Abdug’afur Rasulov. Tunda chaqnagan yulduz.

027

   Ойбекнинг «Қутулуғ қон» романи ҳақиқий миллий асардир. Асар матни семантик нуқталарга, семиологик маъно қатламларига эга. Муҳими шундаки, «Қутлуғ қон» Ойбек ижодининг марказини ташкил қилади. Ойбекнинг ёзувчи-олим сифатидаги маҳорати, борлиғи, қарашлари «Қутулуғ қон» ва «Навоий» романида ўзининг бус-бутун ифодасини топган. Davomini o'qish

Habibullo Said G’ani. She’rlar.

1944

    Ёшимиз орасида 8 йиллик фарқ бўлса-да,Ҳабибулло ака билан худди ака-укадай,тенгдошдай муносабатда эдик. Биринчи китобларимиз ҳам деярли бир пайтда нашрдан чиққан эди. Ҳабибулло ака Тошкентга келганида,албатта, Шавкат Раҳмон,Усмон Азим,мени ва яна бир неч ёш шоирни топиб оларди,кейин кичкина машинасига 7-8 ёш шоирни «тиқиб» (қандай сиғардик,ҳозиргача ҳайронман) Тошкентнинг бирон бир чойхонасига олиб бориб,роса меҳмон қиларди. «Сиз — меҳмон,биз — мезбон-ку?!» — десак, табассум жилваланган жиддият билан  «Менинг пулим кўп!» — деган гапни пеш қиларди.Бу гапни эшитсак ҳам чўнтагимиз ҳаминқадарлигидан хафа бўлмасдик. Чунки бу аҳвол барчамиз учун табиий эди. Davomini o'qish

Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy vasiyatnomasi haqida.

09-11

      Таниқли драматург, публитсист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқандда туғилган. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади.
Беҳбудий ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан (1899—1900). Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар билан ҳамкорликда янги мактаб очади. Davomini o'qish

Erkin Vahidovun Şiirleri Üzerine Şekil ve Muhteva Bakımından Bir Değerlendirme.

erkin-bohidov

     Uzun bir zamandan beri birbirinden siyasî, coğrafî vb. sebeplerden dolayı ayrı kalmış veya bırakılmış Türk dünyasının kültürel birlikteliğinin sağlanması için yapılacak çalışmalardan biri de bilim, kültür ve sanat eserlerinin karşılıklı olarak birbirlerine aktarılmasıdır. Bu tür çalışmalar sonucunda Türk soylu topluluklar birbirlerini daha yakından tanıma fırsatı bulacak, gelecekte hem siyasî hem de kültürel alanda ortak hareket etme imkânı ortaya çıkacaktır. Bu makalede, bir Özbek şairi olan Erkin Vâhidov’un şiirleri “şekil” ve “muhteva” yönünden değerlendirilmiştir.

Davomini o'qish

Nodir Normatov. Tog’ni… yaqindan ko’rib bo’lmaydi.

shukur aka
     «Шукур аканинг ўзига хос инжиқликлари ҳам бор эди, – дейди Усмон Азим. – Ростини айтганда, Шукур акани шляпасиз, машинкасиз, сигаретсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу шляпасини сира ечмас эди. Бир куни ҳовузда чўмилишга мажбур этдик. Сузишни билмайсиз дедик. Биларкан, зўр сузар экан. Ҳамма сувда бошини сал кўтариб сузса, у киши кўкрагини сувдан чиқаргунча, бошини ғоз кўтариб сузиб кетди. Бошида шляпа. Ўшанда ҳам шляпасини ечмаган эди». Davomini o'qish

Benazir Muhammad. Yobondan gulxonaga maktublar

benazir
 Дунёнинг тўрт томонига сочилган ўзбеклар орасида шеър билан машғул бўлганлар анчагина. Четга чиқиб кетганларнинг  деярли тўқсон фоизи ўзининг соғинчини шеърий сатрларда аён этишга тиришади. Улар айримлари қанчалик истеъдодсиз бўлса,шунчалик шоирликни даъво қилади.
Аммо, ўз истеъдодини асл шеърият хизматига буюрган, ажойиб истеъдоди сатрларида намоён бўлаётган ёш ижодкорлар ҳам борки, уларнинг ижоди қалбимизда умид ва ишонч  ҳисларини уйғотади. Ана шундай умидга сазовор  ёш шоирлардан бири сариосиёлик  Беназир Муҳаммаддир. (Давомини мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

BBC Uzbek: O’zbek adibi Isajon Sulton ijodiga chizgilar.

