
Шермуҳаммад Авазбой ўғли Мунис XVIII аср охири, XIX аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган йирик ўзбек шоири, таржимон, муаррих ва мураббийдир. У «Мунис ул-ушшоқ» («Ошиқлар дўсти») девони, илмий-тарбиявий йўналишдаги «Саводи таълим» рисоласи, «Фирдавс ул-иқбол» солномаси ҳамда ўзбек тилига ўгирган «Равзат ус-сафо» (Мирхонд) асари билан ўзбек маданиятининг хазинасини бойитди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Chingiiz Ahmarov. Videofilm.

18 август — Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров таваллуд топган кун.
Атоқли ўзбек мусаввири Чингиз Аҳмаров қадимги миниатюра анъяналарини давом эттириб, замонавий услублар билан бойитган ҳолда ўзига хос янги бадиий мактаб яратди. Республикамиздаги кўзга кўринган ўнлаб ҳашаматли биноларии монументал деворий суратлар билан безади. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик Катта театри, Адабиёт музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ҳамза номидаги Саньатшунослик институти, Тошкент метросининг Алишер Навоий бекати ва бошқа иншоотлар унинг бетакрор санъати билан жило топди. Davomini o'qish
O’zbek adabiyotining ozar tadqiqotchisi.

Инсоният яратган мўъжизаларидан бири интернет дунёнинг исталган томонидаги кишилар билан мулоқот, фикр алмашиш имкониятини берди. Олмос Улвий билан ҳам интернет орқали танишганман. Олима ўзбек илм аҳлига бегона эмас. Унинг бир қатор тадқиқотлари ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларига бағишланган. У Ўзбекистонда бўлган халқаро конференция ва симпозиумларда иштирок этган. Олмос хонимнинг Ўзбекистонда ҳамкорлари, дўстлари бисёр. Олмос Улвий ҳаёти ва фаолиятига назар ташлашдан олдин Ўзбек — Озар адабий алоқаларига бир назар ташлашни жоиз деб топдик. Зеро, олиманинг фаолияти минг йиллик тарихга эга бўлган бу икки халқнинг дўстлик ришталарининг узвий давоми бўла олади. Davomini o'qish
Husayn Baydemir. So’z qimmatini bilganga
Ушбу мақолани ёзиш истаги устоз Эркин Воҳидовнинг “Китоб дунёси” газетасида нашр этилган “Сўз – забаржад, сўз – гавҳар, олтин” сарлавҳали мақоласини ўқигандан сўнг туғилди…Мақолани ўқиётганимда, шууримдаги номаълум бир “соғинч”имнинг босилганини ҳис қилдим… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. O’lmas ohanglar (Furqat haqida).

Саҳифа тараққийпарвар шоир Фурқат таваллудининг 155 йиллигига бағишланади
Фурқат қачон ва қандай шароитда бўлмасин, халқ бахти-саодатини кўзлаган халқпарвар, ватанпарвар шоир эди. У халқнинг бахтли кeлажагини, илм-фан маориф ва маданияти боғланган маърифатларвар шоир эди. Фурқат ўз Ватанининг мустамлака кишанларидан озод бўлишини, янада гуллаб-яшнашини бутун вужуди билан истаган, лeкин бу ватандан тириклигида абадий жудо бўлган ижодкордир. Davomini o'qish
Aziz Abdurazzoq. Men hayotni sevganim kabi…

Азиз Абдураззоқнинг «Дўстларим» деб номланган биринчи китоби 1959 йилда чиққан. Шундан кейин унинг «Яна баҳор», «Бодом гуллади», «Азиз одамлар», «Лирика», «Қалб нури», «Мингчинор» каби қатор шеърий тўпламлари ҳамда «Йўллар» поэмаси нашр этилди. Ижодкор асарларига хос жиҳат кўпроқ ҳолат ва манзараларни конкретлаштириш ҳамда предметлаштиришда кўринди. Davomini o'qish
Bahodir Murod Ali. Ular ketishyapti.

