29 март — Атоқли ўзбек шоири Миразиз Аъзам туғилган кун.
Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятидаги энг тўғри сўз шоирларидан бири. У ҳамиша ва ҳар қандай шароитда ҳақиқат ва адолат томонида туришни ҳаёти ва ижодининг асл мақсади деб билди. Болаларга ёзган шеърларида ҳам уларни қадимий юртга, она халқига муносиб фарзандлар бўлишга даъват этди. Дунё шеъриятининг адолат ва эрк туйғулари мавжуд асарларинигина таржима қилди. Шеъриятининг ҳар бир сатрида миллат билан ватанга ва аёл билан фарзандга бўлган буюк муҳаббатини жо қилди.










Шеър, менимча, ўз ичига инсонни, ҳаётни олади, ялтиратмасдан, ўз ҳолида, яхши ва ёмон жиҳатлари билан бирга акс эттиради. Шоир, модомики, атрофига, инсонларга, инсонларнинг ҳаётига боғлиқ яшар экан, бошқача бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Шеър инсоннинг қувончи, кўзёшлари, завқлари ва оғриқларини, озодлиги ва эрксизлиги, тирикчилик машаққатлари ва гўзал орзулари, умидларини куйлайди. Катта қайғуларга тасалли беради (