда эса нега барча маёқ каби йўл кўрсатиб турадиган бу истеъдод эгаси томон талпинишини тушунгандек бўлдим… Davomini o'qish

Bektemir Pirnafas. She’rlar & Vafo Fayzulloh. «Tong yoqasi»da yoxud mangu yosh shoir rivoyati

07    “Тонг ёқаси” боис адабий муҳитда танилган ёш шоир Бектемир Пирнафас ўшандан кейин вақтли нашрларда, баёзларда янги шеърлари билан жуда сийрак кўринди. Кейинги йигирма йил орасида бошқа алоҳида китоби ёруғлик юзини кўрмади. Биз бу билан унинг истеъдоди сўнди ё авжи пасайди демоқчи эмасмиз. Лекин маънавий ҳаётда унинг овози янгроқ эшитилмади… Албатта, бадииятга рағбат сусайган, маънавий очлик кучайган очунда шоирнинг ботини нафснинг босқинидан қандай ҳолдалигидан кўпинча омма бехабар қолади…” Davomini o'qish

Qudrat Do’stmuhammad. Vafo va… oliy topshiriq (Bir she’r ta’sirida)

06    Аллоҳ бандасининг ибодатларига муҳтож эмас! Ибодат банданинг ўзи учун, берилган ҳаёти давомида қусурларини аста-секин йўқотиб покланиши ва покланган ҳолда Ўзига қайтиши учун керак. Аллоҳ инсонга берган топшириқ шундан иборат, назаримда, ва инсоннинг яшашдан мақсади, асосан, шунга қаратилиши лозим. Davomini o'qish