
Хуршид Давронга чуқур ҳурмат ила Аҳрор Байзодан икки шеър
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Шоир оғайним Масиҳуллоҳ Хоразмга бириничи марта бориб келганида йўлнинг шу қадар узоқлигини назарда тутиб ҳазил аралаш “Раҳматжон, менимча Хоразмдан Тошкентга қараб 7 ё 8 синф пайтдалигингда йўлга чиққан бўлсанг керагов”, деганди. Davomini o'qish

Икки китобда икки хил ёзилган. 1991 йилда чоп этилган «Яна олдим созимни» (Тўпловчилар: Н.Каримов,Ш. Турдиев. Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи О.Шарафиддинов) тўпламида «олос» деб ёзилган. 1993 йилда нашр этилган Чўлпоннинг 3 жилдлигининг 1 томида «алас» деб келтирилган. Хуллас чалкашлик. Бу шеър илк марта эълон қилинган китобни кўришга эса имкониятим йўқ. Шеърни аниқроғи сўзни шоирнинг 1922 -26 йиллар оралиғида босилган «Уйғониш», «Булоқлар», «Тонг сирлари» китобидан кўриш керак. Davomini o'qish
10 март — Таниқли шоир Садриддин Салим хотираси куни. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!Садриддин Салим Ватанни унинг бир парчаси – ажралмас қисми бўлмиш Бухоро, унинг табиати, одамлари, дунёни лол қолдирган обидалари воситасида шеърга солди, бу қадим ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг шонли ўтмиши, бугунги қувонч ва ташвишлари ҳамда ёруғ истиқболини ҳассос бир муҳаббат билан ёниб қаламга олди. Davomini o'qish
Менинг исмим Камола! Сурхондарёликман! Адабиётни, шеърни, сўзни яхши кўраман. Ўзим ҳам нималардир ёзиб тураман… Агар имконингиз бўлса, вақтингизни ажратиб шеърларимни ўқиб, нимадир десангиз, бу мен учун муҳим нимадир бўларди. Олдиндан раҳмат, қадрли «Хуршид Даврон Кутубхонаси» ўқувчилари… Davomini o'qish
Аёллар куни… Жўнгина фикрласак, ҳайрон бўламиз: «Шунақаям кун бўладими? Нима, бошқа кунлар хотин-қизлар куни эмасми?» Ғализ, сакта бир бирикма бўлиб туюлади бу гап… Davomini o'qish
Беназир инсон ва академик, Устоз Тўра Мирзаевга бағишланган “Эътиқод ва софлик овози” номли тўплам нашр этилди. Мазкур китобдан ўрин олган филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққулнинг “Эътиқод ва софлик овози”номли мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish
6 март — Устоз олим, академик Тўра Мирзаев туғилган куннинг 90 йиллигиАкадемик Тўра Мирзаевнинг «Устозлар, сафдошлар, издошлар» китоби шунчаки ўтмиш хотиралари ёки таржимаи ҳоллар тўплами эмас. У илм-фанда авлодларнинг руҳий-маънавий узвийлигини, илмий билимнинг устоздан шогирдга ўтиш ички қонуниятларини ва тадқиқотчининг жамият ҳамда тарих олдидаги масъулиятини очиб берувчи мукаммал фалсафий-тарихий асардир. Davomini o'qish
Бугун — 5 март — беназир шоира синглим Гулжамол Асқарованинг туғилган куни. Кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаб, узоқ умр ва баракали ижод тилаб қоламиз.
Гулжамол Асқарова – юрагига ўт кетган шоира. Ана шу ўт бутун оламини ёндиради ҳам, ёритади ҳам. Умуман, Гулжамол Асқарова билан 25 йиллик мулоқотим давомида амин бўлдимки, шоирни шоир қилган унинг дардидир. Davomini o'qish
Бу ҳикояни синчков назар билан ўқишингизни истайман. Шахсан мени у қаттиқ ҳаяжонга солди. Бу ҳикояда айни бугунги дунёнинг фикрчан одамини чуқур ўйлантираётган туйғулар ўзбекча оҳангда акс этган. Фозил оғани чин юракдан қутлайман, деб Хуршид Даврон.
Davomini o'qish
1 март — устоз шоира Зулфия таваллуд топган кунМен Зулфия опани илк маротиба 1968 йилнинг кузида Самарқанднинг 2500 йиллиги нишонланган кунларда кўрганман. Шаҳар марказидаги маданият боғининг ёнгинасида жойлашган янги кинотеатрда катта мушоира бўлган эди… Davomini o'qish
1 март — Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кунЎзбекистон халқ шоираси Зулфияхонимнинг қаламига мансуб “Хотирам синиқлари” достони асосида «Дийдор» студияси томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклда шоир Ҳамид Олимжон ва Зулфия ўртасидаги меҳр-муҳаббат, ўтган асрнинг суронли 37- йилларидаги алғов-далғов воқеалар намойиш этилган. Зулфия ролида — Гулбаҳор йўлдошева. Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев. Davomini o'qish