У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
O’rxon Vali. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
13 апрел — Таниқли турк шоири Ўрхон Вали туғилган кун
Ўтган асрнинг 30-40-йилларида турк шеъриятига ўзига хос овозга эга бўлган,турк халқининг аламли кулгусига,шодон қувончларига шерик бўлган,бир-бирига ҳамқадаму ҳамнафас бир авлод кириб келди.Бу Ўрхон Вали,Мелиҳ Жевдат Ондай,Ўқтой Рифат,Фозил Ҳусню Дағларжа,Рифат Илгаз,Невзят Устюн каби вақт ўтиб умумжаҳон шеъриятида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдодлар авлоди эди. Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman, film, serial, spektakl
10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.
Ёзғучидан: Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Davomini o'qish
O’roz Haydar. Bug’doyzor oralagan so’qmoqlar & Ne’mat Arslon. Oydin so’qmoqlar
Ayzek Azimov. Hayot, jamiyat va ijod haqida hikmatlar & Ayzek Azimov. Koinot oqimlari. Roman
Тарихий жараён шундай нуқтага келдики, энди инсониятга душманлик қилиш, ёвлашиш мумкин эмас. Ердаги одамлар бир-бирлари билан дўстлашишлари лозим. Мен, шу ғояни ўз асарларимда алоҳида таъкидлаб келаман… Davomini o'qish
Mashur asarlardan ostiga chizilgan jumlalar
Уильям Фолкнернинг «Қора мусиқа» ҳикояси, Этель Войничнинг «Сўна» романи, Альберто Моравианинг «Римлик аёл» ва «Нафрат» романлари… Бу асарларни ягона бир ғоя ёки йўналиш бирлаштириб турмайди. Ҳар бири ўзига хос ёзилган… Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzayeva. Hur ko’ngilli shoir
Шундай шоирлар борки, улар бир халққа мансубликдан чиқиб кетадилар, халқлар аро юрадилар; замонларни, салтанатларни тан олмайдилар. Шоирлар шахсияти уларнинг лирикасида ўз аксини топган. Бу фикримиз шоирлар шеърларининг тадқиқ ва таҳлиллари орқали очилган. Моҳир муаллим, нозиктаъб шоир, содиқ дўст; хулласи мен билган шоир Аъзам Раҳим инсонликнинг намунасидир. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 12-19 boblar. Emin Usmon tarjimasi
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Саодатга йУлловчи билим», 1069—70) асари исломий туркий адабиётни бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарди. У нафақат туркий ҳалқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолца яратилган. «Шоҳнома» каби мутақориб вазнида ёзилган ва «Туркий Шоҳнома» номи б-н шуҳрат қозонган (73 боб, 6520 байт ва тўртликлардан иборат). Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. Kirishdan 11 bobgacha. Emin Usmon tarjimasi
Қорахонийлар салтанатида вазирлик лавозимини эгаллаган Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилда шеърий достон битиб, туркигўй халқларни улуғлашни ният қилган. Уларнинг тадқиқ маркази бир ёки бир неча уруғ, элат, аймоқ эмас, ўнлаб туркийзабон уруғларни ўз ичига олувчи ягона туркий халқи бўлган. Davomini o'qish
Nikolay Gogol. Dikanka qishlog’i oqshomlari. Ostiga chizilgan parchalar
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган парчалар Гоголнинг “Диканька қишлоғи оқшомлари” номли асаридан олинган. Қаламкаш зоти борки, янги услуб, йўналиш яратишга ҳаракат қилади, бошқаларникига ўхшамаган, фақат ўзига хос йўлда қалам тебратиш кўйида тинмай изланади, ўқийди, тажриба тўплайди. Гоголь адабиётда янги йўналиш, ўзига хос услуб очган адиб. Унинг яна бир ютуғи ва бахти, у қаҳрамонларини, сюжетни узоқдан изламади, инсон зотига мутлақо мавҳум “мавзу”ларга назар солмади, ўзи кўрган-билган одамларни, қаҳрамонларни, характерларни яратди. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. She’riyatning buyuk yolchisi & Shoir xotirasiga bag’ishlangan televizion dastur (2021)
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни
Шеърга, Сўзга, Илҳомга мубтало бўлиб, уларга сиғинарчасига яшаб, нафақат ўзининг, балки яқин-ялангларию бола-чақаси, қавму қариндошию ёр- биродарлари юрак-бағрини бир умр тилкалаб ўтган шоир ё бошқа санъаткор маданиятимиз тарихида унчалик ҳам кўп бўлмаган. Шуларни ўйлаганда хаёлимга негадир “лоп” этиб бир пайтнинг ўзида ҳам шоҳ, ҳам девона Машраб келади. Кейин… кейин хаёлим унда – Рауф Парфида тўхтайди… Davomini o'qish
Rauf Parfi. 1955-1962 yillar she’rlari & Ibrohim Haqqul. Hissiy tafakkur shoiri.
24 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни
Биз ҳар йил сентябр ойининг охирларида Рауф аканинг туғилган кунини нишонлашга йиғилардик. Унинг энг яқин дўстлари, шогирдлари, мухлислари тўпланишарди. Биринчи бўлиб, қутлов сўзи айтадиган киши Рауф акадан неча ёшга қадам босганини сўрарди, у эса ҳар гал: «Йигирма беш ёшда тўхтаб қолганман…» — дерди. Davomini o'qish

