Бугун ўзбекнинг забардаст ижодкорларидан бири, укажўрам Ўроз Ҳайдарнинг туғилган куни. Қутлаймиз!
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. Davomini o'qish


Ушбу шеърларни кутубхонамизга йўллаган Ражаб Холбек мана бу гапларни илова қилибди: «Хуршид ака,менинг бу ёзганларим танка ҳам эмас, хокку ҳам эмас. Ёзганларим менинг руҳий ҳолатимдир. Баҳо бериш шеърият мухлисларига ҳавола. Ҳурмат билан Ражаб Холбек. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри…» 


