
Автобус кечки бўлса-да, ўрта ҳам лиқ тўлган, ниҳоят гур-гурлаб кучаниб, йўлга чиқди. Шу-у, юриши қандайдир оғир-да. Кети судралаётгандек. Бир ишкали чиқмаса деган эдим, бурилиб чиқиб, биринчи кўприкдан ўтиши билан тагимизда бир жойи пис-с этдими, жойида тўхтади. Ана-мана юради билан чамаси қирқ дақиқалар туриб қолдик. Қоронғи тушди. Ҳайдовчилар, ёши ўтган одамлар, икковлашиб чиқиб тушиб, бир нималарини тузатишди. Яна худога шукр деб, йўлгортдик. Расадхонадан ярим чақирим ўтар-ўтмас, яна бир нарса пис-с этди-да, жойимизда қотдик. Тамом қоронғи босди. Энди ниманидир тинч кутдик. Мотор ишлаяпти, ичкарида хира ёруғ бор, одамлар ойнадан қоронғига тикилади, у ёқдан нажот тополмай бир-бирига қарайди, шопир ўтирадиган жойга умид билан тикилади, кейин буқиниб олади, афтини норози буриштиришдан бошқа ҳеч кимдан садо чиқмайди. Бунақа коронғида ёлғизланиб қолишдан асрасин! Davomini o'qish











