Mahsatiy Ganjaviy. Ruboiylar.Ikkinchi bo’lak

055
(Давоми. Боши мана бу саҳифада) Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Бу уч шоира созида инсон гўзаллиги, юрак туғёнлари ва ҳаёт завқлари ажиб оҳангларда янграйди. Биз икки ойча аввал Маҳсатий Ганжавий рубоийларидан бир бўлагини, кейин таваллуд куни муносабати билан Хуршид Бону Нотавон ғазалларидан  айрим намуналарни  атоқли шоира Ойдин Ҳожиева  таржимасида  эълон қилган эдик. Бугун шоиранинг рубоийларини сизга тақдим этишда давом этамиз. Яқин кунларда эса Ҳайрон хоним ғазаллари билан ҳам сизни таништириш режамиз бор. Davomini o'qish

Jan Fujer. Sevgi izhori.

004
Хоним эслашга уриниб, меҳмоннинг чеҳрасига синчиклаб қаради. Йиллар унинг юзини ўзгартириб юборганди. Бироқ бу ғамгин кўзлар Лунъан хонимга нотаниш эмасди. Бирдан хонимнинг лабларига меҳмоннинг исми келди. Жильбер Мессонье… Луньан хоним хушмуомалалик билан ўзининг ниҳоятда таажубланганини кўрсатмасликка ҳаракат қилди. Davomini o'qish

Safar Barnoyev. She’rlar & Baxtiyor Nazarov. Qalbi orzularidek keng edi.

037

    Сафар Барноевнинг бутун умри меҳнат билан ўтди. Нашриётда, журналларда, Ёзувчилар уюшмасида баракали фаолият олиб борди. Хусусан, нашриётда муҳаррир бўлиб ишлаганда кўпдан-кўп дўстлари, таниш-нотаниш шоир, ёзувчиларнинг китоблари чиқишига бош-қош бўлди. “Гулхан” журналига муҳаррирлик қилган йиллар ҳам изсиз ва самарасиз кетмади. Асар ва муаллифларга талаб кучайди, журнал ранг-баранглашди, ўқувчилари доираси кенгайди, болалар адабиётига янги номлар “Гулхан” ёғдулари орқали кириб келди. Davomini o'qish

Zu Vinter. Birinchi muhabbat

015

Аёл қувноқлар даврасида гул-гул очилиб ўтирар, қозонилган муваффақият шарафига атрофдагилар билан қадаҳ уриштирар эди. Бир вақт қўшни стол атрофида ўтирган йигитлардан бири ўрнидан туриб, унинг ёнига келди ва рақсга таклиф этди. Қиз ялт этиб қаради-ю, қалбининг тўрида яшириниб ётган туйғулар юзага чиқиб, бутун вужудини ёндириб юборгандай бўлди. Қалтираб кетди. Не кўз билан кўрсинки, бу ўша — мурғак қалбнинг шаффоф эҳтирослари ила севиб қолган, кўз ўнгидан барибир сурати ҳеч қачон кетмаган йигит эди! Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Bolalikning so’nggi kuni

099
Куни кеча адабиёт газетамизда ёш қаламкаш Шодмонқул Саломовнинг «Болаликнинг охирги куни» ҳикоясини ўқиб ҳаяжонларим бисёр бўлди. Даҳватан, «Икки муҳаббат», «Чўл ҳавоси», «Қайдасан қувонч садоси», «Одамлар» деган янги юлдуз балққан кечаларни эслатган асарлар, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Хуршид Давронларнинг илк ҳикоялари, илк шеърлари кўз ўнгимдан ўтди (Иброҳим Ғафуровнинг «Биринчи китоб тажрибалари» мақоласидан.»Мангу латофат» китоби,Т.2008,266 бет). Davomini o'qish

Zamonaviy nemis she’riyatidan.