Кечга томон Сатим новча билан Қосим ўғри келди. Чол уларни хушламайгина қаршилади. Меҳмонлар унинг икки ёнига бўлинишиб ўтирди. Сатим новча озғин, қошлари йўқ ҳисоби эди. Гапни ўз оҳанги билан, чертиб- чертиб гапирарди. Ёши бир жойга бориб қолган бўлса- да, соқол қўймаган. Қосим ўғрининг бўйи уникидан сал пастроқ, қорачадан келган, мушукникига ўхшаш кўзлари доим ўйнаб турарди. Davomini o'qish
Usmon Azim. Uchish ham azobdir, axir…

13 август — таниқли шоир Усмон Азим таваллуд топган кун.
Усмон Азим сўнгги йиллардаги шеърларида армоннинг ранглари ва оҳангларини қанчалик турфа шаклларда ифодалаётган бўлмасин, бу тасвир заминида некбин руҳ, ҳаётсеварлик ғояси ётади. Усмон Азим шеърий камалагининг асосий ранги ҳам ана шу руҳ ва ана шу ғояда (Наим Каримовнинг «Некбин руҳ,ҳаётсевар ғоя» мақоласидан.Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Karel Chapek. Shoir. Hikoya.

Эрталаб соат тўртларда Житная кўчасида автомашина ширакайф кампирни уриб юборди, ҳайдовчи тезликни ошириб, кўздан ғойиб бўлди. Ёшгина полиция амалдори д-р Мейзлик олдида ушбу жиноятни очиш вазифаси турарди. Ёш полиция амалдорларининг ўз ишига нақадар жиддий ёндашиши эса ҳаммага маълум. Davomini o'qish
Isfandiyor Nazar. Men urushga kiraman.

Қутурган Исроилнинг Фаластин тупроғида беомон қирғин урушини олиб бораётгани ўзини шоир деб юрганларни эмас,табиий равишда асл шоирларни безовта қилмоқда. Ана шундай қирғинга қарши ўз овозини дунёга сочган шоирлардан бири Исфандиёр Назар бўлди. Ажойиб шоира Олима Набизоданинг таржимаси туфайли биз шоир овозини эшитиб, сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Sharl Bodler. Gadoylarni do’pposlang.
Агар “ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига муносиб”, деган ибора тўғри бўлса, демак, дунёда адолатсизликнинг ўзи йўқ экан. Демак, ҳар ким экканини ўради. Демак, ҳар куни рўй бераётган адолатсизликлар, аслида, адолатсизлик эмас, балки адолатнинг юксак тантанасидир. Бу иборадан “тақдир ҳақ” ёки “ҳар ким пешонага ёзилганини кўради”, сингари диний ақидаларнинг ҳам тафти келиб туради. Ҳатто ундан (“тақдир” ва “пешона” ҳақидаги гапларга қанчалик зид кўринмасин) “табиий танлов” назариясининг ҳиди келаётганини ҳам сезиш мумкин. Бу ўринда XIX-асрда яшаб ўтган фаранг шоири Шарл Бодлернинг “Гадойларни дўппосланг!” номли кичик бир ҳикояси эсга тушади. Ҳикояни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Aleksandr Grin. Yashil chiroq.

11 август — машҳур рус адиби Александр Грин таваллуд топган кун.
40 ёшли Стилтон шу пайтгача қўноқ ва овқат ташвишини билмайдиган, пулга нима қилиш мумкин бўлса, ўшанинг ҳаммасини қилиб юрган бўйдоқ киши эди. У 20 миллион фунтлик мол-мулк эгаси эди. Унинг Ив учун ўйлаб топган майнавозчилик ҳазили жуда арзимаган бир иш эди, аммо Стилтон ўз ихтироси билан ғурурланарди, чунки ўзини жуда катта тасаввур қобилиятига эга ва муғомбирона ўй-хаёллар устаси деб билишни ёқтирарди. Davomini o'qish