исажон

Румий айтадики, инсон учун емоқ, ухламоқ ва ўйин-кулги қилмоқдан бошқа яна бир озуқа бор. Кўпчилик дунёда шу озуқани унутади-да, ўзгаси билан машғул бўлади. У от, у улов — вужуддир, Тангри таоло инсонни вужуд деган бир от билан сийлаган. Кимдир у вужудни кеча-кундуз моддий озиқ билан боқади, бироқ, отнинг озуқаси унинг эгасининг озуқаси бўлолмайди. Эгасининг, яъни руҳнинг ўз озуқаси, ўз неъматлари бор. Шу сабабдан ҳам санъат аҳли ҳар доим ҳимояда бўлиб келган. Айнан юксак санъатнинг бозор қонунлари оёқ остида қолиб кетмаслиги учун ҳам уни давлат ўз ҳимоясига олиши керак. Бу ҳимоя глобал шаклда бўлади, санъат шу ҳимоя остида ўз дурдонасини яратади. Демакки, бозор — санъатни ўлдиради ва товарга айлантириб сотиб юборади, шу боисдан ҳам фабрикадан чиққан мол каби кунига ўн минглаб, юз минглаб маҳсулот талаб қила бошлайди. Юксак санъатнинг жойи бозор эмас, унинг иши — айнан Руҳ озуқасини яратиш. Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Mukofot uchun yoziladigan «asar»lar.

022

   Абдунаби Абдиев сизга тақдим этилаётган мақоласини бугун ёки куни-кеча ёзгани йўқ. Мақола ёзилганидан буён бир йилдан ортиқ (балки кўпроқ) вақт ўтган. Аммо, унда кўтарилган мавзу мақола ёзилган пайтдаям,бугун ҳам ва ишончим комилки, келажакда ҳам долзарб бўлиб қолади. Муайян маънода,бозор деган очофат адабиётни ўз таъсирига олиб бўлди. Албатта,унинг таъсиридан  адабиёт ўлмайди, адабиётни (ижодни) ҳаёт маслаги,юксак бурч ва масъулият деб билган ёзувчилар кўпайса кўпаяди,камаймайди. Бозор таъсирида юзага чиққан  «адабиёт», энг аввало,китобхонни чалғитиши билан хавфли. Китобхон маънан арзон ва паст китобларга ўргана (кўника) бошлайди. Сўз қадрини,ижоддан кўзланган мақсадни, ижодкор қобилиятини баҳолай биладиган китобхон камаймаса-да,уларнинг сафи заифлашади. Davomini o'qish

Poyon Ravshanov. Behbudiy fojiasi.

1919

        Буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқанд шаҳрида муфтий оиласида дунёга келди. Зиёлилар оиласидаги муҳит ундаги адабиётга, сиёсатга, маърифатга бўлган қизиқишини тезроқ рўёбга чиқишига етаклади. Унинг отаси ислом ҳуқуқшунослиги бўйича йирик мутахассис бўлиб, бу борада кўплаб китоб ва рисолалар яратган эди. Бу ўз навбатида Маҳмудхўжага ўз таъсириги ўтказмай иложи йўқ эди. Кейинчалик бу ҳақда у ўз мақолаларидан бирида отаси таълим берган «Ҳидоя» (Ислом ҳуқуқига шарҳлар) асарининг унинг тақдирида муҳим рол ўйнаганлигини бежиз қайд этмайди. Davomini o'qish