087
Сизга тақдим этилаётган шоирлар ХХ аср ва янги аср немис шеъриятида ўзига хос ўрин ва мавқе эгаллаган. Хусусан,Ханс Магнус Энценсбергер ижоди бу шоирлар ичида алоҳида диққатга сазовор шоирдир. 1981 йил йили Пауль Целан,Эрих Фрид қаторида Ханс Магнус Энценсбергер шеърларини таржима қилган эдим. Архивимдан топсам, албатта, сизларга тақдим этаман. Davomini o'qish

Antuan de Sent-Ekzyuperi: Abadiyat sari parvoz

012

Таниқли француз адиби  Антуан де Сент-Экзюпери  ҳалок бўлганига 70 йил тўлди

“Ҳар қандай касб улуғворлиги, аввало, инсонларни бирлаштира олишида намоён бўлади», деб ёзган эди ўзида икки ноёб истеъдод – ёзувчилик ва учувчиликни мужассам этган машҳур француз ёзувчиси Антуан де Сент-Экзюпери. Асарларида асл инсоний туйғулар — олижаноблик, эзгуликни куйлаган, “Кичик шаҳзода ҳақида эртак”, “Одамлар сайёраси, “Жанубий почта”, “Ҳарбий учувчи”, “Гаровдаги кишига мактуб” каби ажойиб китоблар муаллифи, юраги жўшқин туйғулар билан ёнган учувчи сўнгги парвозидан қайтмайди… Антуан Сент-Экзюперининг ижоди, ҳаёт йўли ҳар бир авлод ўқувчисини қизиқтириб келади. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган мақолада иродали, истеъдодли, ҳаётсевар, романтик адиб ҳақида ҳикоя қилинади. Davomini o'qish

Parvin Nuraliyeva. Shirinlik

002
Аслида ойлигимдан онамга заррача фойда йўқ. Бечора онам маошим 192 манат эканини эшитган холос. Нима қилай, ҳали ёш қиз бўлсам… Турмушга чиқишни, кезишни, бежирим кийинишни истайман. Энг зўр ресторанларнинг лаззатли таомларини бош­қаларга қараганда кўпроқ тановул қиламан. Дугоналарим менга ҳасад қилишади. Чунки қанча овқат есам-да, асло семирмайман. Дугоналарим гўё парҳез тутишади, лекин мен, барибир, улардан хипчабелман. Барча ейишга қўрқадиган шарқ ширинликларини бўлса, отамнинг сўзи билан айтганда, “бўғзимга келгунича” ейман. Davomini o'qish

Jorj Bayron va sohibjamol novvoy qiz.

мариэтта

Буюк инглиз шоири – ўзининг кўп сонли маҳбубалари орасида биргина соддадил, аммо шиддатли Маргарита Конини бир умрга эслаб қолди. Оқшом пайти Бренти қирғоғи одамлар билан роса гавжум бўлади. Икки инглиз салобат билан одамлар тўдаси орасида кетиб боришар экан, ёшгина гўзал қизлардан кўзларини узишмасди. Ҳа, ён-атрофда сайр қилиб юрган, кўзни қувонтирувчи дилбар жононлар ҳар қандай одамнинг ҳам юрагини энтиктириб юборарди. Davomini o'qish

Samar Nurov. Ezgulikning sinovli yo’llari.

007

Саҳифамизни адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишлаймиз

Ёшлик — ғўрлик-да! Бу шеърларни ким, қачон, нима мақсадда олиб келганини сўраб-суриштирмай, камина — ғўр бир мухбир, ҳар бир сатрини эл ёдлаб олиб, бошига кўтарадиган, Шукур Холмирзаев таъбири билан айтганда, аслида биринчи китобчаси билан ХАЛҚ ШОИРИ даражасида бўлган Абдуллажонга “Оқ йўл” тилабман-а!! Бу “фатво”га Абдуллажоннинг кўзи тушганми-йўқми (илоҳим, кўрмаган бўлсин) билмадим, лекин ўзим ҳали-ҳамон уялиб юраман. Davomini o'qish