Барнобек Эшпўлатов 1963 йили Бухоро вилоятининг (бугунги Навоий вилояти) Навоий туманидаги Кўҳнамачит қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини битирган.ТошДУ журналистика факултетида ўқиди,кейин ишлай бошлади.Узоқ йиллардан буён»Шарқ» нашриёт-матбаа концернида хизмат қилади. «Инсон минтақалари» (1999), «Мегаполис» ва бошқа тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Alixonto’ra Sog’uniy qay tarzda o’g’irlab ketilgan edi?
Улуғ бобомиз Алихонтўра Соғуний (1885 — 1976), Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин, комил инсон бўлиб, замонамизнинг кўп илмларни мукаммал эгаллаган буюк алломаларидан эдилар. Биринчинавбатда у киши диний илм теология соҳасида катта билимга эга бўлганлиги ва машҳурлиги ҳозирги кунда кўпчиликка маълумдир. Хусусан, «Тарихи Муҳаммадий» асари нашрдан чиққандан кейин (Т.,1991) у киши нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида шуҳрат қозонди. Шу билан бирга бобомиз ўткир зеҳн соҳиби, тарих илмининг, айниқса ислом тарихи ва Туркистон тарихининг зукко билимдонларидан эди (Увайсхон Шокировнинг «Улуғ бобом ва Алихонтўра Соғунийнинг «Туркистон қайғуси» асари ҳақида» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Odamlar yuksak tog’lardek yashasa yoxud O’zbekiston xalq yozuvchisi Tog’ay Murod hayotiga chizgilar
Боботоғ ва Бойсунтоғ оралиғида Сурхондарё қоқ иккига бўлиб оқувчи воҳани балки яхши биларсиз, билмассиз, аммо Тоғай Мурод туғилган манзилни излаб йўлга чиққан одам Олтинсой туманидаги Хўжасоат қишлоғини топишга қийналмайди. Нега десангиз, адиб асарларининг ўзи йўловчига харита бўлиб хизмат қилади. Davomini o'qish
Fozil Yo’ldosh o’g’li. Jizzax qo’zg’oloni. Doston.
Халқ қўзғолонининг 100 йиллиги олдидан
Россия подшоҳи Николай II 1916 йил 25 июнда «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолининг ҳаракатдаги армия районида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш ҳақида» фармон чиқарди. Унга кўра, Туркистон, Сибирь ва Кавказ халкларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларни сафарбар қилиш кўзланган эди. Бу фармоннинг эълон қилиниши аҳоли ўртасида қонли воқеаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Davomini o'qish
Ibrohim G‘afurov: “Aql va yurak ma’nosini izlayman…”
Ҳаётидан кўнгли тўлган одам бормикан ўзи? Одам боласи бугуним кечаги кунимдан, эртанги куним бугунимдан яхши бўлсин, дея яшар экан унинг орзу-умидлари асло ниҳоя билмайди. Бу адабиётга ҳам, ижодий жараёнга ҳам тааллуқли. Демоқчиманки, кўнгил тўлиши — бу бахт, бироқ тўлиқ бахт бор деб ўйлайсизми? Дунёда тўлиқ бахт бўлмаганидек, тўлиқ қаноат ҳам йўқ. Ҳаммавақт, ҳар қандай шароитда ишни, нафасни яхшилаш, кўтариш, янгилаш, ўзгартириш имкони мавжуд. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Orzu bo’yog’i & Firdavs Fayzulloh asarlaridan namunalar
Таниқли мусаввир Фирдавс Файзуллоҳ ижоди билан у ҳали мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ танишган эдим. Ўша пайтда ишлаб турган «Ёш гвардия» нашриётида нашрга тайёрланаётган онаси шоира Гулчеҳра Жўраева китобининг муқовасини Фирдавс чизган эди. Davomini o'qish
Bayram Ali. Kuz Yomg’irlari
Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч куз, ёмғирлар мавсуми бошланганда билдик… Davomini o'qish
Shukur Qurbon. Ustoz Erkin Vohidov yodi
Во дариғ! Эркин Воҳидовни ҳам бериб қўйдик… Лекин тақдирга тадбир йўқ, деган гап кимларга таскин бермаган. Яратган Эгамизнинг ҳукмига бўйинсунмасликнинг иложи йўқ. Фақат яна ҳам кўпроқ яшасалар эди, яхшиликлари, эзгу амалларидан элу юрт янада кўпроқ баҳраманд бўларди, ҳаётимизнинг баъзи ўринларида маънавият тақчил бўлиб турган ҳозирги пайтда бу жуда асқотарди, деб ўйлаймиз. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Izlarim qolgudek nurli kunlarda
Гулчеҳра Муродалиева ўз қалбида кечган, кечаётган туйғуларга эргашиб ижод қилади. Шоира шеърларининг фақатгина уларга мос топилган оҳанги ва ранги бор. Бугун шоиранинг яна бир туркум шеърларини тақдим этишдан мамнунмиз. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. She’rlar & Qisqa hikoyalar
Т.нинг ҳам негадир уйқуси қочиб кетди. У, ҳатто, қандай қилиб қадамларига эрк бергани-ю ўзини бўш қўйиб юборганлигини сезмай ҳам қолди. «Ташвишлар, ташвишлар… ҳеч поёни бормикин буларни?»,-деб ўйларди у. Шу пайтда у беихтиёр бир шеърни пичирлаб ўқий бошлади… Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzaeva. Gul Va Bulbul
Бобур ижодида бус-бутун гулга бағишланган шеърлар ҳам талайгина. “Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай”, “Хазон япроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим”, “Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур” мисралари билан бошланувчи ғазаллари ана шундай ғазаллардандур. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Sochmalar
Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish
