Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Olima Nabizoda. Eski daftardan.

Шеърларингизни қайта-қайта ўқидим. Ҳар ўқиганимда янги маънолар топдим. Улар мен учун чиндан ҳам янгилик эди. Олдинги мактубимда белгилаганларим, аксарият шеърларингизнинг ҳар сатри – бутун шеър. Мен ҳзим бу услубда ёзмаганим эмас, ёзолмаганим учун ҳам, рамзу ишоралар билан руҳ манзарасини яратгувчи шоирларни қадрлайман. Шеърда ниманидир баён қилишга вақт, ҳафсала ҳамда шеър техникасидан хабардорлик – кифоя. Шеърда ҳолат, кайфият, қалб манзарасини яратиш учун эса Худо берган илм, истеъдод керак. Санъатга қиёслайдиган бeлсак, Сизнинг услубингиз – оғир ашула. Буни ҳар ким ҳам айтолмайди. Сиз жуда истеъдодлисиз, Сиздай зиёли ижодкорлар кам (Одил Икромнинг Олима Набизодага ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Oydinniso. Hayot daraxti.

Мен бу дарахт ниҳолини тушларимдан ўғирлаб олган эдим…Ўша кезлари қайсидир бир китобда “ҳаёт дарахти”, деган иборани ўқиган эдим. “Ҳаёт дарахтининг ниҳоли” деб номладим топилдиғимни. Келинг, ҳозирча шундай бўлақолсин. Униб кетса, эҳтимол, номини ўзгартирарман. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Go’ro’g’li. Roman. Jurnal varianti

Муаллифдан: Ушбу романга 90 — йилларнинг бошида сўнгги нуқта қўйилган эди. Шу сабабли асарда деворларини зах босган, қулаш арафасига келиб қолган, инсоннинг ботиний қувватини сўриш эвазига яшаган тузумнинг бадбўй ҳидлари анқиб турибди. Ўтган йиллар давомида мен асарни фақат таҳрир қилиш билан шуғулландим, холос. Неча бор уринмай, уни қайта ёзиш, воқеликни бошқа изга солишга кучим етмади. Ўтган йиллар ичида роман сифатида ўзини оқламайди деб, ичидаги баъзи бир бобларни мустақил ҳикоя сифатида эълон ҳам қилдим. Узоқ иккиланишлардан сўнг уни қайта тарзда яралган бўлса, ўша ҳолатда қолгани маъқул деган ҳулосага келдим. Ўзининг тириклигини, мавжудлигини исбот қилиб беролмаган, инсоннинг тириклиги ва мавжудлигини тан олмаган, инсонийлик шаън ва ғурурини хўрлаш ва ҳақоратлаш эвазига яшаган ўша мустабид тузумдан чиқариладиган кичик бир сабоқ бўлиб қолиши учунгина уни барибир эълон қилишга жазм этдим. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Dajjolning tug’ilishi

ХХ аср ҳаётида иблис яшамоғи ва ғалаба қилмоғи учун барча қулайликлар, имкониятлар мавжуд эди: бу асрда диёнатли одамлар шусиз ҳам кам қолган, диёнат салкам эскилик сарқити сифатида қарала бошлаганди. Аллоҳ йўлидаги даъватлар ҳам диндорларнинг ўзаро келишмовчиликлари, фисқу фасодларга ўралашиб, заиф ва ишончсиз, зерикарли ва қотиб қолган тарзда давом этарди. Бундан ташқари, ХХ аср одамининг ички дунёси бўм-бўш эди. Ўзига, ўзликка ётлашишдан, маънавий таназзалдан иборат ушбу бўшлиқни иблисваччанинг даъватлари осонгина тўлдира бошлади. Davomini o'qish
Prof. Dr. Juliboy Eltazarov. Çağdaş Özbek Edebiyatında Emir Timur hakkında yazılmış eserlere toplu bir bakış.
Ertaga Turkiya poytaxtida Anqara jangining 410 yilligi munosabati bilan «1401 Anqara jangi kongressi (Yeldirim va Temur) — 1402 Ankara Savaşı Uluslararası Kongresi (Yildirim ve Timur)» boshlanadi. Turkiy xalqlarning ikki buyuk davlat arbobi va harbiy sarkardasi hayoti va faoliyatiga bag’ishlangan kongress 9 oktabrdan 12 oktabrgacha davom etadi. Saytimiz sahifalarini o’qib borayotganlar Anqara jangining 410 yilligiga bag’ishlab bir necha maqola va hikoyalar e’lon qilganimizni unutmagan bo’lsalar kerak. Biz ularni eslatib o’tamiz: Davomini o'qish
Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm
Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ
ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish
Bahodir Karim. Shoirning o’tkir so’zi.

Кеча ўзбекнинг атоқли шоири,жўрам Шавкат Раҳмоннинг вафот этганига 16 йил тўлди. Ўйлаб кўринг,бир йигит умричалик вақт ўтибди орадан. Аммо,менинг назаримда Шавкат Раҳмон ёнимда юргандай. Мен ҳар сония,ҳар дақиқа уни кўраман,учратаман,унга тўқнаш келаман. У билан суҳбатлашаман, у ёнимда юргани учун баъзи ишларни қилишга,баъзи сўзларни айтишга уяламан. Ҳар сония унинг кўзларига тикиламан,табассумини кўраман,шеърларини ўқийман,сатрларини такрорлайман. Davomini o'qish
XX asr o’zbek she’riyati antologiyasi.A’zam O’ktam.
Eshqobil Shukurdan suhbat va badia
Ўзбекистон менинг Ватаним, ўзбек тили эса тафаккуримнинг Ватанидир. Мен Она тилимни севаман. Унга муҳаббат билан хизмат қилгим келади. Журналистикада ҳам, адабиётда ҳам ижодкорнинг асосий қуроли сўздир. Бунга дахлингиз бўлмаган тақдирда ҳам, ўзингиз ишлатаётган сўзларнинг туб илдизини кўриш ва билиш қанчалар завқли. Davomini o'qish
Bugun taniqli adib Nodir Normatovning tavallud kuni
Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди.
Н.Норматов 2000 йилдан буён «Санъат» журналига бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Meni ham turtib qo’y, erta uyg’onsang…

Исажон Султон 1967 йили Фарғонанинг Риштон туманида туғилган.1990 йили Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тамомлаган.Шу пайтгача унинг бир неча насрий китоблари нашр этилган.Дастлаб «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган,яқинда китоб шаклида чоп этилган «Боқий дарбадар» романи китобхонлар ва адабиётшунослар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди Davomini o'qish




