Qordagi atirgullar yoxud qish bilan xayrlashuv hikmati

Ashampoo_Snap_2018.03.04_23h03m15s_001_.png    Донишманд  қорли кенгликдаги бир нуқтага жимгина тикилиб ўй суриб тургач, серажин юзига нурли табассум ёйилди. Нигоҳлари ажиб завқдан жилваланди. Унинг бу ҳолатини кузатиб турган аёл йиғидан тўхтади…

ҚОРДАГИ АТИРГУЛЛАР
Дилсўз Умар қизи таржимаси
009

     Кекса бир донишманд қалин қор босган дала бўйлаб юриб келаркан, йўлда ёши ўтиб қолган бир аёлнинг аччиқ-аччиқ йиғлаб ўтирганини кўрди.

— Нега йиғлаяпсиз? — сўради у аёлдан.

— Ўз ҳаётим, ўтиб кетган ёшлигим ва ҳусну малоҳатимга ачиниб йиғлаяпман. Қалбимни ром этган маҳбубимни эслаб, юрагим эзил¬япти. Менга хотира деган туйғуни берган Худо бераҳм экан. У вақт ўтиб умрим баҳорини эслаб, хазон фаслимда қайғуга ботишимни била туриб шундай қилди!

Донишманд индамади. Қорли кенгликдаги бир нуқтага жимгина тикилиб ўй суриб тургач, серажин юзига нурли табассум ёйилди. Нигоҳлари ажиб завқдан жилваланди. Унинг бу ҳолатини кузатиб турган аёл йиғидан тўхтади.

— У ерда нимани кўряпсизки, юзингиз қувончдан бунчалар ёришиб кетди? – сўради у қариядан.

— Атиргуллар барқ урган чаманни! — жавоб берди донишманд. – Худо мени хотира деган неъмат билан сийлаб, катта марҳамат кўрсатган! У менинг ҳар чиллада атиргулларни эслаб табассум қилишимни ва ҳаётга муҳаббатим ортишини билиб, шундайин мурувват кўрсатган!..

i-4121.gifQORDAGI ATIRGULLAR
Dilso‘z Umar qizi tarjimasi
008

Keksa bir donishmand qalin qor bosgan dala bo‘ylab yurib kelarkan, yo‘lda yoshi o‘tib qolgan bir ayolning achchiq-achchiq yig‘lab o‘tirganini ko‘rdi.

— Nega yig‘layapsiz? — so‘radi u ayoldan.

— O‘z hayotim, o‘tib ketgan yoshligim va husnu malohatimga achinib yig‘layapman. Qalbimni rom etgan mahbubimni eslab, yuragim ezil¬yapti. Menga xotira degan tuyg‘uni bergan Xudo berahm ekan. U vaqt o‘tib umrim bahorini eslab, xazon faslimda qayg‘uga botishimni bila turib shunday qildi!

Donishmand indamadi. Qorli kenglikdagi bir nuqtaga jimgina tikilib o‘y surib turgach, serajin yuziga nurli tabassum yoyildi. Nigohlari ajib zavqdan jilvalandi. Uning bu holatini kuzatib turgan ayol yig‘idan to‘xtadi.

— U yerda nimani ko‘ryapsizki, yuzingiz quvonchdan bunchalar yorishib ketdi? – so‘radi u qariyadan.

— Atirgullar barq urgan chamanni! — javob berdi donishmand. – Xudo meni xotira degan ne’mat bilan siylab, katta marhamat ko‘rsatgan! U mening har chillada atirgullarni eslab tabassum qilishimni va hayotga muhabbatim ortishini bilib, shundayin muruvvat ko‘rsatgan!..

006

(Tashriflar: umumiy 502, bugungi 1)

Izoh qoldiring