
Асқарнинг шеърлари ўқилаверади. Асқарнинг шеърлари ҳар куни ўқиладиган шеърлар эмас, улар умр бўйи ўқилади, умр бўйи китоб жавонимизнинг кўзга кўринадиган жойида туради. биз Асқарнинг китобидан битта шеърни ўқиб бир неча кун ўйлаб юрамиз, бир неча кун бирга юрамиз. Бирга юрадиган дўст, бирга турадиган дўст вафот этиши мумкинми?! Фақат олис сафарга кетган, холос. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Nazar Eshonqul. Tasavvurga dosh bersang bo’ldi.
Шоир Фахриёрнинг ушбу китоби олдинги «Аёлғу» тўпламининг узвий давоми. Фақат олдинги китобдаги айрим шеърларнинг ушбу китобга киритилгани биланмас ёки шоирнинг навбатдаги китоби чиқаётгани биланмас бу узвийлик. Балки шоир бу сафар ҳам «Аёлғу» даги шеър, сўз, образ борасидаги ўзига хос қарашни мустаҳкамлайди. Яъни бу марта ҳам шоир шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Davomini o'qish
Rauf Parfi O’zturk. Uch sarboz boradir ot o’ynatib…
Рауф Парфининг уч ёш шоирга (ўша пайтда ёш) бағишлаб ёзган “оқ йўли” бундан ўн беш йил аввал — 1997 йилда ёзилган. Дарбадар шоир муайян муддатда ёш шоирлар кулбасида қўним топган пайтида қоғозга тушган.
Рауф акани узоқ йиллар давомида яхши билган одамлар у ёзган ҳар бир сўз қандай маъно ташишини бир ўқишда англашади. Ушбу матнга назар ташлаб, уни айни шу тарзда — ҳар бир жумлада яширинган “маъно”ни англашга уринайлик. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy: Sho’ralisoydan chiqqan karvon.

Бундан ўн олти йил бурун “Тошкент ҳақиқати” газетасида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи билан устоз адиб Набижон Боқий суҳбат уюштирган экан. 1995 йилнинг Наврўз байрами арафасида чоп этилган суҳбат ҳамон ўзининг бадиий қимматини йўқотмагани учун ҳам уни улуғ айём кунларида шеърият мухлисларига илиндик. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Meni istagan she’riyat (Taassurot)

Мазкур шеърият авлодининг катта фазилати — жуда кўп мутолаа қилади, дунё адабиётининг бугуни билан бирга ўз адабиётимизнинг кечасини ўқиб ўрганиб, ўз тажрибасидан ўтказади. Улар айни тажрибадан ўтказиб ёзган шеър, унутмайлик, она тилимизда воқе бўлади, тўғрироғи, бу воқеликнинг давоми. Тил руҳида кеча, бугун эртанинг боғланишлари – бу тўхтамайдиган оқим, узлуксиз, узилишсиз жараён, шеър ўқиётган одамнинг таассуротида шу азалий ҳаракатнинг ёришиб кўриниши. Davomini o'qish
Muhammad Rahmon. «Yashil daryo» (1979) kitobidan she’rlar.
Унинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман. (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди (Хуршид Давроннинг «Муҳаммад Раҳмонни эслаб» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Ismat Xushev. Bolalar uyida ulg’aygan shoir (Muhammad Rahmonni eslab).
Мен Муҳаммад Раҳмон билан «Ёш гвардия» нашриётида 7-8 йил давомида бир хонада ўтириб ишлаганман.Айни шу сабабдан Муҳаммаджон аканинг феълу атворини яхши биламан. Покиза,оқкўнгил,сархуш пайтида ҳар икки гапидан кейин қаҳ-қаҳлаб куладиган ва энг муҳими жуда катта истеъдод эгаси ва ажойиб инсон эди Муҳаммад Раҳмон. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Qadrdon quyosh» (1979) kitobidan she’rlar.
Хуршид Даврон. Қадрдон қуёш.
Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Тошкент — 1979
Муҳаррир — Шавкат Раҳмон
Адати 5000 — 56 бет Davomini o'qish
Yurtimiz katta tafakkur, katta tamaddun vatani bo’lganini insonlarga yetkazishni istaganman. (To’liq nusxa)

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган.
1971-73 йилларда ҳарбий хизматни ўтайди, қайтиб таҳсилини давом эттиради.
1976 йили шеърлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «оқ йўли» билан «Гулистон» журналида чоп этилади. Дастлабки икки китоби — «Қадрдон қуёш» ва «Шаҳардаги олма дарахти» 1979 йилда нашрдан чиқади. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Ma’naviy muammolarimiz aksari mumtoz adabiyotdan uzoqlashishdan.

Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Унинг «Навоий ва Мавлоно Ашраф», «Дарё каби ҳамиша уйғоқ…» каби илк адабий мақолалари шу газетада босилиб чиққан. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Amir Temur bilan Sulton Boyazid jangi.
1994 йилда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссамдан олинган «Боязид билан жанг» сарлавҳали бобни бир ойча олдин сизга кирилл алифбосида тақдим этган эдим. Ўнлаб турк олим ва ёзувчи дўстларим менга мурожаат қилиб ушбу бобни лотин алифбосида ҳам эълон қилишни сўрадилар. Бугун — 28 июль куни Амир Темур билан Султон Боязид ўртасида юз берган Анқара жангига 610 йил тўлади.Мана шу тарихий санани эслаш баҳонасида уларнинг илтимосини адо этаётганимдан мамнунман.
Davomini o'qish
Muazzam Ibrohimova. Anjir
Бу воқеалар рўй берганида мен ҳали мактабни битирмаган, ҳаётнинг аччиқ – чучугини тотмаган қиз эдим… Davomini o'qish

